Click to listen highlighted text! GSpeech
Print this page

АВТОБУСЛАРДА КОНДИЦИОНЕР ТИЗИМИ

 

photo 2019 06 29 19 47 54Хабарингиз бор, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ таркибидаги автосаройларга келтирилган охирги 160 та катта ва ўрта сиғимли “МАN” ҳамда “SAZ LE 60” русумли янги автобуслар кондиционер билан жиҳозланган. Улар бугун йўловчилар хизматида.

komentariylar 0

Бундай қулайликка эга автобусларнинг пойтахт жамоат транспорти тарихида илк бора келтирилагнини инобатга олиб улардан фойдаланиш қоидалари бўйича махсус йўриқнома ишлаб чиқилди ва ҳайдовчилар ўртасида тушунтириш ишлари ўтказилди.

Айни кунда қарийб 20 яқин йўналишларда ана шундай автобуслар қатнамоқда.
Ёзнинг жазирама кунлари бошланиши муносабати билан автобус кондиционерларидан фойдаланиш қоидалари бўйича белгиланган меъёрларга ҳайдовчилар томонидан қай даражада амал қилинаётгани ҳамда йўловчиларнинг бу борадаги фикр-мулоҳазаларини ўрганиш мақсадида махсус гурухлар йўналишларда мониторинг ўтказди.

Белгиланган меъёрга асосан ташқи ҳарорат 30 даражадан юқори бўлганда кондиционерларни ишга тушириш лозим бўлади.

Мониторинг жараёнида меъёрларга амал қилинмаётган бир қатор ҳолатлар аниқланди.

Ҳайдовчиларга қайта тушунтириш ўтказилиб, меъёрларга қатъий амал қилиш бўйича огоҳлантирилди.

Click to listen highlighted text! GSpeech