Нажмите, чтобы прослушать выделенный текст! GSpeech
Версия для печати

GPS назорати тизимига қасддан зарар етказган ҳайдовчиларга қатъий чоралар кўрилмоқда

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ таркибидаги автобуслар қатновини тўғри ташкил этиш, кўрсатилаётган хизмат сифатини янада яхшилаш мақсадида ўрнатилган GPS назорати тизимига қасддан зарар етказган ҳайдовчиларга қатъий чоралар кўрилиб ҳатто ишдан бўшатилаётгани ҳақида илгари ҳам бир неча бор хабар берганмиз.
8-автобус саройи тасарруфидаги 85-йўналишда қатновчи автобус ҳайдовчиси Т. Ғофуржон ҳам шу тарзда ишдан бўшатилди. У GPS трекер картасини олиб ташлаб, ўзи бошқараётган автобусни назоратдан яширмоқчи бўлгани учун у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.
Т. Ғофуржон 1994 йилдан буён ушбу автобус саройида ҳайдовчи бўлиб ишлаб келади. Ҳамкасблари ўртасида ҳам яхшигина обрў-эътибор қозонган.
Аммо, эришган ютуқлари унга белгиланган қонун-қоидаларни бузиш ёки четлаб ўтиш ҳуқуқини бермаслигини у вақтида тушуниб етмади.
Тизимда қатъий тартиб-интизомни йўлга қўйиш, қатновлари доимийлигини таъминлаш мақсадида ана шундай кескин чоралар давом эттирилади.

0 комментарев