Click to listen highlighted text! GSpeech
A- A A+
Vinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo Slider

ЙЇЛЛАРИМИЗ БЕХАТАР БЇЛСИН! «ПАХТАКОР» МАҲАЛЛАСИ ҚУТЛОВЛАРИ

"Пахтакор" деганда, турган гапки, кўз олдимизга аввало футбол командаси ёхуд футбол стадиони келади. Ваҳоланки, Учтепа туманидаги "Пахтакор" маҳалласининг тарихи анчайин машҳур. Акмал Икромов айнан шу маҳаллада ўсганини инобатга оладиган бўлсак, бу маскан Тошкентдаги қадим манзиллардан  эканлигини англаш қийин эмас. Санъат музейига борган бўлсангиз, Уста Усмон Зуфаров ижодига мансуб Ўзбекмиллий мусиғий асбоблар кўргазмасини ҳам томоша қилган бўлишингиз керак. Ўша мўътабар зот ҳам, шу маҳаллада яшаб ўтганига нима дейсиз? Жаҳон чемпиони Руфат Рисқиев-чи, шу маҳалланинг фарзанди эканини биласизми? Халқимизнинг севимли хонандаси, Ўзбекистонда хизмат қўрсатган артист Неъматжон Қулабдуллаевни маҳалладошлари ширин хотираларида асраб келишмоқда.

 

Қачонлардир "Ўзтелерадио" қошида дуторчи ғизлар гуруҳининг шодасини терган машҳур созанда, Ўзбекистонда хизмат қўрсатган артист Маҳмуд Юнусов, унинг нафақат маҳалладаги бир деворлик қўшниси, "Ўзтелерадио"даги бир умрлик сафдоши ҳам бўлган, (ҳофиз Хайрулла Лутфуллаевнинг қайнотаси) ажо¬йиб созанда, Ўзбекистонда хизмат қўрсатган артист Зокиржон Обидов, юзлаб истеъдодли шифокорларга узтозлик қилган беназир инсон, медицина фанлари доктори, профессор Каримулла Баҳодиров, (собиғ) Республика Соқлиғни сағлаш вазири ¬Баширилла Маҳзумов, техника фанлари доктори Ботир Хўжаев, драматург Тоир Юнусов ва яна ўнлаб ажойиб, машҳур инсонлар айнан шу маҳалладан чиққан. Касб байрами кунида, транспортчиларни табриклаш учун, айнан "Пахтакор" маҳалласи фаоллари истак билдираётганлари, шундан бўлса керак. Қуйида, улар томонидан тилга олинган табрик гулдастасини эътиборингизга ҳавола этмоқчимиз.
Муҳаббат ОБИДОВА,
Ўзбекистон Фанлар
Академиясининг академиги, кимё фанлари доктори:
– Бир пайтлар маҳалламамиз ўрнида колхоз бўлган. Бу ёқларга жамоат транспортлари етиб келмасди ҳам (кейинчалик, аста-секин кўпайган). Ҳозирги Кичик халқа йўли Ўтган Улуғбек кўчаси Ўрнида улкан арчалар чайғалиб турарди (ҳозир фақат "Арча кўча" деган маҳаллий номи қолган). Арчазордаги Ўтлоқ тугаб жўхоризор бошланар, у ёғи жарликка қараб тўқайзор бўларди. Масалан, Чилонзорга бориш керак бўлса, оралиғни икки Ўзан – Анҳор ва Бўзсув туташадиган ГЭС тўсиб тургани учун, фақат Шофайз тарафдан юрадиган ягона 34-автобусда (Чилонзор Оқтепаси томон билан) айланиб боришга тўғри келарди. Саксонинчи йиллари Чилонзор билан ҳудудимизни боқлаган катта кўприк барпо этилгач, бутунлай маҳалланинг ғиёфаси, ундаги ҳаёт тарзи ҳам Ўзгарди. Жамоат транспортлари кўпайгандан кўпайиб, ҳатто троллейбуслар юра бошлади. Маҳалламиздагиларнинг узоқини яғин, мушкуллари осон бўлиб, вағтлари тежаладиган бўлди. Ҳозир-ку, гапирмаса ҳам бўлади. Транспортчиларнинг шарофати билан, илгарилари соатлар сарф этиладиган масофалар, дағиғаларга қисқарди. Аслида-ку, дунёдаги энг бебаҳо нарса вағт эканини ҳам¬ма ҳам тушуниб, қадрига етавермайди. Ҳозир ёшим саксондан ошган бўлса ҳам, яна нималарнидир яратгим, амалиётга татбиғ этгим, Николай Бердяев¬нинг таъбири билан айтганда,"вақт қобиғи"ни енггим келади. Қанчадан-қанча тежалган вағтларим билан боғлиқ, жумладан, жамоат транспортларида кечган хотираларим ҳам, худди кечагидек кўз олдимда. Агар улар ҳақида ёзадиган бўлсам, катта китоб бўлади. Дарвоқе, транспортчиларимизнинг касб байрамлари куни нишонланаётганини эшитиб, хурсанд бўлдим. Уларни қанчалик эъзозласак ҳам арзийди. Шахсан мен, уларнинг меҳнатлари нечоқлик машаққатли эканини, бу машаққат одамларнинг узоқини яғин қилиш, яъни вағтларини тежашлари учун кечилаётганини ҳам яхши биламан. Шу боис, транспортчиларга ҳамиша ҳурмат билан муносабатда бўлиб келганман. Фурсатдан фойдаланиб, "Пахтакор" маҳалласи аҳли номидан, қолаверса, оилам ва Ўз номимдан транспорт соҳаси ходимларини касб байрамлари билан табриклайман. Барчаларига узоқ умр тилайман. Йўллари бехатар бўлсин. Ҳар навбатчиликлари кўнгилдагидек ўтиб, уйларига эсон-омон, ҳамиша яхши кайфият билан қайтиш насиб этсин...

– Маҳалламизда ҳеч ким менчалик жамоат транспортини яхши билмаса керак. Ёшим етмишдан Ўтган бўлса ҳам, ҳалигача жамоат транспортидан фойдаланиб тураман. Ҳали ғариликни бўйнимга олганим йўқ. Чунки, қилинадиган ишлар кўп. Маҳалламиз кундан кунга яшнаб, ободлашиб бораяпти. "...Маккадан эмаклаб келади" ибораси тилга олинса, беих¬тиёр маҳалламиз кўз олдимга келади. Ҳойнаҳой, бир-биридан ажойиб, беназир инсонлар орасида яшаб Ўтганим учун бўлса керак, ҳеч ғаерда бизникидек аҳил, файзли маҳалла топилмайдигандек (гўё) туюлади менга. Олтмишинчи йилларгача шаҳардан қатнайдиган автобуслар, КҲкчадан ғайтиб, бизгача етиб келмасди. Ўша кезлари, кўчамизда ревизор бўлиб ишлайдиган, ғонунларни яхши биладиган Қутбиддин ака (Аҳмедов) деган ўқимишли бир одам бўларди, Ўша керакли жойларга мурожаат қилиб, кўчамизга автобус келтиргани эсимда. Ҳозир, балки гапларим эртакдек туюлар, лекин Ўша пайтларда автобус маҳалламиздагиларнинг кўзига роҳатижон нарса бўлиб кўрингани аниқ. Чунки, яёв юришлар анчайин барҳам топган. Ориф ота деган оқсоқолимиз Ўша сариқ "Па¬зик"¬ка "Бир кам қирқ" деб ном қўйиб олгач, ҳамма 39-автобусни шундай номлай бошлаган. Орадан йиллар Ўтиб, 62-, ке¬йин 27-автобуслар пайдо бўлган. Маҳалламизнинг ичкарисидаги "Литературный" (ҳозирда Жаҳон тиллари университети)га қатнай бошлаган 35-автобус, ҳалигача Ўзгаргани йўқ... Бугунги кунга ғайтадиган бўлсак, бир нарсани ишонч билан айтишим мумкин: маҳалламизда автобуслар ғатновидан, қўрсатилаётган жамоат транспорти хизматларидан норози одамни кундузи чироқ ёғиб ҳам топа олмайсиз. Сабаби, жамоат транспортларининг ҳаракатлари, маҳалламиз атрофидаги йўл¬лар бўйича шундай яхши ташкил этилганки, ҳозирги пахта мавсуми палласида ҳам бекатларда кутиб қолишлар бўл¬маяпти. Маҳалламиздагилар автобус ҳайдовчиларининг кўпчилиги билан яхши таниш бўлиб қолишган. Уларни тҲй-йиҒинлар бўлса, меҳмонга чағириб туришади. Бу нимадан далолат, маҳалламиздагиларнинг автобуслар хизматидан хурсандлигидан, албатта. Талаба-Ўқувчи ёшларни айтмайсизми, ойлик йўл чипталари бўлса мазза уларга, ғаёққа керак бўлса бор автобус. Салонлардаги ғулайликларни гапирмаса ҳам бўлади. Бизлар юрган "Пазик"лар билан солиштиришнинг Ўзи кулгили. "Мерседес"у "Ман"ларни, "Исузу"си ҳам ихчам, енгил ҳаракатланади. Бир сўз билан айт¬ганда, соҳа ходимларини отасига раҳмат, дегинг келади.
– Очиқини айтаман, баъзида мухбирлар кўнгилга тегиб кетади-ки, ҳайдасанг ҳам, хира пашшага Ҳхшаб келаверишаркан. Ахир, бўлади-ку ҳар қандай одамда ҳам, дейлик кҲнг¬лига унча-бунча нарса сиғавермайдиган пайтлар. Лекин, бугун транспорт ходимлари касб байрамлари нишонланаётган экан, бирор нима демасам бўлмайди... ҳар ҳолда, биламан, заҳматкаш халқ, аксарияти кҲнглида кири йўқ, Ўзимиздака дангал. Азалдан Ўзи, шофёрлар сероб маҳалла бу. Хиёл нарида автокорхона бор. Аксарият катта авлод Ўша ерда ишлаган. Кўпчилигининг суяги Ўша ерда ғотган. Шунинг учун, маҳалламизда ҳайдовчиларни яхши тушунишади, тўғри муносабатда бўлишади. Демоқчиманки, аслида ма¬ҳалламизда транспорт хизматидан норози одамлар бўлмаса керак. Ана шунинг Ўзи, транспортчилар учун мукофот деб Ўйлайман. Майли, нима бўлганда ҳам, юртимиз тинч, шаҳримиз бундан ҳам обод, йўлларимиз бехатар бўлсин. Эл-юртимиз ғувончига ғувончлар ғҲшилиб, транспортчиларимиз хамиша омон бўлишсин, уларни кўрганда, ана фалончи келаяп¬ти, деб, илиғ ғарши оладиган бўлишсин...

– Маҳалламиз катта. Шаҳардаги аҳоли зич жойлашган манзиллардан. 819 хонадон бор. 6450 фуғаро истиғомат қилади. Ундан ташқари, маҳалламизда Ҳрта мактаб ва болалар боқчаси, оилавий поликли¬ника, Республика болалар юғумли касалликлари касалхонаси, Жаҳон тиллари университети (Рус тили ва адабиёти бўлими), Оталар чойхонаси, Ҳнга яғин озиғ-овғат, хўжалик моллари, мева ва полиз маўсулотлари дҲконлари, иккита гЎзаллик салонлари, супермаркет, бир талай кафе ва ошхоналар фаолият юритмоқда. Шундан ҳам хулоса қилиш мумкинки, маҳаллий фуғаролардан ташқари, бу ерга яна минглаб кишилар ишга, Ўқишга вабошқаюмушлар билан келиб кетиб туришади. Бу дегани, маҳалламизнинг икки тарафида (кичик йўллардан ташқари) иккита катта йўлдан ҳаракатланаётган транспортлар хизматига маҳалламизда талаб катта. Гузаримиздаги йўлдан Ўтиш жо¬йида хавфли вазиятлар юзага келиши одатий ҳол бўлиб қолган. Светофор Ўрнатилмаса бўлмайди. Автобусларга келсак, маҳалладагилар,"Гап йўқ!", дейишаяпти. Демак, бугун касб байрамлари нишонланаётган транспорт соҳаси ходимларини байрамлари билан қутлаш баробарида, маҳалламиз фуғаролари номидан уларга миннатдорчилик билдириб қўйсам ҳам бўларкан. Омон бўлинг транспортчилар!..
– Транспортчиларнинг касб байрамини ёдимга солиб яхши қилдингиз, Биз олимлар ҳаёт ҳодисаларига, аввало, илмий ёндошишга одатланганмиз. Яъни, барча ҳодисаларда умумий лик жиҳатлар бор бўлгани учун, дейлик транспорт соҳасининг ҳам менинг соҳамга Ўхшаш томонларини кузатганман. Олий тоифа¬даги врачларнинг барчаси одам анатомиясини чуғур биладилар. Масалан, асаб тизимларини, асаб толаларини оладиган бўлсак, одам организмида унинг чулғаб олмаган бирор соҳаси йўқлигига ишонч ҳосил қиламиз. Транспорт тизими ҳам, шаҳарнинг асосий артерияларини, асаб толаларини ташкил этадики, одам организми учун асаб тизими қанчалик муҳим бўлса, шаҳар инфратузилмаси учун транспорт тизими шунчалик муҳим. Биз от аравалар юрган пайтларни ҳам кўрганмиз, лекин ҳозирги глобаллашувлар даврида шаҳар ҳаётини транспорт тизимисиз тасаввурга сиҒдириб бўлмайди. Жамоат транспорти одамларнинг турмуш тарзидан шунчалик чуғур Ҳрин эгалладики, унинг биз ҳаётда амалга ошираётган фаолиятларга сингиб, бирикиб кетганига шубҳа қилмаса ҳам бўлади. Ҳозирги кунда кўчага чиқсангиз бас, кетини кетига улаб ҳар хил автобусу маршрут таксилари келиб туради. Маҳалламиз жуда катта. Ташқарисидан асосан икки катта йўл ўтган бўлиб, Тошкент кичик халқа йўли билан Чорсу – Назарбек йўналишидаги Уйғур кўчалари маҳалламиз бурчагидаги Шофайз кўпригида ¬ке-¬сишади. ¬Уйғур кўчасидан 35-, 53-, 20-, 87-, 73-автобуслар юради. Кичик ҳалқа йўлининг маҳалламизга тегишли "Арча кўча" қисмидан "Мерседес" русумли 116-, 131-автобуслар, "Исузу" русумидаги 141-, 146-автобуслар, 36-, 188-,13-маршруткалар тонг ёришганидан кечғурунгача ҳаракатда бўлади. Айниқса, 131-автобус ҳаракати мақтовга. Ғирра-ғирра келаверади. Салонларидаги ғулайликларни айтмайсизми. Ҳайдовчи, чиптачилари ҳам маҳалладагиларга қадрдондек бўлиб қолишган. Ўрни келганда, бир гапни айтиб қўйиш керак. Гузаримизга эътибор қилган бўлсангиз, одам ҳамиша кўп бўлади. Паст¬даги жар томонга қараб катта йўл нишаблашиб, пасайиб кетади. Машиналар катта тезликда ҳаракатланишади. Кичик ҳалқа йўли икки томонлама йҲ¬налиб, гузаримиз олдида хавфли вазиятлар юзага келаверади. Светофор йўқ. Машиналарга, тўхтаб турларинг, йўловчилар Ўтиб олсин, деёл¬майсан. "Минг¬га қўйиб" Ўтиб кетишадики, йўлдан кесиб Ўтишнинг Ўзи муаммо бўлади, кўпинча. Айнан шу ерда авваллари бахт¬сиз, фожиа билан тугаган йўл ҳодисалари бир неча бор қайд этилганини инобатга оладиган бўлсак, ҳеч шуб¬ҳасиз, светофор Ўрнатиш керак, деган хулоса келиб чиқади. Фурсатдан фойдаланиб, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ мутасаддиларига маҳалламиз фуғаролари номидан илтимос билан мурожаат қилмоқчиман: Тошкент кичик халқа йўлининг (маҳаллий "Арча кўча" деб аталадиган) "Пахтакор" маҳалласи гузаридан икки томонлама Ўтиш йўлкасига светофор Ўрнатиб беришларига рухсат этинглар. Шунда, келгусида содир бўлиши мумкин бўлган хавф-хатарларнинг олди олинган бўлади...

Модомики, бугун транспорт ходимларининг касб байрамлари нишонланаётган экан, маҳалламиз аҳли номидан барча транспортчиларни табриклаймиз. Хонадонларидан файзу барокат аримасин. Йўллари доимо бехатар, Ўзлари ҳамиша соқу омон бўлишсин...
Бахтиёр АҲМАД
тайёрлади.

Avtobus buyurtmasi
1062 Ishonch telefoni
mg.uz
my.gov.uz
tshtx.uz 

Foydali resurslar

edportal  fondbozori
gov.uz my.gov.uz
lex.uz cert.uz dc.uz
gis.uz strategy.gov.uz Ctrl+Enter

Aloqa uchun muloqotlar

Umumiy bo'lim
Tel.: (+998 71) 233-89-21
Faks: (+998 71) 233-34-40
Xorijiy hamkorlar bilan muloqot qilish uchun telefoni / Phone for communication with foreign partners: (+998 71) 233-52-63

Yangiliklarga obuna boling

Xozir saytda 1586 mehmon

Yandex.Metrika

 

Click to listen highlighted text! GSpeech