Click to listen highlighted text! GSpeech
A- A A+

Yangiliklar

Диққат короновирус!

маска

Қадрли ҳамюртлар хабарингиз бор, бугун дунёнинг кўпчиликнинг ваҳимасига сабаб бўлаётган КОРОНОВИРУС иллати Ўзбекистон ҳудудида аниқлангани расман эълон қилинди. Албатта, мазкур ҳолат юртимиздаги ягона хасталик бўлиб, истаймизки бундай кўнгилсизлик қайтарилмайди. 

Шунга қарамай юртимиз Соғлиқни сақлаш мутасаддилари томонидан мазкур иллатнинг мамлакатимизга тарқалишининг олдини олиш мақсадида аниқ чора-тадбирлар белгиланган. Шу боис ҳеч кимни ортиқча ҳис-ҳаяжон ва ваҳимага тушмасликларини сўрардик. Зеро, Ўзбекистонда нафақат коронавирус, балки, тиббиёт соҳасидаги бошқа муаммоларни ҳам ижобий ҳал этишга барча имкониятлар етарли.
Азиз ҳамюртлар!
Барчамиз қўлни қўлга бериб, хасталикка қарши курашсак кутилган натижага эришишимиз мумкин. Бунинг учун иложи борича зарурат бўлмаганда жамоат жойларига бормаслигингизни сўраб қоламиз. Айниқса, жамоат транспортида шахсий гигиена қоидаларига амал қилинг!

Yakshanba, 15 Mart 2020

ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРГА ҚАРШИ ДЕЗИНФЕКЦИЯ

Бугун дунё жамоатчилигини ташвишига сабаб бўлаётган коронавирус балоси кўплаб мамалакатларга тарқаб улгурди.
Юртимизга ушбу вируснинг кириб келишининг олидини олиш мақсадида барча чоралар кўрилмоқда. Хусусан, чегара ҳудудларида фуқаролар ва меҳмонларнинг кириб-чиқиши билан боғлиқ жараёнлар қатъий назоратга олинган бўлса, мамлакат ичкарисида эса вирус тарқалишининг олидини олиш бўйича турли дезинфекция ишлари янада кучайтирилмоқда.
Жумладан, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тасарруфидаги автобусларда махсус санитария тадбирлари ўтказилмоқда.
Мақсад, нафақат коронавируснинг кириб келиши, балки, бошқа юқумли касалликларнинг тарқалишига йўл қўймасликдир.

Dushanba, 09 Mart 2020

ЯНА БИР ЭЛЕКТРОБУС ТОШКЕНТ КЎЧАЛАРИДА СИНОВДА...

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ ўз тасарруфидаги автобусларни босқичма-босқич янгилаб бориш, энг асосийси ҳаракат таркибини замонавий, ҳар тарафлама иқтисодий самара берадиган транспорт воситалари билан тўлдириш мақсадида қатор лойиҳалар ҳаётга тадбиқ этмоқда. Хусусан, тежамкорлик ва атроф муҳитга зарар етказмаслиги билан бугун дунёда ўзини оқлаётган электробусларни ҳаракат таркибига қўшиш тизим олдидаги муҳим масалалардан бири.

Жумладан, яқинда Белорусиядан келтирилган электробус 3 ой давомида йўналишда синовдан ўтказилди. Юртимиз иқлим шароитига мос транспорт турини танлаш мақсадида яна бир хорижий компаниянинг таклифи ўрганилмоқда. Шунга мувофиқ Хитойнинг Yutong компанияси томонидан ишлаб чиқарилган электробус намунаси пойтахтимизга келтирилди. 

Ишлаб чиқарувчи томонидан тақдим этилган маълумотга кўра ZK6128BEVG моделидаги мазкур электробус 215 к/ват билан ҳаракатланади. Бир марта олинган қувват билан 300 километрдан зиёд масофани босиб ўтади. Электробус салони 5 та кузатув камераси ҳамда монитор билан жиҳозланган. Ундан ташқари двигатель қисмига ёнғинга қарши автомат тарзда ишловчи ускуна ўрнатилган. Шунингдек, кондиционер, иситиш тизими билан таъминланган. 12 метр узунликдаги мазкур электробус ўртача 70 нафар йўловчига мўлжалланган.

Мазкур электробус юртимиз иқлим шароитида автобус йўналишларида бир неча ой давомида синовдан ўтказилади.

Ушбу транспорт воситаси жорий йил 7 мартдан 51-йўналишда ўзининг дастлабки қатновини бошлайди.

Yakshanba, 08 Mart 2020

БЕФАРҚ БЎЛМАНГ!

 DSC06591

Жамоат транспорти ишини яхшилаш нафақат соҳа ходимларининг вазифаси, балки, ҳар бир йўловчининг бурчидир. Хусусан, уларда ҳаракатланганда дуч келган муаммоларга бепарво бўлмаслик, транспорт воситаларини техник ҳамда санитар жиҳатдан асраб-авайлаш ҳам хизмат сифатининг кўтарилишига сабаб бўлади.

Яна бир муҳим жиҳат борки, у билан йўловчилар жамоат транспортининг моддий таъминоти яхшиланишига муносиб ҳисса қўшишлари мумкин. У ҳам бўлса жамоат транспортларида чипта билан юришдир.
Аксарият ҳолларда йўловчиларнинг йўл ҳақини тўлаб, чипта олмасликлари ёки талаб қилмасликлари ҳам нақд пул айланмасида шаффофликнинг йўқолишига сабаб бўлишини ҳамма ҳам бирдек тушунавермайди.
Айниқса, бунда автобусларда йўловчиларнинг чиптасиз ҳаракатланишлари жуда кўп кузатилади. Ана шундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси томонидан “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тасарруфидаги йўналишларда турли тарғибот тадбирлари амалга оширилмоқда. Автобус салонларида йўловчиларни бу масалага бепарво бўлмасликларига тарғиб қилувчи чақириқлар жойлаштирилмоқда.
Азиз йўловчи!
Сиз ҳам бунга арзимас масалаладек муносабатда бўлманг. Жамоат транспортидан фойдаландингизми, чипта олишни унутманг. Чипта беришдан бош тортган чиптачи ёки ҳайдовчи ҳақида “Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг “1062” ишонч телефонига хабар беринг.
Пойтахт жамоат транспорти ишининг яхшилинишида ҳар бир муносабатнинг муносиб ҳиссаси бор.

Seshanba, 11 Fevral 2020

МОНИТОРИНГ

5

Аввал хабар берилганидек, жорий йилнинг январь ойидан пойтахт жамоат транспортлари — “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тасарруфидаги автобус ҳамда “Тошкент метрополитени” йўналишларида автоматлаштирилган тўлов тизими жорий этила бошлади.
Ушбу янги тизимнинг маромда ишлаб кетишини таъминлаш, бу борада юзага келаётган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиб бориш мақсадида Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси ҳамда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ мутасаддилари доимий равишда автобус йўналишларида мониторинглар ўтказиб боришмоқда. Ўрганишлар давомида атобуслардаги махсус ускуналар (валидатор) орқали автомат тўловларни электрон карталардан қабул қилиш бўйича учраётган муаммолар, бу борада ҳайдовчи ва чиптачи томонидан йўл қўйилаётган камчиликлар аниқланиб, бартараф этилмоқда.
Азиз йўловчилар!
Агарда сизга транспорт хизмати кўрсатаётган автобусларда автомат тўловни қабул қилиш бўйича бирор муаммо ёки камчилик кузатсангиз, бу ҳақда (78) 140 08 08 телефонига хабар қилишингизни сўраймиз. Зеро, хизмат сифатини яхшилашга ўз ҳиссамизни қўшишимиз ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиздир.

 

Seshanba, 11 Fevral 2020

МАШАҚҚАТЛИ МЕҲНАТ САМАРАСИ

Ҳар бир касбнинг ўзига хос мураккаб жиҳатлари бор. Жамоат транспорти, айниқса, автобуслар ҳаракатини тўғри ва сифатли тарзда йўлга қўйиш ҳам кўзга кўринмайдиган мураккаб жараёнлардан иборат. Масалан, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тизимидаги автосаройларда автобусларнинг кундалик санитар ва техник ҳолатини меъёрида сақлашга масъул бўлган 700 дан ортиқ ишчи-ходимлар меҳнат қилмоқда. Уларнинг машаққатли меҳнати сабаб пойтахт кўчаларида автобуслар қатнамоқда.

Юзга яқин автобус ювувчилари ёзнинг иссиғию, қишнинг совуғига қарамай ўз вазифаларини сидқидилдан бажармоқдалар. 600 нафардан ортиқ усталар эса автобусларнинг соз ҳолда йўналишга чиқишини таъминлашмоқда.

Азиз йўловчилар!

Автобусларда юрганингизда ана шу инсонларнинг машаққатли меҳнатини унутманг. Транспорт воситаларига зарар етказманг ёки унинг ифлосланишига йўл қўйманг. Зеро, автобуслар халқ мулки, уни асраб-авайлаш барчамизнинг бурчимиздир.

Payshanba, 05 Fevral 2020

ҲАРАКАТ ВА ЙЎНАЛИШ ЖАДВАЛЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИЛДИ

Пойтахтимизда кенг кўламда давом этаётган қурилиш ишлари ва бунёд этилаётган мавзе ва турар жой массивлари шаҳар инфратузилмасини тубдан янгиламоқда. Айниқса, бундай катта хажмдаги бунёдкорликлар йўл ва транспорт хизмати кўлами кенгайишига ҳам сабаб бўлмоқда.

Шундан келиб чиқиб “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ аҳоли талаб ва таклифларини инобатга олган ҳолда ўз тасарруфидаги йўналишларни мувофиқлаштириб бормоқда. Талаб юқори бўлган автобус йўналишлари ҳаракати ва жадваллар сонига ўзгартиришлар киритилмоқда.

Жорий йилнинг февраль ойидан бошлаб яна қатор йўналишлар ўзгартирилади. Жумладан, 2-автобус саройига қарашли 49-“ТТЗ – Дўстлик метроси” йўналиши ҳаракати тўғри йўналишда Авиасозлар кўчасининг “Авиясозлар саройи” бекатидан Авиасозлар, Қорасув, Алимкент, Элбек кўчалари орқали “Дўстлик” метросигача этиб ўзгартирилди.

63-“Қорасув 1-мавзе – Юнусобод 9-даҳа” йўналиши эса Олтинтепа кўчасидан Хирмонтепа, Буюк ипак йўли ва Мирзо Улулғбек кўчалари орқали ўтадиган бўлди.

83-“Юнусобод 6-даҳаси – Экскаватор заводи” йўналиши эндиликда Янги Юнусобод кўчасидан Янги шаҳар, Чинобод, Амир Темур ва А.Дониш кўчалари орқали ўтади.

199-“Экскаватор заводи – Жисмоний тарбия институти” йўналиши автобуслари ўз ҳаракатини “Жисмоний тарбия институти” бекатидан Қанғли, Феруза, Навоий кўчалари орқали “Оқ қовоқ” маҳалласидан давом эттиради. Бу йўналиш эндиликда “Экскаватор заводи – Оқ қавоқ маҳалласи” деб юритилади.

Шунингдек, 4-автобус саройига қарашли 8-“Сергели 7-даҳаси – Чилонзор 25-даҳаси” йўналиши автобуслари ҳам эндиликда Шокирариқ, М.Турсунзода, Меҳригиё Паркент йўли, ТҲАЙ ва М.Турсунзода кўчалари орқали Сергели 7-даҳа АШБга қадар ҳаракатланади.

Бундан ташқари йўловчилар мурожаатларидан келиб чиқиб, 2-автобус саройи тасарруфидаги 14,24,60,63,89,96- ҳамда 4-автобус саройининг 8,32,38,57,80,84,122,135-йўналишларнинг жадваллари сонига ҳам ўзгартиришлар киритилди. 

Payshanba, 29 Yanvar 2020

ШАҲАР ЖАМОАТ ТРАНСПОРТИГА ХУСУСИЙ СЕКТОР ЖАЛБ ЭТИЛДИ

Муҳтарам Юртбошимиз олиб бораётган ислоҳотларда жамиятдаги ҳар бир жабҳада хусусий сектор улушини кенгайтириш масаласи кенг илгари сурилмоқда. Жумладан, пойтахт жамоат транспортида кўрсатилаётган хизмат сифатини яхшилаш, рақобат муҳитини шакллантириш учун соҳага хусусий тадбиркорларни кенг жалб этиш мақсадида қатор самарали саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, “Тошшаҳартарснхизмат” АЖ негизида йўловчи ташиш билан шуғулланувчи хусусий корхоналар фаолиятини кенг йўлга қўйиш мақсадида дастлабки қадам ташланди. 

“Alixan trans servis” масъулияти чекланган жамиятига шу кунгача “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ томонидан хизмат кўрсатиб келинган 129-“Авиясозлар шаҳарчаси — Юнусобод 17 мавзе” йўналиши тендерга қадар ушбу корхонага бириктирилди.

Корхона томонидан йўналишга Хитойда Германия технологияси асосида ишлаб чиқарилган “Asia star” русумли 11 та автобуслар қўйилди. Ушбу автобусларнинг двигатель қисми “Евро5” стандарти асосида ишлаб чиқарилган. Газ ёқилғиси билан ҳаракатланувчи мазкур транспорт воситаси 70 та йўловчига мўлжалланган бўлиб, барча қулайликларга эга. Жумладан, кондиционер, пандус (ногиронлиги бўлган шахсларнинг чиқиб тушишлари учун мўлжалланган йўлак), 5 та кузатув камералари, монитор, двигателда ёнғинга қарши ишловчи автомат тизим билан жиҳозланган. 

Мазкур корхона фаолияти шаҳар йўналишида тўла ўрганилади ва бошқа йўналишларга ҳам хусусий секторни кенг жалб этиш чоралари кўрилади.

Yakshanba, 19 Yanvar 2020

14 ЯНВАРЬ ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ

Азиз юртдошлар! Бугунги қутлуғ сана - Ватан ҳимоячилари куни барчамизга муборак бўлсин. Аслида ватанни ҳимоя қилиш уни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш юртнинг ҳар бир фарзанди вазифасидир. Аммо, ушбу шарафли вазифанинг асосий қисмини ҳарбийларимиз ва бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари амалга оширадилар. Уларнинг кечани кеча, совуқни совуқ демай юрт ҳимояси, унинг осойишталиги учун қалқон бўлишлари сабаб бугун барчамиз тунлари ором олиб, кундузлари хотиржаммиз. Шу сабабли ҳам уларни қанча улуғласак, қанча эъзозласак шунча оз. Барчангизга соғлик-саломатлик, оилангизга фаровонлик, бахт тилаймиз. Юртимизнинг ҳар бир фарзанди сиз каби мард, жасур ва фидойи бўлсин.

Байрам муборак бўлсин!

Seshanba, 14 Yanvar 2020
Page 1 of 33
Avtobus buyurtmasi
1062 Ishonch telefoni
mg.uz
my.gov.uz
tshtx.uz 

Foydali resurslar

edportal  fondbozori
gov.uz my.gov.uz
lex.uz cert.uz dc.uz
gis.uz strategy.gov.uz Ctrl+Enter

Aloqa uchun muloqotlar

Umumiy bo'lim
Tel.: (+998 71) 233-89-21
Faks: (+998 71) 233-34-40
Xorijiy hamkorlar bilan muloqot qilish uchun telefoni / Phone for communication with foreign partners: (+998 71) 233-52-63

Yangiliklarga obuna boling

Xozir saytda 2472 mehmon

Yandex.Metrika

 

Click to listen highlighted text! GSpeech