Click to listen highlighted text! GSpeech
A- A A+
Vinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo Slider

У СОҲА ҚОНУНЧИЛИГИ МУАЛЛИФЛАРИДАН

Бугун транспорт соҳасида жонбозлик кўрсатган инсонлар ҳақида қанча сўзласак ҳам кам. Шундай инсонлардан бири Юсуфжон Орифжоновдир.
У киши ўзига юклатилган вазифаларга масъулият билан ёндашиб, оддий муҳандис лавозимидан вазирликнинг ҳаракат хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи, Тошкент шаҳар ҳокимлиги йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш Департаменти бошлиғи лавозимигача бўлган масъулиятли йўлни босиб ўтди.

 

Ю.Орифжонов Ўзбекистон Республикаси "Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида"ги, "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Қонунларининг, шунингдек, соҳага оид бир қатор меъёрий ҳужжатларнинг муаллифларидан биридир. Йўловчилар, багаж ва юкларни автомобиль транспортида ташиш қоидалари, Ўзбекистон Республикасида йўловчиларни автобусларда ташиш хавфсизлиги талаблари ва автомобиль транспорти соҳасига оид бошқа меъ¬ёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда бевосита иштирок этди. Атрофидаги инсонлар билан мартаба ва савиясидан қатъи назар хушмуомала бўлди. Шу билан бирга, белгиланган вазифалар ва масалаларни бажармаётган шахсларга нисбатан қаттиққўллик ҳам қилди. Ўзининг ҳар бир бажараётган ишида очиқлик, шаффофлик, ҳалоллик ва ўзгаларга ға쬬хўрлик қилиш тамо¬йилларига ¬таянди.
У автомобиль транспорти ходимлари ўртасида билимли ва талабчан мутахассис сифатида катта обрўга эга эди.
Юсуфжон Орифжонов транспорт тизимида тинмай меҳнат қилди ва кўплаб шогирдлар етиштирди. Ёшларга доим тўғри йўл кўрсатиб, билганларини эринмай ўргатди, ўзидан яхши ном қолдирди. Ва, албатта, намунали оила бошлиғи бўлди.
Юсуфжон Орифжонов ҳаётда жуда камтар, тўғрисўз, ёрдам сўраб келганларга қўлдан келганча беғараз ёрдам берарди. Ўз ишига фидойилиги уни ана шу даражаларга етказди.
Инсон умри ҳаётда қанча яшагани билан эмас, балки қилган хайрли ишлари, эзгу амаллари, камоли ва маънавий мероси билан ўлчанади. Юсуфжон ака ана шундай эъзоз ва эътирофга лойиқ инсон эди. Шу боис ҳам бугун ширин сўз ва хотиралар билан эслаймиз. Зеро, ўтганларни хотирлаб, ҳақларига дуо қилиш тирикларнинг бурчидир.
Нажмиддин ДАВЛАТОВ,
"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Йўловчи ташишни мувофиқлаштириш ва йўналишлар тармоқини оптималлаштириш бўлими бошлиғи

Avtobus buyurtmasi
1062 Ishonch telefoni
mg.uz
my.gov.uz
tshtx.uz 

Foydali resurslar

edportal  fondbozori
gov.uz my.gov.uz
lex.uz cert.uz dc.uz
gis.uz strategy.gov.uz Ctrl+Enter

Aloqa uchun muloqotlar

Umumiy bo'lim
Tel.: (+998 71) 233-89-21
Faks: (+998 71) 233-34-40
Xorijiy hamkorlar bilan muloqot qilish uchun telefoni / Phone for communication with foreign partners: (+998 71) 233-52-63

Yangiliklarga obuna boling

Xozir saytda 1606 mehmon

Yandex.Metrika

 

Click to listen highlighted text! GSpeech