Click to listen highlighted text! GSpeech
A- A A+
Vinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo Slider

ПРОФИЛАКТИК СУҲБАТЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

Жорий йилнинг 27 сентябрь куни "7-автобус саройи" МЧЖ мажлислар залида навбатдаги профилактик тадбирга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда "7-автобус саройи" МЧЖ директори Б. Карабалаев, Тошкент шаҳар ЙХХБ ТВТ ХУНТЭБ инспектори, майор Б. Эминов, Жамият Ҳаракат хавфсизлиги бўлими бошлиғи М. Далилов, Маданият ва маърифат ишлари бўйича мутахассис, таниқли шоира З. Мўминова, соҳага алоқадор масъул ходимлар ва кўп сонли ҳайдовчилар иштирок этди.

Кун тартибидаги асосий масала – Йўл ҳаракати хавфсизлиги ва йўл-транспорт ҳодисалари профилактикаси самарадорлигини янада ошириш, 2018 йил давомида "7-автобус саройи" ҳайдовчилари томонидан содир этилган йўл-транспорт ҳодисаларини таҳлил қилиш, камчиликларни бартараф этиш, газдан эҳтиёт бўлиб фойдаланиш, ҳайдовчи ва чиптачилар дунёқарашини янада бойитиш, қоидабузарликни одат қилган лоқайд ҳайдовчилар билимини қайта синовдан ўтказиш ҳақида бўлди.

"7-автобус саройи" МЧЖ директори Б. Карабалаев йиғилишни очиқ деб эълон қиларкан, аввало, "Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни" ўтказилаётгани ҳайдовчилар учун ҳам, йўловчилар учун ҳам муҳим воқеа бўлганини эътироф этди. У, шаҳримиз кўчаларида содир этилаётган йўл-транспорт ҳодисаларини мисол қилиб келтирар экан, бундай ҳолатларга йўл қўймаслик учун йўналишларда йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш, пиёдалар ўтиш жойларида шошилмасдан йўл бериш, кутилмаган ҳолатлар юз берганда зудлик билан жабрланувчига тиббий ёрдам кўрсатиш, қолаверса, транспорт воситасида авария ҳолатлари вужудга келишининг олдини олиш, оралиқ масофаларга риоя этиб ҳаракатланиш лозимлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Шу билан бирга автосарой раҳбари жорий йилнинг ўтган саккиз ойи давомида автокорхона ҳайдовчилари иштирокида 1 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилиб, бунинг оқибатида 3 нафар йўловчи турли даражадаги тан жароҳати олгани, бундан ташқари корхона ҳайдовчилари яна 89 марта турли хилдаги қоидабузарликлар ҳам содир этганини қайд этди.

Жамоат транспорти, йўловчиларга хизмат кўрсатадиган транспорт воситаси ҳайдовчилари, соҳа мутасаддилари учун бу кўрсаткич, албатта, ачинарлидир, деди у. Бундан ташқари, ҳайдовчилар орасида GPS тизимини қасддан ишдан чиқараётган ҳайдовчиларнинг ҳамон учраб турганлиги ва уларга қарши кўрилажак чоралар хусусида ҳам тўхталиб ўтди. Шу билан бирга ЙТҲни юзага келтирувчи омилларни бартараф этишда корхона ҳайдовчиларига йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича қўшимча

йўриқномалар бериш, ёш ҳайдовчиларни малакали устоз ҳайдовчиларга бириктириш ҳам долзарб масала бўлиб қолаётганини таъкидлади.

Таниқли шоира Зулфия Мўминова йиғилганлар эътиборини ҳайдовчининг руҳий, яъни маънавий олами билан боғлиқ ҳолатларига эътибор қаратди. Ҳайдовчи ва чиптачи энг аввало, маънавий юксак бўлмоғи лозим, айнан ана шунда ҳайдовчи нафақат йўловчилар билан чиройли муомала қилади, балки йўл ҳаракати қоидаларига ҳам етарли эътибор қаратади, қоидабузарликка йўл қўймайди, деди шоира.

Тадбир давомида ҳайдовчилар ўзларини қизиқтирган саволларига ҳам жавоб олишди.

Йиғилиш давомида "7-автобус саройи"да тўпланиб қолган кўплаб масалалар очиқчасига муҳокама этилди. Камчиликларни бартараф этиш йўллари айтиб ўтилди. Мажлис иштирокчилари, хусусан, ҳар кун йўналишларга чиқиб, халқимизга хизмат қиладиган ҳайдовчиларимиз бундан кейин ўз хизмат вазифаларига янада масъулият билан ёндошишида эътибор қаратишлари керак бўлган жиҳатлар хусусида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Улуғбек ТЎРАБЕКОВ,

"Тошшаҳартрансхизмат" акциядорлик жамияти Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўлими бош мутахассис

Avtobus buyurtmasi
1062 Ishonch telefoni
mg.uz
my.gov.uz
tshtx.uz 

Foydali resurslar

edportal  fondbozori
gov.uz my.gov.uz
lex.uz cert.uz dc.uz
gis.uz strategy.gov.uz Ctrl+Enter

Aloqa uchun muloqotlar

Umumiy bo'lim
Tel.: (+998 71) 233-89-21
Faks: (+998 71) 233-34-40
Xorijiy hamkorlar bilan muloqot qilish uchun telefoni / Phone for communication with foreign partners: (+998 71) 233-52-63

Yangiliklarga obuna boling

Xozir saytda 2048 mehmon

Yandex.Metrika

 

Click to listen highlighted text! GSpeech