Click to listen highlighted text! GSpeech
Print this page

ШОХБЕКАТ БОШҚА ЖОЙГА КЎЧИРИЛДИ

kuyluk

Аввал хабар қилганимиздек пойтахтимизда олиб борилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари жамоат транспорти ҳаракатига ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмаяпти.

komentariylar 0

 Хусусан, метро йўналишининг Қўйлиқ бозорига қадар узайтирилаётгани ва қурилиш ишларининг жадаллашгани шох бекатлардаги ҳаракат изчиллигида ноқулайликни юзага келтирмоқда. Ана шундай ҳолатларнинг олдини олиш ва йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида “Тошшаҳартраснхизмат” АЖ раҳбарияти мутасадди ташкилотлар билан келишган ҳолда Қўйлиқ шох бекатини бошқа жойга кўчирди. Яъни йўловчиларга ортиқча оворагарчилик туғдирмаслик учун автобусларнинг сўнгги бекати Қўйлиқ улгуржи ҳамда чакана бозори олдидаги ҳудудга жойлаштирилди. Эндиликда пойтахтнинг турли мавзеларидан бозорга қатновчи йўловчилар ўз йўналишлари бўйича автобуслардан фойдаланишда қулай имкониятга эга бўлдилар.

Click to listen highlighted text! GSpeech