Нажмите, чтобы прослушать выделенный текст! GSpeech
Версия для печати

Бекатлар ва шох бекатлар хусусида

Сўнгги пайтларда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖга фуқаролардан келаётган мурожаатларнинг асосий қисмини Тошкент шаҳридаги бекатлар билан боғлиқ бўлган саволлар ташкил этмоқда.

Шуни инобатга олиб эслатиб ўтиш ўринлики, Тошкент шаҳридаги жамоат транспорти билан боғлиқ объектлар тегишлилиги бўйича қатор мутасаддиларга бириктирилган.

Хусусан, мавжуд 2179 та оралиқ автобус бекатларини назорат қилиш ва у ерларда зарур шарт-шароитларни яратиш ҳам бир неча ташкилотлар зиммасида.

462 та бекат шаҳар, 670 таси эса туманлар ободонлаштириш бошқарма ва бўлимларига бириктирилган. 121 та бекат “Автомагистрал” ИАЙКТБга қарашли. 761 та бекатга эса хусусий тадбиркорлар эгалик қилади. 163 та фрунцуз типидаги автобус бекатлари “JCDecaux” қўшма корхонаси тасарруфида.

Пойтахтдаги 32 та йирик шох бекат “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ назоратида. Улар ҳудуди бўйича автобус саройларига бириктирилган. Шохбекатларнинг орасталиги ва ободончилиги учун масъул ходимлар тайинланган. Бундан ташқари ҳар фасл олдидан ҳашар ва таъмирлаш ишлари ўтказилиб, ҳудуд тартибга келтирилади.

Азиз йўловчи!
Шохбекат ва бекатлардаги тозаликка эътибор беринг. Ён-атрофнинг орасталигига ўз ҳиссангизни қўшинг. У ердаги жиҳозларга зарар етказманг. Зеро, йўловчининг биргина ножўя хатти-ҳаракатини бартараф этиш қанчалар қимматга тушишини унутманг.

0 комментарев