Нажмите, чтобы прослушать выделенный текст! GSpeech
A- A A+

Новости

Сбои в работе GPS

Ҳурматли йўловчилар ва жамият мутасаддилари!

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ GPS назоратида олиб борилаётган техник профилактика ишлари сабаб жорий йилнинг 28, 29, 30 июнь кунлари тунги 22:00дан тонгги 6:00га қадар тизимда узилишлар бўлишини маълум қилади.

Бундай ноқулайлик учун “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ барча йўловчи ва мутасаддилардан узр сўрайди.

Суббота, 29 Июнь 2019

Ҳурматли журналистлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари!

Ҳурматли журналистлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари!

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ жамоаси барчангизни 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан самимий муборакбод этади.

Зиммангиздаги масъулиятли, аммо шарафли вазифангизни виждонан бажаришингизда сизга куч-қувват, сиҳат-саломатлик ва ижодий баркамоллик тилайди.

Ўзбек журналистикаси Президентимиз таъбири билан айтганда ҳақиқий тўртинчи ҳокимият даражасига кўтарилишида ҳамда жамоатчилик назоратининг юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигига хизмат қилишида албатта, сизнинг беназир ҳиссангиз бор.

Бу йўлда сизга ҳамиша омад тилаймиз. Қаламингиз доимо ўткир бўлсин.

Четверг, 27 Июнь 2019

Работа мониторинга, наладка работы кондиционеров

Хабарингиз бор, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ таркибидаги автосаройларга келтирилган охирги 160 та катта ва ўрта сиғимли “МАN” ҳамда “SAZ LE 60” русумли янги автобуслар кондиционер билан жиҳозланган. Улар бугун йўловчилар хизматида.

Бундай қулайликка эга автобусларнинг пойтахт жамоат транспорти тарихида илк бора келтирилагнини инобатга олиб улардан фойдаланиш қоидалари бўйича махсус йўриқнома ишлаб чиқилди ва ҳайдовчилар ўртасида тушунтириш ишлари ўтказилди.

Айни кунда қарийб 20 яқин йўналишларда ана шундай автобуслар қатнамоқда.
Ёзнинг жазирама кунлари бошланиши муносабати билан автобус кондиционерларидан фойдаланиш қоидалари бўйича белгиланган меъёрларга ҳайдовчилар томонидан қай даражада амал қилинаётгани ҳамда йўловчиларнинг бу борадаги фикр-мулоҳазаларини ўрганиш мақсадида махсус гурухлар йўналишларда мониторинг ўтказди.

Белгиланган меъёрга асосан ташқи ҳарорат 30 даражадан юқори бўлганда кондиционерларни ишга тушириш лозим бўлади.

Мониторинг жараёнида меъёрларга амал қилинмаётган бир қатор ҳолатлар аниқланди.

Ҳайдовчиларга қайта тушунтириш ўтказилиб, меъёрларга қатъий амал қилиш бўйича огоҳлантирилди.

Воскресенье, 23 Июнь 2019

LED табло

Ҳурматли ҳамшаҳарларимиз ҳамда пойтахтимиз меҳмонлари!

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ томонидан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида шаҳримизнинг марказий автобус бекатларида “LED” русумли таблолар фаолияти қайта йўлга қўйилди.

Автобуслар ҳаракат жадвалини акс эттирувчи мазкур турдаги таблоларнинг ҳар қандай об-ҳаво шароитида бенуқсон ишлаши, уларда узатилаётган маълумотларнинг аниқлиги барча йўловчиларимиз учун бирдек манзур бўлиши шубҳасиз.

Бундан ташқари, “Android” ва “IOS” тизими учун мўлжалланган ҳамда қайта ишланган ва йўловчилар учун қўшимча қулайликларга эга бўлган “Ташбас” мобил иловаси фаолият бошламоқда. Ушбу илова келгуси ҳафтадан синов тариқасида ишга туширилади. 

Азиз йўловчи, бошланган ҳафтангиз ҳар тарафлама ҳайрли ва баракали ўтсин. Манзилингиз яқин, йўлингиз бехатар бўлсин.


Уважаемые жители и гости нашей столицы!

Для создания дополнительного комфорта пассажирам, инициативой АО “Тошшаҳартрансхизмат” на остановках были установлены обновлённые “LED” табло.

Отображающий расписание передвижения автобусов табло данного типа, работает при любых погодных условиях, а точность отображаемой информации, безусловно облегчит передвижение пассажиров.

Кроме того, перезапускается полностью обновлённое и многофункциональное мобильное приложение “Ташбас”, который одновременно работает и в “Android”, и в “IOS” системах.

Дорогие пассажиры, пусть предстоящая неделя будет продуктивной во всех отношениях и желаем безопасных дорог.

Воскресенье, 16 Июнь 2019

ЖАМИЯТ АВТОБУСЛАРИ БОЛАЛАР ХИЗМАТИДА

Аввал хабар берилганидек, июн ойидан болаларнинг ёзги дам олиш оромгоҳларидаги ҳордиқ мавсуми бошланди. Бу эса транспорт тизими мутасаддилари зиммасига масъулият юклайди, деганидир. Бунда тоғли, соя-салқин масканларда жойлашган оромгоҳларга болажонларни етказиш ва олиб келишда ҳавфсизликни таъминлаш энг асосий вазифадир.

Жорий йилда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ёз мавсуми учун алоҳида тайёргарлик кўрди. Болаларни ташиш учун ажратилган автобуслар ҳар тарафлама мукаммал ҳозирланди. Техник ва санитария жиҳатлари алоҳида назоратга олинди. Автобусларга тажрибали ҳайдовчилар бириктирилди. Улар ўртасида тоғли ҳудудларда ҳаракатланишда ўзига хос жиҳатлар бўйича йўриқномалар ўтказилди.

Мавсумнинг дастлабки куни яъни, 5 июнда 952 нафар бола оромгоҳларга етказилди. Шундан 238 нафари қорақалпоғистонлик болажонлар эди. Ҳудди шундай ташув 6 июнь куни ҳам амалга оширилди. 7 июнь куни эса 910 нафар болакай Жиззах вилоятининг Зомин туманида жойлашган огомгоҳларга олиб бориб жойлаштирилди. 10 июнь куни 19та катта сиғимли ва 35та кичик сиғимли автобусларда 1 минг 345 нафар бола оромгоҳларга кузатилди.

Оромгоҳларга болаларни кузатиш давом этмоқда.

Понедельник, 10 Июнь 2019

Сезон каникул открыт, дети едут в лагеря на наших автобусах

Несмотря на официальный выходной день в честь праздника Рамазан Хайит, сегодня при активном участии АО "Тошшахартрансхизмат", более тысячи детей отправились в лагеря летнего отдыха.

Выделенные обществом автобусы, курсирующие на дальние расстояния, марки “Мерседец-Бенц-Юберланд” были приведены к технической готовности и прикреплены к опытным водителям со многолетним стажем.

Общество желает отличного отдыха во время летних каникул!

Среда, 05 Июнь 2019

Рамазон Ҳайитингиз муборак, азиз юртдошлар!

Рамазон Ҳайитингиз муборак, азиз юртдошлар!

“Тошшаҳартрансхизмат“ АЖ барча юртдошларимизни улуғ аём – Рамазон Ҳайити билан чин қалбда муборакбод этади.

Оилагиздан тинчлик, дастурхонингиздан барака ҳеч аримасин. Барча ўйланган эзгу ниятлар рўёбга чиқишини тилаб қоламиз. Юртимиз тинч, осмонимиз доим мусаффо бўлсин.

Байрамингиз билан, азизлар!

С праздником Рамазан Хайит, дорогие соотечественники!

АО “Тошшаҳартрансхизмат“ от всей души поздравляет весь народ нашей прекрасной родины со священным праздником – Рамазан Хайит.

Желаем вам семейного благополучия, радости и успехов во всех начинаниях, а также исполнения всех желаний. Пусть небо всегда будет мирным!

С праздником, дорогие!

Среда, 05 Июнь 2019

Байрамга тайергарлик

Жорий йилда юртимизда Рамазон ойи ва ҳайит байрамини кенг нишонлаш, халқимизга муносиб шароит яратиш мақсадида барча мутасадди ташкилотлар қатори “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ҳам алоҳида тайёргарлик кўрди.

Хусусан, 2019 йилнинг 13 май куни жамиятнинг махсус 25-ф-сонли фармойиши қабул қилинди. Унда ушбу муқаддас ой ва ҳайит байрами кунлари йўловчи ташишда жамият томонидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгиланиб, аниқ чора-тадбир ишлаб чиқилди. Шунга кўра ҳайдовчи ва чиптачилар ўртасида йўналишларнинг иш тартиби, белгиланган қатнов ва оралиқ вақтларига, ҳаракат йўналиши ҳамда бекатларда ҳаракат хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш транспорт воситаларининг санитария ҳолатини рисоладагидек сақлаш бўйича алоҳида йўриқнома ўтказилди. Автобусларнинг қатнов олди техник кўрик ва ҳайдовчиларнинг тиббий кўрикдан ўтиши ҳамда йўналишлар назоратини кучайтириш бўйича масъуллар белгиланди.

Шу тариқа Рамазон ойи давомида таровеҳ намозлари ўқиладиган вақтларда Тошкент шаҳридаги йирик масжидлар олдидаги йўлларнинг вақтинча ёпилиши ва автобус йўналишларининг ўзгаришини ҳисобга олиб автосаройлардан жалб этилган масъул ходимларнинг навбатчилиги ташкил этилди.
Рамазон ҳайитининг биринчи куни 2019 йил 5 июнь кунига тўғри келиши ва дам олиш куни сифатида нишонланиши инобатга олиб халқимизга қулайлик яратиш, белгиланган манзилларига ўз вақтида етиб олишларини таъминлаш мақсадида жамият тармоқ корхоналарига бириктирилган йўналишларга автобусларнинг ишга чиқиши иш кунлари ҳисобида амалга оширилади. Яъни, ҳар бир йўналиш бўйича 04:00 да (дам олиш кунидан қарийб 2,5 соат олдинроқ) автобуслар йўналишларга чиқиши белгиланди.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳридаги шоҳ кўчалар, магистрал йўлларда жойлашган масжидларда жамият ва тармоқ корхоналарининг масъул ходимлари томонидан соат 5:00 дан 7:00 га қадар навбатчилик ташкил этилиши кўзда тутилган.

Понедельник, 03 Июнь 2019

Фотомақола: Катта байрам арафасида хашар. 2-қисм

 

Куни кеча жорий йилги Рамазон ҳайити арафасида “Тошшаҳартранасхизмат” АЖ бошқаруви қарори билан жамият таркибидаги барча таъмир корхоналари ҳамда автобус саройларида хашар уюштирилаётгани хақида хабар бергандик.

Корхоналарда ўтаётган ҳашарларда ён-атроф тартибга келтирилиб, чиқиндилар чиқариб ташланмоқда. Шунингдек, бу жараёнда таъмирлаш ишлари ҳам олиб борилмоқда.

Мақолани янада тўлиқ ёритиш мақсадида, фотолавҳамизнинг иккинчи қисми билан танишинг:

Понедельник, 03 Июнь 2019

Фотомақола: Катта байрам арафасида хашар уюштирилмоқда

Жорий йилги Рамазон ҳайити арафасида “Тошшаҳартранасхизмат” АЖ бошқаруви қарори билан жамият таркибидаги барча таъмир корхоналари ҳамда автобус саройларида хашар уюштирилмоқда.

Корхоналарда ўтаётган ҳашарларда ён-атроф тартибга келтирилиб, чиқиндилар чиқариб ташланмоқда. Шунингдек, бу жараёнда таъмирлаш ишлари ҳам олиб борилмоқда.

Шу тариқа бино ва иншоатлар ҳамда транспорт воситалари ҳам яна бир карра ҳар тарафлама тартибга келтирилмоқда. 

Қуйидаги фотолавҳаларда ҳашар жараёнлари билан танишишингиз мумкин.

Суббота, 01 Июнь 2019
Страница 4 из 14
Заказ автобуса
Телефон доверия 1062
mg.uz
my.gov.uz
tshtx.uz 

Полезные ресурсы

edportal  fondbozori
gov.uz my.gov.uz
lex.uz cert.uz dc.uz
gis.uz strategy.gov.uz Ctrl+Enter

Контакты для связи

Общий отдел
Тел.: (+998 71) 233-89-21
Факс: (+998 71) 233-34-40
Телефон для связи с иностранными партнерами / Phone for communication with foreign partners: (+998 71) 233-52-63

Подпишись на новости

Сейчас на сайте 1397 гостей

Яндекс.Метрика
Нажмите, чтобы прослушать выделенный текст! GSpeech