Click to listen highlighted text! GSpeech
Print this page

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ “Яшил ташаббус” акциясида иштирок этди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ўтказилаётган “Яшил ташаббус” акциясида “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ва унинг такибидаги автобус саройлари ходимлари ҳам фаол иштирок этди. Жамият раҳбарияти бошчилигидаги қарийб юзга яқин кишидан иборат катта жамоа томонидан пойтахтнинг Юнусобод тумани Аҳмад Дониш кўчаси катта йўл чети ва ўртасида ажратилган майдонга 300 дан ортиқ манзарали дарахт ва гул ниҳоллари экилди.

komentariylar 0

Бундан ташқари илгари хабар берилганидек жамият маъмурий биноси ҳамда барча автобус саройлари ҳамда уларга бириктирилган шохбекатлар, шунингдек, таъмир корхоналарида ҳам ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, таъмирлаш ишлари давом этмоқда.
Жамият раҳбарияти томонидан март ойи ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги деб эълон қилинган. Шунга мувофиқ ҳар ҳафта шанба ва якшанба кунлари мунтазам хашарлар уюштирилмоқда. Мақсад — баҳор ва ёз мавсуми олдидан тизимда ободонлаштириш ишларини янада кучайтиришдир.

Click to listen highlighted text! GSpeech