Click to listen highlighted text! GSpeech
A- A A+
Vinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo Slider

ТРАНСПОРТ ПОЙДЕВОРИГА ҒИШТ ҚЎЙГАН ФИДОЙИЛАР

Транспорт соҳасида "Автомобилчилар куни" байрами нишонланаётганига ҳам деярли юз йилдан ошибди. Бу кунни транспортчилар интиғлик ва ўзгача кай¬фиятда кутиб оладилар. Шундай улуғ кунларда бугун орамизда бўлмаган, аммо соҳага ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган устозларни эслашни шогирдлик бурчимиз деб биламиз. Қуйида номлари зикр этилган инсонлар транспорт соҳаси вакилларига жуда яхши таниш. Кўплаб транспортчилар уларни ўзларига устоз деб биладилар. Бунинг сабаби бор, албатта.


Буюк файласуфлардан бири: "Бу дунё – катта бир қурилиш. Инсон умри давомида дунё иморатига биттагина ғишт қўяди ё қўймайди. Агар битта ғишт қўйиш қўлингдан келмаса, ҳеч бўлмаса қўйилганини кўчирма" деган экан. Улар транспорт соҳаси ривожи учун унинг "пойдеворига ғишт қўя олган" чин фидойи инсонлар эди.
САМИМИЙЛИКДА БЕНАЗИР ИНСОН
Мансур Алиев бутун ҳаётини транспорт тизими равнақига бахш этди. Ярим асрдан ошиқ вақт мобайнида ғоят машаққатли, аммо ўта масъулиятли тизимда сидқидилдан меҳнат қилди. У мазкур соҳанинг қуйи поқоналаридан юксак рутбаларига қадар йўлни қоқилмай босиб ўтди. Турли раҳбарлик лавозимларида ишлаган кезлари ҳалоллик, тўғрилик, адлу инсофга хиёнат қилмади, виждонига терс йўл тутмади, одамийликни ҳамиша ҳаётий матлаб деб билди. Юксак малакали мутахассис, бошқарув санъатини пухта ўзлаштирган моҳир раҳбар, гўзал хулқли инсон сифатида эл ардоқи ва эўтиромига сазовор бўлди. Шу боис ҳам бугун ҳамкасблар, маҳалла-кўй, қавм-қариндошлар уни ёруғ сўзлар билан ёдга олади.
Ўтган асрнинг энг йирик қурилишларида – Тошкент метрополитени, Тошкент телеминораси, Халқлар дўстлиги санъат саройи, "Наврўз" маросимлар мажмуаси, Киночилар уйи, "Чорсу" бозори ва меҳмонхонаси ҳамда бошқа кўплаб турар-жой, йўл, кўприклар бунёд этилишида, қўйинг-чи, Тошкент шаҳрининг саноат, қурилиш, савдо ва ободонлаштириш тизими бир маромда ишлашида жонбозлик кўрсатди.

У қаерда, қайси лавозимда ишламасин, аҳил жамоани шакл¬лантира олди, барчани бир ёқадан бош чиқариб, таъбир жоиз бўлса, бир муштга айланиб ишлаш йўлида руҳлантирди. Сирасини айтганда, Мансур ака қалб қўрини бериб, йиллар давомида ширин уйқуси-ю оромидан воз кечиб меҳнат қилди. Унинг транспорт соҳасига қўшган ҳиссаси ҳақида кўпроқ билиш учун тизимдаги катта-кичик лавозимларда ишлаб келаётган ҳамкасблари, дўстлари, қолаверса, шогирдлари билан ҳамсуҳбат бўлиш лозим.
Халқ орасида "фариштаси бор" деган ибора юради. Бу ибора, одатда, марҳум Мансур Алиев каби хушхулқ, одамшаванда, юзи нурли, ширинсухан инсонларга нисбатан қўлланади. Бир марта бўлсин у билан суҳбатлашганлар ҳали-ҳануз унинг гўзал муомаласи, кенг дунёқараши, чуқур билимини эслаб юради.
Ҳаётнинг иссиқ-совуғини, паст-баландини кўрган, умр довонларида тобланган донишманд инсон, ғалами ўткир ижодкор ҳам эди. Ундан маънавий мерос бўлиб қолган "Ҳаёт сабоқлари", "Умрим мазмуни", "Меҳр изҳори", "Раҳбарлик санъати" каби китобларни ўтиб, муаллифнинг умр йўли, ҳаётий қарашлари ҳақида батафсил маълумот олиш мумкин.
Мансур Алиев умрининг сўнгги лаўзаларигача соҳа равнағи йўлида куйиб-пишиб меҳнат қилишдан чарчамади. Тенг-тўшлари кексалик гаштини суриб юрган паллаларда йигитлар ҳавас қилгулик азму шижоат билан ишлаб, "Poytaxt transporti" газетасини ҳар жиҳатдан юғори савияда чиқариш йўлида жонбозлик кўрсатди.
Оқил раҳбар, моҳир мураббий, зукко маслаҳатгўй, гўзал ахлоқ соҳиби, донишманд падари бузруквор, нуроний бобо... Ана шундай сифатларга эга эди раҳматли Мансур ҳожи ота! У рафиқаси Зуҳри ҳожи она билан оқибатли фарзандлар, ҳусни хулқли набираю абираларни тарбиялади. Бугун энди улар оталарининг ҳаққига дуойи хайр, тиловати Қуръон бағишламоқда...
Инсон учун ҳаётда бир умр ўз эътиқодига содиқ бўлиб қолишдан улуғроқ бахт йўқ. Инсон учун ҳаётда ўзи севган касбу корнинг устаси бўлиб, бутун умр элу юрт хизматида бўлмоқдан тўкисроқ саодат йўқ. Инсон учун ҳаётда ҳалол-покиза умргузаронлик қилиб, аҳли оиласининг покиза ҳалқумига ҳаром юқтирмай, азиз бошини баланд тутиб яшаб ўтишдан аълороқ неъмат йўқ. Марҳум Мансур Алиев ана шундай толеи кулган инсон эди. Яратган Эгам барча ўтган устозларимиз, азизларимиз қаторида у кишини ҳам ўз раҳматига олсин, жойларини жаннатда қилсин!
Маъмурхўжа ҒОЗИХЎЖАЕВ,
"12-автобус саройи" МЧЖ Касаба уюшмаси раиси

 

Avtobus buyurtmasi
1062 Ishonch telefoni
mg.uz
my.gov.uz
tshtx.uz 

Foydali resurslar

edportal  fondbozori
gov.uz my.gov.uz
lex.uz cert.uz dc.uz
gis.uz strategy.gov.uz Ctrl+Enter

Aloqa uchun muloqotlar

Umumiy bo'lim
Tel.: (+998 71) 233-89-21
Faks: (+998 71) 233-34-40
Xorijiy hamkorlar bilan muloqot qilish uchun telefoni / Phone for communication with foreign partners: (+998 71) 233-52-63

Yangiliklarga obuna boling

Xozir saytda 1599 mehmon

Yandex.Metrika

 

Click to listen highlighted text! GSpeech