Click to listen highlighted text! GSpeech
A- A A+
Vinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo Slider

НАВБАТЧИЛИК, БУ – ШУНЧАКИ ҚОРОВУЛЛИК ЭМАС, елкада тоғдек масъулият, дегани...

Саҳифамизнинг бугунги меҳмони – "1-автобус саройи" МЧЖ навбатчи механиги Рихсивой Ишмуҳамедов. Рихсивой ака 26 йилдан буён транспорт соҳасида меҳнат қилиб келади. У 1992 йил Тошкент автомобиль йўллари институтининг "Йўл қурилиши машиналари" факультетини битириб, тўғри 1-автосаройга ишга келади.

Шу-шу... автокорхона ишчи-ходимлари билан эллашиб кетади. Қарабсизки, ён-атрофидагилар, ҳамкасбларининг ишончини қозониб, жамоада ўз ўрни, мавқеига эга бўлиб боради. Бугун уни автосаройда ҳамма яхши танийди, ҳурмат қилади. Рихсивой ака бундай ҳурмат, эътиборга ўз тиришқоқлиги, кўнгли очиқлиги, ишга виждонан ёндошганлиги билан эришди.

Мустақиллигимизнинг 27 йиллиги байрами арафасида у жамоат транспорти тизимидаги кўп йиллик самарали меҳнати, жамоат ишларидаги фаол иштироки учун "Тошшаҳартрансхизмат" акциядорлик жамиятининг "Тошкент шаҳар йўловчи ташиш транспорти Фахрий ходими" кўкрак нишони билан тақдирланди.

Суҳбатимиз бошида, Рихсивой акага:

– Мукофотни кутганмидингиз? – дея ҳазиллашдим.

– Йўқ, меҳнат таътилида – ўғил уйлантириш тадориги билан югур-югур қилиб юргандим, ишхонадан чақириб қолишди. Бордим, мукофотни олдим.

– Тўй устига тўй бўлибди-да...

– Ҳа-ҳа, шундай бўлди. Очиғи, меҳнатим қадр топганидан жуда хурсанд бўлдим. Ҳеч нарса назардан четда қолиб кетмас, дейишади-ку, рост экан.

– Келинг, ўзингиз ҳақингизда гаплашайлик, – қандай қилиб бу соҳага келиб қолгансиз?

– 1970 йил Тошкент шаҳри Яшнобод туманида туғилганман. Автокорхонага бировнинг тавсияси билан эмас, ўз хоҳишим билан борганман, бу 1992 йил эди.

– Ишни нимадан бошладингиз?

– Икки йил чилангарлик қилдим.

– Олий маълумотли ёш йигит, чилангарликка кўна қолдингизми?

– Мен ўзим шуни истадим. – Назария, бу – назария, амалиётда кўп нарсаларни ўрганасан киши. Икки йиллик чилангарлик, шу даврда ўрганганларим бугун ҳар дам менга асқотади.

– Кейин-чи?

– 6 йил автосаф бошлиғи бўлиб ишладим. Таъмирлаш бўлимида навбатчи уста бўлдим. Хуллас, мана, чорак асрдан ошибдики, шу соҳанинг нонини еб келаяпман.

– Айни пайтда навбатчи механиксиз?

– Шундай.

– Навбатчи механикнинг иши нималардан иборат?

– Биз, смена – навбат билан ишлаймиз. – Эрталаб соат 8.00да навбатчиликни қабул қилиб оламиз, кейинги куни эртала соат 8.00да топширамиз. Ишимиз, тўғрироғи, вазифамиз эса, транспорт воситаларининг ҳолатини назорат қилиш, техник кўрикдан ўтказиш, ҳайдовчи ва чиптачиларнинг хизмат либосида бўлишига эътибор қаратиш, шунга ўхшаш масалалар...

– Муаммолар чиқиб қолса, қандай йўл тутасизлар?

– Бартараф этишга ҳаракат қиламиз.

– Йўналишга чиқиб кетаётган транспорт воситасида ҳам муаммо чиқиб қолиши мумкинми?

– Мумкин.

– Масалан.

– Мой оқиб қолиши, ҳаво тизимида носозлик юзага келиши мумкин, ва ҳоказо...

– Йўналишга чиқишга чоғланиб турган автобусда бундай ҳолат юз берса, қандай йўл тутилади?

– Навбатчи механик томонидан зарур камчилик кўрсатилиб, йўлланма берилади. Ана шу йўлланма асосида ҳайдовчи таъмирлаш бўлимига ўтиб, камчилик бартараф этилади ва шундан сўнг транспорт воситаси йўналишга чиқади.

– 1-автобус саройида бир кунда йўналишга қанча автобус чиқмоқда?

– 85-90 та.

– Бу кам эмасми?

– 15 та автобусимиз пахтага жалб қилинган...

– Устозингизни эслайсизми?

– Албатта, Оллоҳ раҳмат қилсин, Миразиз ака деган киши бўларди, мен шу кишидан кўп нарсаларни ўрганганман. Устоз, шогирдга нафақат касб сирларини, балки ҳаётни, яшаш сир-синоатларини ҳам ўргатади. Менинг назаримда устоз кўрмай одам бирор бир натижага эришиши мумкин эмас.

– Шогирдлар-чи?

– Худога шукр, бор. – Устозлардан нима ўрганган бўлсак, албатта ёшларга ўргатиб келамиз. Устоз ва шогирдлик бамисоли мустаҳкам занжирнинг ҳалқалари каби. Узилиб қолмаслиги керак.

А.КОМРОНБЕК суҳбатлашди

Avtobus buyurtmasi
1062 Ishonch telefoni
mg.uz
my.gov.uz
tshtx.uz 

Foydali resurslar

edportal  fondbozori
gov.uz my.gov.uz
lex.uz cert.uz dc.uz
gis.uz strategy.gov.uz Ctrl+Enter

Aloqa uchun muloqotlar

Umumiy bo'lim
Tel.: (+998 71) 233-89-21
Faks: (+998 71) 233-34-40
Xorijiy hamkorlar bilan muloqot qilish uchun telefoni / Phone for communication with foreign partners: (+998 71) 233-52-63

Yangiliklarga obuna boling

Xozir saytda 2047 mehmon

Yandex.Metrika

 

Click to listen highlighted text! GSpeech