Click to listen highlighted text! GSpeech
A- A A+
Vinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo Slider

ЭСКИ АВТОБУСЛАР ЙЎНАЛИШГАвактинча ЧИҚМАЙДИ

Сўнгги кунларда пойтахт жамоат транспорти, хусусан, йўловчи ташиш билан шуғулланаётган автобусларда бир қатор кўнгилсизликлар — ёнғинлар содир бўлмоқда. Бунинг асосий сабаби мазкур транспорт воситаларининг белгиланган муддат ва масофани босиб ўтиб бўлгани, кўрсатилаётган сервис хизматлари кутилганидек самара бетмаётганидандир.


Ана шу воқеалардан келиб чиқиб, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ раҳбарияти автосаройлар таркибидаги энг кўп масофа босиб ўтган 2008-2009 йилларда ишлаб чиқарилган Мерседес русумли автобусларни жорий йил 13 октябрдан бошлаб йўловчи ташиш учун йўналишларга вактинча чиқарилмаслик бўйича қарор қабул қилди. Мақсад, йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг ҳаётини таҳликага қўймасликдир.
Шу вактда Барча эски автобуслар бўйича махсус — кучайтирилган тартибда техник кўрик ўтказилади. Унда транспортдаги барча техник жисмларнинг яроқлилик даражаси аниқланади. Бу бўйича комиссия хулосаси олинади. Шунга мувофиқ эски автобусларни йўналишларга чиқариш ёки чиқармаслик бўйича якуний қарор қабул қилинади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил сўнгига қадар автосаройларга янги автобуслар келтирилиши ҳақида илгари ҳам хабар берган эдик. Унга кўра айни октябрь ойи охирига қадар ўрта сиғимли 35 та, ноябрь ойида эса яна 10 та, декабрда 30 та “SAZ LE 60” ҳамда йил якунига қадар катта сиғимдаги 40 та “МАН” русумли автобуслар келтирилиши режалаштирилган.
“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ раҳбарияти йўналишлардаги автобуслар қатновида юзага келадиган оралиқ вақтларнинг узайиши ва бошқа ноқулайликлар учун барча йўловчилардан узр сўрайди. Ва бу ноқулайликларни тезда баратарф этиш чоралари кўрилади.

Avtobus buyurtmasi
1062 Ishonch telefoni
mg.uz
my.gov.uz
tshtx.uz 

Foydali resurslar

edportal  fondbozori
gov.uz my.gov.uz
lex.uz cert.uz dc.uz
gis.uz strategy.gov.uz Ctrl+Enter

Aloqa uchun muloqotlar

Umumiy bo'lim
Tel.: (+998 71) 233-89-21
Faks: (+998 71) 233-34-40
Xorijiy hamkorlar bilan muloqot qilish uchun telefoni / Phone for communication with foreign partners: (+998 71) 233-52-63

Yangiliklarga obuna boling

Xozir saytda 1581 mehmon

Yandex.Metrika

 

Click to listen highlighted text! GSpeech