Click to listen highlighted text! GSpeech
A- A A+
Vinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo Slider

ИЛК САБОҚ

1988 йил Тошкент Автомобиль ва йўллар олийгоҳини тугаллаб, ўша вақтларда "Тошгорпастранс" қошидаги "3-автобус саройи"га йўлланма асосида таъмирлаш устаси лавозимига ишга жойлашдим. Бу даргоҳда кўп йиллик тажрибага эга етакчи, корхона раҳбари Охунжон Исмоилов билан учрашиш насиб этди.
Ўрта бўйли, тик қоматли, хушсурат, бироз жаҳлдор бу инсон ўз ишининг устаси эди. Дастлабки кезларда у киши билан тил топишишга қийналганман. Сабаби бу инсонга, халқ тилида айтганда, битта сўз кам, иккитаси кўплик қиларди. Охунжон ака фикрни қисқа ва лўнда баён қилишни талаб қиларди. Ана шу талаб менга илк сабоқ бўлган. У кишининг хотираси жуда кучли эди. Ўша вақтда корхонада 4та автосаф бўлиб, 400дан ортиғ "Лаз" ва "Паз" русумли автобуслар халққа хизмат қилар эди. Ҳайит байрамидан бир ҳафта олдин ходимларни йиғиб, айём кунлари қайси ҳайдовчилар ишга чиқишини айтар эдилар. Негаки, қайси ходимнинг хонадонида фотиҳа борлиги, кимнинг яқинлари вафот этганини ёддан билар эдилар. Бундан ташқари, йўналишлардаги автобусларнинг давлат рақами, ҳайдовчиларнинг ишлаш нав¬батини ҳам бехато айта олардилар.

 

Ўзим гувоҳ бўлган бир воқеа ҳеч ёдимдан чиқмайди. Кунларнинг бирида тушлик вақти корхона дарвозаси олдида турган эдим, устоз хонасидан чиқиб келдию, бир ҳайдовчиникига ошга кетаётганини айтиб, мени бирга боришга таклиф қилдилар. Дарров рози бўлдим. Тўйдан қайтиб келганимиздан кейин автосафлардаги таъмирталаб автоуловлар сони билан қизиқдилар. Менга тегишли автосафда таъмирталаб автоуловлар кўплигини билиб "Қаерларда юрибсан? Нега ишга қарамайсан?" деб койиб кетдилар. Нима дейишимни билмай ҳайрон бўлиб турардим. Ахир, мени ўзлари тўйга олиб кетдилар-ку! Индамай иш жойимга қайтдим. Кечки вақт ишдан сўнг хоналарига чақирдилар-у, оталарча насиҳат қилдилар: "Ўғлим, дарвозадан ташқарида қадр¬дон ака-ука, ота-боламиз. Дарвозадан ичкарида эса мен раҳбар, сен ходимсан. Бу ерда раҳбарнинг талаби сўзсиз бажарилиши шарт. "Субординация" дегани мана шу! Ёдингда тут, энди бу каби таклифларни шароитга кўра қабул қил". Бу устознинг яна бир унутилмас сабоқи эди.
Одам қандай эканини халқ билади. Унга чинакам баҳони ҳам эл-юрт беради. Шу маънода, инсон учун халқ назаридан қолишдан-да оқир мусибат йўқ. Бу нурли инсон ҳақида ҳануз фақат илиқ сўз эшитаман. Инсон қанча умр кўради – Худо билади. Ушбу омонат умрни эса Охунжон ака сингари фақат савоб амалларга сарфлаш лозим.
Фурғат ШОАБДУРАҲИМОВ,
"МТА" ОАЖ директори

Avtobus buyurtmasi
1062 Ishonch telefoni
mg.uz
my.gov.uz
tshtx.uz 

Foydali resurslar

edportal  fondbozori
gov.uz my.gov.uz
lex.uz cert.uz dc.uz
gis.uz strategy.gov.uz Ctrl+Enter

Aloqa uchun muloqotlar

Umumiy bo'lim
Tel.: (+998 71) 233-89-21
Faks: (+998 71) 233-34-40
Xorijiy hamkorlar bilan muloqot qilish uchun telefoni / Phone for communication with foreign partners: (+998 71) 233-52-63

Yangiliklarga obuna boling

Xozir saytda 1585 mehmon

Yandex.Metrika

 

Click to listen highlighted text! GSpeech