Click to listen highlighted text! GSpeech
A- A A+
Vinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo Slider

Жамоат транспортида ҳаракат хавфсизилигини таъминлаш масалалари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Жамоат транспортида ҳаракат хавфсизилигини таъминлаш масалалари юзасидан “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ таркибидаги “18-автобус саройи”да кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.


Таъкидланганидек, жорий йилнинг 1-чорак давомида “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ таркибига кирувчи автобус саройлари иштирокида йўл транспорт ҳодисалари юз бериши кескин камайишига эришилди. 2018 йилнинг 1-чорагида 17 та автобус ҳайдовчилари айби билан содир этилган ҳолат қайд этилган бўлса, жорий йилда бундай ҳодиса 1 марта кузатилди. Ҳайдовчилар томонидан йўл қўйилган қоидабузарликлар жорий йилда 27 тага етиб, ўтган йилга нисбатан 396 камайган (423 та ҳолат).
Йиғилишда мавзу доирасидан келиб чиқиб бир қатор муаммоларга тўхталиб ўтилди:
• бошқарув вақтида чекланган хатти-ҳаракатларга йўл қўйиш, яъни уяли телефондан фойдаланиш;
• қувиб ўтиш қоидаларини бузиш,
• автобусларнинг техник созлиги,
• автобусларда санитария ҳолатларига амал қилиш даражаси кабилар танқидий кўриб чиқилди.
Бундай қоидабузарлик ва эътиборсизликларга нисбатан қатъий чоралар кўриш, жарималар қўллаш, маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича ЙҲХБ вакиллари йиғилганларга эслатиб ўтди.
Кўрилган масалалардан келиб чиқиб, аниқ вазифалар белгиланди ва қарор қабул қилинди. Унда транспорт воситаларини навбатдаги техник кўрикдан ўтказишга тайёргарлик кўриш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлашда автосаройлардаги мутасаддиларга иш шароитлари ва имкониятларни янада яхшилаш, хусусан, улар учун хизмат машиналари ҳамда алоқа воситалари ажратиш ва бошқа вазифалар кўзда тутилди.
Шунингдек, 15 апрелдан бошлаб тизимда тозалик ойлиги эълон қилинди. Ушбу муддатда автобусларни яна бир карра тартибга келтириладиган бўлди.

Avtobus buyurtmasi
1062 Ishonch telefoni
mg.uz
my.gov.uz
tshtx.uz 

Foydali resurslar

edportal  fondbozori
gov.uz my.gov.uz
lex.uz cert.uz dc.uz
gis.uz strategy.gov.uz Ctrl+Enter

Aloqa uchun muloqotlar

Umumiy bo'lim
Tel.: (+998 71) 233-89-21
Faks: (+998 71) 233-34-40
Xorijiy hamkorlar bilan muloqot qilish uchun telefoni / Phone for communication with foreign partners: (+998 71) 233-52-63

Yangiliklarga obuna boling

Xozir saytda 1471 mehmon

Yandex.Metrika

 

Click to listen highlighted text! GSpeech