Click to listen highlighted text! GSpeech
A- A A+
Vinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo Slider

Эски автобуслардан воз кечилмайди ҳаракати вақтинча чекланади.

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ раҳбарияти томонидан 2008-2009 йилларда ишлаб чиқарилган ва энг кўп масофа босиб ўтган автобусларни йўналишларга чиқармаслик ҳақида қабул қилинган қарор оммавий ахборот воситаларида турлича талқин этилмоқда.


Мазкур қарорда гап 2008-2009 йилларда ишлаб чиқарилган автобуслардан батамом воз кечиш ҳақида бораётгани йўқ. Уларнинг ҳаракати вақтинча чекланиб, чуқурлаштирилган техник кўрикдан ўтказилади. Тўғри, текширувлар давомида автобуслар орасида капитал таъмирга мухтож транспортлар ҳам аниқланиши мумкин. Бу рақам албатта, саноқли бўлади. Бироқ, асосий автобуслар мутахассислар томонидан қисқа фурсатда чуқур техник кўрикдан ўтказилиб, аниқланган камчиликларга барҳам берилиб яна улардан фойдаланиланиш давом эттирилади.
13-14 октябрь — шанба ва якшанба кунлари автосарой ва таъмирлаш корхоналарида ишлар уч сменада (кеча-кундуз) ташкил этилиб, эски автобусларнинг асосий қисми текширувдан ўтказилиб, аниқланган носозликлар баратараф этилмоқда.
Шу асосда ҳафтанинг бошидан имкон даражасида автобуслар жадвалида муаммолар бўлмаслиги учун барча имкониятлар ишга солинмоқда.
Шу ўринда яна бир бор эслатиб ўтамиз, бугун ҳаракатдаги автобусларнинг асосий қисми маънан эскирганлиги, уларнинг ўртача ёши 9-10 йилни ташкил этаётгани сўнгги пайтлардаги кўнгилсизликларга сабаб бўлмоқда. (“Газета.уз” сайти сўровига асосан 2014 йил 27 декабрда ёнғинлар сабаби ҳақида мазкур сайтда тўла маълумот берилган) Шунга қарамай автобусларга максимал даражада сервис хизматлари кўрсатилмоқда. Аввал хабар қилинганидек режадаги янги автобусларнинг келиши транспорт билан боғлиқ муаммоларнинг босқичма-босқич барҳам топишига олиб келади.
“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ раҳбарияти бундай тушунмовчилик ва ноқулайлик учун пойтахт аҳли ва йўловчилардан яна бир карра узр сўрайди.

Avtobus buyurtmasi
1062 Ishonch telefoni
mg.uz
my.gov.uz
tshtx.uz 

Foydali resurslar

edportal  fondbozori
gov.uz my.gov.uz
lex.uz cert.uz dc.uz
gis.uz strategy.gov.uz Ctrl+Enter

Aloqa uchun muloqotlar

Umumiy bo'lim
Tel.: (+998 71) 233-89-21
Faks: (+998 71) 233-34-40
Xorijiy hamkorlar bilan muloqot qilish uchun telefoni / Phone for communication with foreign partners: (+998 71) 233-52-63

Yangiliklarga obuna boling

Xozir saytda 1603 mehmon

Yandex.Metrika

 

Click to listen highlighted text! GSpeech