Click to listen highlighted text! GSpeech
A- A A+
Vinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo Slider

ҲАР БИР САЪЙ-ҲАРАКАТ АНИҚ РЕЖАГА АСОСЛАНГАН фақат бунинг учун фурсат зарур

Сўнгги пайтларда "Тошшаҳартрансхизмат"АЖ фаолияти кўплаб оммавий ахборот воситалари саҳифаларидан тушмай қолди. Соҳадаги муаммолар, камчиликлар, режалар – барчаси кенг жамоатчилик эътиборида. Бу бир тарафдан жамиятнинг фаоллигини, ҳаракатда эканлигини ифодаласа, иккинчи тарафдан соҳада ҳали қилинадиган ишлар, йўлга қўйилиши лозим бўлган юмушлар талайгина эканлигидан далолатдир.

 

"Тошшаҳартрансхизмат"АЖда сўнгги уч ой, айниқса, муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлаш жоиз. Очиқлик, ошкоралик тамойиллари амал қила бошлагани, Жамият эшиклари барчага, айниқса, оммавий ахборот воситалари учун кенг очилгани ушбу ташкилот ҳақида кишиларда кенгроқ тасаввур ҳосил қилишда муҳим омил бўлди. Буни албатта, раҳбарият ўзгарганлиги, келажакка теран нигоҳ билан боқувчи кадр¬лар келгани билан изоҳлаш лозим.
Ўтган қисқа вақт мобайнида янги раҳбарият томонидан нималар амалга оширилди, келгусида яна қандай режалар кутяпти?
Шу каби саволларга жавоб олиш мақсадида "Тошшаҳар¬трансхизмат"АЖ бошқаруви ¬раиси Моҳир Валиев билан суҳбатлашдик.
– Моҳир Камолович! Айтиш мумкин сўнгги пайт¬ларда жамият ҳаёти кўпчилик эътиборида. Илгари бу ташкилот ҳақида ҳамма ҳам бирдек бохабар эмасди. Бундай очиқ ва ошкора муносабатга киришишга сизни нима мажбур қилди?
– Биласизми, у нима бўлишидан қатъий назар қанчалик сирли бўлса жамоатчиликда шунча миш-миш, нотўғри маълумотлар кўпаяди. Шу боис ҳам жамият раҳбарлигига келган кунимизданоқ ташкилот ҳақидаги ортиқча гап-сўзларга барҳам беришга, реал ҳолатни кўрсатишга киришдик. Дастлабки кунларданоқ оммавий ахборот воситалари вакиллари учун матбуот анжумани ташкил этдик. Шунда маълум бўлдики, жа¬мият ҳақида кўпчиликда саволлар тўпланиб қолган экан. Айниқса, транспорт билан боқлиқ тушунмовчиликлар, турли миш-мишларга шу ерда ойдинлик киритдик. Шу билан "Тошшаҳартрансхизмат"АЖ ҳамиша ҳаракатдалигини, қарийб 6 минг¬дан зиёд жамоа соҳани ислоҳ қилиш учун кечаю кундуз меҳнат қилаётганини кўрсатдик. Ва ўз-ўзидан сўнгги пайтларда ташкилотнинг айни кундаги ¬фаолияти, ундаги муаммо ва камчиликларга қизиқувчилар сони ортди. Айтиш лозим бўлса, бугун жамият раҳбариятидан тортиб оддий автобус ҳайдовчиси-ю чиптачисигача жамоатчилик назорати остида. Ҳар бир ҳаракатимиз муҳокамаларга сабаб бўляпти. Бу фаолиятимизни яхшилашда, аҳолига транспорт хизмати кўрсатишни янада ривожлантиришга сабаб бўлади. Камчиликларимизни билиб турсак, йўл қўяётган хатоларимиздан воқиф бўлсак, уни бартараф этишимиз осон кечади.
– Келинг, биз ҳам эътиборни жамият ҳаётига қаратсак. Сиз раҳбар бўлиб келганингиздан буён нималар ўзгарди? Қандай ижобий силжишлар кузатилди?

– Албатта, ўтган фурсат жуда қисқа муддат. Аммо, муўтарам Юртбошимиз таъбирлари билан айтганда, одамлар буюк келажакни бугундан ҳис этиши, эртанги кунига ишонч ҳосил қилишида муддатнинг аҳамияти йўқ. Масъулмисан, вазифангни бажар, одамларга шароит яратиб бер. Шу маънода дастлабки кунлардан эътиборни жамоат транспорти – автобусларда хизмат сифатини яхшилаш, одамларнинг норозилигига сабаб бўлаётган муаммоларга барҳам беришга қаратдик. Бунда аввало GPS тизимини яхшиладик. Минг афсуски, шу кунгача бу тизим кўнгилдагидек ишламаган. Бунинг оқибатида автобусларнинг назоратсиз йўналишларга чиқиши ёки аксинча, умуман чиқмасдан бошқа ишлар билан машғул бўлиш, йўлларда истаганча ҳаракатланиш, бекатларда ортиқча туришу хоҳлаган жойда тўхтаб, йўловчи олиш ёки тушириш ҳолатлари кўпайиб кетган эди. Айни кунда диспетчер хизмати билан GPS тизими масъулларини бир-бирига боқладик. Яъни эрта тонгда йўналишга чиқаётган автобусни ҳар икки тизим назоратга олади. Кечқурун йўналишдан қайтганда ҳам диспетчер маълумоти GPS тизими маълумотлари билан солиштирилади. Қатновлар сони, жадвалга мувофиқлиги ҳар икки тизимда бир-бирига тўғри келгандагина ҳайдовчининг йўл варақаси ёпилади. Шу орғали ҳозирда автобуслар ғатнови анча изга тушиб қолди. Кейинги асосий ишларимиздан яна бири икки томонлама алоқа тизимини қайта тиклаганимиз бўлди. Бунда автобус ҳайдовчиси билан марказий нозимлик хизмати ходимлари доимий алоқада бўлиб турадилар. GPS тизими ёки мурожаатлар орқали қандайдир қоидабузарлик ёки муаммо юзага келгани аниқланса, дарҳол жо¬йида баратараф этилмоқда. Бундан ташқари автосарой раҳбарларидан иборат "Маъмурият назорати", ҳамда жамият раҳбариятидан иборат гуруҳлар иш бошлади. Бу ҳақда илгари ҳам кўп гапирганмиз. Ҳафтанинг ҳар бир кунида аниқ вазифалар белгилаб олинган. Масалан, илгари кундалик кўрикдан фарқли ўлароқ ҳафтада бир кунида нав¬батдан ташқғари техник назорат ўтказиларди. Эндиликда сешанба ва жума нав¬батдан ташқари техник кўрик кунлари сифатида белгиланган. Шу куни жамият мутахассисларидан иборат махсус ишчи гуруҳлар автосаройларда бўлиб, йўналишдан қайт¬ган автобусларни текширувдан ўтказадилар.
– Узр, сўзингизни бў¬ламан. Шунча кўрикларга қарамасдан сўнгги пайтларда автобусларда ҳатто кетма-кет ёнғинлар келиб чиқди. Бунинг боиси нимада?
– Тўғри айтдингиз, сўнгги пайт¬ларда ёнғинлар сони кўпайгани рост. Аммо, шуни айтиб ўтиш керакки, бундай кўнгилсизликлар бугун вужудга келгани йўқ, бир неча йилдан буён давом этяпти. Айтиш мумкин, сўнгги 7-8 йил ичида қарийб элликдан зиёд автобусда ёнғин чиққан. Бунинг асосий сабаби, автобусларга ўз вақтида сифатли эўтиёт қисмлар билан сервис хизмати кўрсатилмагани, шунингдек, хизмат муддати тугаган автобуслардан фойдаланилганидир.
Яқинда Германиянинг "Мерседес-Бенц" компанияси вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда ҳам ушбу фикрлар ўз тасдиғини топди. Яъни, жамоат транспортида хизмат қилаётган автобусларни белгиланган муддатларда янгилаб бориш уларга сифатли сервис хизмати кўрсатиш талаб этилади. Минг афсуски, "Тош¬шаҳартрансхизмат" таркибидаги автосаройлардаги автобуслар орасида эскиларини ҳам учратиш мумкин. Уларни ўз вақтида янгилаш имкони бўлмаган. Шунга мувофиқ, барча имкониятларни ишга солган ҳолда сервис хизматлари кўрсатиб келинмоқда. Ҳатто, хабарингиз бор, яқинда ишлаб чиқарилганига 10 йил бўлган автобусларнинг ҳаракати вақтинча тўхатилиб, чуқурлаштирилган тарзда техник кўрикдан ўтказилди. Бунда 167 та автобусда шу кунгача кундалик кўрикларда ўз вақтида амалга оширилмаган ишлар, носозликлар аниқланди. Улар бартараф этилиб, автобуслар яна йўналишларга чиқарилди. Ана шулардан келиб чиқиб автобусларга кўрсатиладиган сервис муддатини буйруқ асосида қисқартирдик. Яъни илгари 15 минг километр масофа босган автобусларга навбатдаги режали сервис хизматлари кўрсатиларди. Эндиликда бу масофа 12 минг километр¬га камайди.

Муўтарам Юртбошимиз жорий йилнинг 28 август куни транспорт тизимини яхшилашга бағишланган йиқилишда ҳам буни айтиб ўтдилар. Яъни қарийб 75 фоиз автобус маънан эскириб улгурган. Мазкур йиқилишда мутасаддилар олдига аниқ вазифалар қўйилди. Автобус саройларини янги техникалар билан тўлдириш, инновацион хизмат турларини жорий этиш бщйича топшириылар берилди. Шунингдек, щтган 2017 йилда Вазирлар Маҳкамаси томонидан ыабул қилинган "Тошкент шаҳрида йўловчи ташиш транспортини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 129-сонли қарорида ҳам бир қатор вазифалар белгиланган. Ундаги асосий вазифалардан бири, автосаройларни босқичма-босқич янги автобуслар билан тўлдириш масаласидир. Бундан ташқари, янги бунёд этилаётган мавзелар бўйича янги йўналишлар очиш ҳам бугуннинг муҳим вазифаларидан. Бу бўйича ўнга яқин йўналишларнинг лойиҳа ҳужжатлари тайёрлаб қўйилди. Бу албатта, транспорт воситалари сони билан боқлиқ. Қайта-қайта таъкидлаётганимиз режалаштирилган янги "МАN" ва "SAZ LE-60" русумли автобуслар йил сўнгига қадар келтирилса, бу борадаги муаммолар бир мунча бар¬ҳам топади.
– Режалар ҳақида ўзингиз гап очдингиз. Жа¬миятнинг яғин келажакдаги режаларидан яна нималар ўрин олган?
– Режалар жуда улкан. Олдимизда турган вазифалар эса, ундан ҳам катта. Дастлаб йил охирига қадар электрон тўловни жорий этишимиз лозим. Бунинг учун айни кунда музокаралар олиб бориляпти. Аксарият хориж компанияларининг бу борадаги таклифлари бугунги талабга жавоб бермаяпти. Чунки, бизнинг шароитда аксарият ғоялар ўзини оқламаслиги мумкин. Шу сабаб, электрон тўловлар бўйича таклифларни пойтахт шароитига мослаштириш лозим. Яъни йўловчи оқими юқори бўлган шароитга мос таклиф танланиши керак.
Албатта, электрон тўлов жорий этилганидан кейин, йўловчилар маданиятини юксалтириш ҳам бирламчи вазифага айланади. Буни нима учун айтяпман? Бизда хорижникига ўхшаб қўш автобусларни (тўрт эшикли автобуслар) йўлга қўйиш имкони йўқ. Шундай экан, йўловчилар автобусга олд эшикдан чиқиб орқа эшикдан тушишларини ташкил этишнинг ҳам ҳозирча имкони йўқ. Тиғиз пайт¬ларда бундай тартиб кўп вақт йўқотишга сабаб бўлиши мумкин. Шу боис, элек¬трон тўлов йўлга қўйилгач валидаторлар ўрнатилади. Бу эса йўловчиларни назорат қилишда бир мунча ноқулайлик туғдиради. Шундай пайт¬да йўловчиларнинг ўзлари интизомга риоя этган ҳолда йўл ҳақини ўз вақтида тўлашлари, валидаторда электрон чиптани рўйхатдан ўтказишлари керак. Шу тарзда йўловчи маданиятига тўла амал қилинганда соҳа янада ривожланади, моддий таъминот яхшилангач хизмат сифати ва автобусларга кўрсатиладиган сервис ҳам кўнгилдагидек кечади.
Бундан ташқари, GPS тизимини автоматлаштириш ҳам яқин кунлардаги режаларимиздан. Ушбу лойиҳа устида мутахассисларимиз иш олиб боришмоқда. Тизим компьютерлаштирилса, ундан инсон омили четланади. Бу эса йўналишлардаги муаммолар ўз-ўзидан барҳам топади, деганидир.
Электробаслар бўйича Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда лойиҳалар амалга оширилмоқда. Хориждан тажриба тариқасида намуна электробас келтирилади. Агар ушбу транспорт тури бизнинг шароитимиз, иқлимимизга мос тушса келгусида бундай автобуслар сонини кўпайтириш бўйича ишлар кўлами кенгайтирилади. Бу биринчидан ёқилғи иқтисодини таъминлайди, иккинчидан атроф-муҳитга безарар.
– Шу ўринда кўчаларимизда қатнаётган ва келгусида келтириладиган "МАN" русумли автобусларнинг газ мосламаси билан жиҳозлангани, унинг фойда ва зарари хусусида фикрингизни билдирсангиз. Чунки, газ билан боқлиқ юз бераётган ҳодисалар ҳам бугун учраб турибди.

– Албатта, газ ускунаси билан жиҳозланган автобус билан боқлиқ Бухорода бўлган ҳалокат барчани ҳушёр торттирди. Аммо шуни айтиш керак, ёқилғининг бу туридан фойдаланганда ўз вақтида ўтказиладиган техник кўрик муҳим аҳамиятга эга. Газ балонлари ва ускуналарини вақти-вақти билан текшириб бориш бундай кўнгилсизликларни олдини олишда асос бўлади. "МАN" русумли автобусларда европа стандартларидаги газ балон ва ускуналари ўрнатилган. Бу анча ишончли. Шунга қарамай, автосаройлардаги бу турдаги автобуслар мунтазам техник кўрикдан ўтказиб борилмоқда. Шу ўринда яқинда жамият буйруқи билан мутасадди ташкилотлар масъуллари иштирокида ташкил этилган техник кўрикни эслаб ўтиш ўринлидир.
– Шу кунларда "Автомобилчилар куни" касб байрами нишонланади. Бундай кезларда жамият томонидан қандай чора-тадбирлар амалга оширилади?
– Албатта, бу кун биз автомобилчилар учун алоҳида сана. Байрамда ҳар бир ходим рағбат ва эътибор кутади. Байрам баҳона ходимларни ҳам моддий, ҳам маънавий қўллаб-қувватлаш кўзда тутилган. Жамият томонидан таъсис этилган "Фахрий ходим" ва фахрий ёрлиқлар билан бир неча ҳамкасбларимизни тақдирлаймиз. Байрам тадбирлари ташкил этилади. Касаба уюшмаси томонидан турли кўнгилочар масканларга ҳамда даволаш профилактика саноторийларига йўлланмалар бериш ҳам режамизда бор.
Албатта, меҳнат қилган инсон хордиқ чиқаришни, ҳам маънан ҳам жисман дам олишни билиши керак. Биз ана шунга имкон яра¬тиб беришга ҳаракат қиламиз.
– Ҳамкасбларга байрам тилакларингиз.
– Ҳамиша ҳар бир инсоннинг оиласи тинч бўлсин. Оила тинч бўлса кўнгил хотиржам бўлади. Кўнгил хотиржамлиги эса ишдаги ривож ва баракага асосдир. Барчага тани соқлик, кўнгил хотиржамлиги ҳамиша ҳамроҳ бўлсин. Қалбларида нима эзгу тилаклари бўлса Яратган зиёдаси билан берсин. Ҳамиша халққа хизмат қилишдан, уларнинг оқирини енгил, узоқини яқин қилишдан чарчаманг. Байрам барчамизга муборак бўлсин.
Равшан РУСТАМ ўғли суҳбатлашди

 

Avtobus buyurtmasi
1062 Ishonch telefoni
mg.uz
my.gov.uz
tshtx.uz 

Foydali resurslar

edportal  fondbozori
gov.uz my.gov.uz
lex.uz cert.uz dc.uz
gis.uz strategy.gov.uz Ctrl+Enter

Aloqa uchun muloqotlar

Umumiy bo'lim
Tel.: (+998 71) 233-89-21
Faks: (+998 71) 233-34-40
Xorijiy hamkorlar bilan muloqot qilish uchun telefoni / Phone for communication with foreign partners: (+998 71) 233-52-63

Yangiliklarga obuna boling

Xozir saytda 1581 mehmon

Yandex.Metrika

 

Click to listen highlighted text! GSpeech