Click to listen highlighted text! GSpeech
A- A A+
Vinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo Slider

“ТОШШАҲАРТРАНСХИЗМАТ”АЖ ТУРКИЯ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ҚИЛАДИ

Тошкент шаҳрида транспорт тизимини такомиллаштириш ҳамда хизмат сифатини яхшилаш бўйича ишлаб чиқилаётган концепцияни тайёрлашда Туркиянинг соҳага оид йирик компания ва лойиҳа институтлари билан ҳамкорлик килинади.
Илгари хабар берганимиздек бу борада “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ раҳбарияти кўплаб мамлакатларнинг транспорт тизимига оид янгилик ва қўлга киритилган муваффақиятларни, пойтахт шароитига мос таклиф ва лойиҳаларни ўрганди. Германия, Россия, Туркия, Украина, Белоруссия, Хитой, Корея, Япония, Ҳиндистон ва бошқа қатор давлатларнинг транспорт соҳаси вакиллари бу борада ҳамкорлик қилиш истагини билдирди.
Ушбу давлатлар орасида Туркия республикасининг жамоат транспортидаги шароит, йўловчилар учун яратилган қулайликлар пойтахт транспорт тизими талабларига мослиги сабаб концепцияни ишлаб чиқишда ушбу мамлакат мутахассислари билан ҳамкорлик қилишга қарор қилинди.

ukraw


Ана шу мақсадда "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ раҳбарияти Туркиянинг Истамбул шаҳрида бўлиб, турк транспорт соҳасига алоқадор бир қатор ташкилот ва муассасалар раҳбарлари билан учрашув ҳамда музокаралар олиб борди. Ўн миллион аҳолига эга Истамбул шаҳри жамоат транспорти тизими фаолияти билан яқиндан танишиб, мутасаддилар билан ўзаро ҳамкорлик қилишга келишилди.
Ушбу ташрифдан сўнг турк транспортчилари ҳам Тошкентда бўлиб, шаҳар ҳокими ҳамда "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ раҳбарияти билан учрашувлар ўтказди. Улар пойтахт жамоат транспорти фаолияти билан батафсил танишдилар.
Беш кун давом этган учрашув ва музокаралар самараси ўлароқ турк транспорт мутахассислари Тошкент шаҳри транспорт тизимини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилаётган концепцияни тайёрлашда ҳамда унда белгиланган вазифаларни амалга оширишда бевосита иштирок этадилар.

Avtobus buyurtmasi
1062 Ishonch telefoni
mg.uz
my.gov.uz
tshtx.uz 

Foydali resurslar

edportal  fondbozori
gov.uz my.gov.uz
lex.uz cert.uz dc.uz
gis.uz strategy.gov.uz Ctrl+Enter

Aloqa uchun muloqotlar

Umumiy bo'lim
Tel.: (+998 71) 233-89-21
Faks: (+998 71) 233-34-40
Xorijiy hamkorlar bilan muloqot qilish uchun telefoni / Phone for communication with foreign partners: (+998 71) 233-52-63

Yangiliklarga obuna boling

Xozir saytda 1358 mehmon

Yandex.Metrika

 

Click to listen highlighted text! GSpeech