Click to listen highlighted text! GSpeech
A- A A+
Vinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo Slider

СОҲАДА ХИЗМАТ СИФАТИНИ ЯХШИЛАШ УЧУН ҚАТЪИЙ ЧОРАЛАР КЎРИЛАДИ

Ўтган ҳафтада "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ фаолияти – соҳада учраётган муаммолар, камчиликлар ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Бироқ, турли асоссиз маълумотлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида жорий йилнинг 11 сентябрь куни жамият томонидан ўтказилган матбуот анжуманида жамият раҳбари ОАВ вакилларига тизимдаги муаммо ва камчиликлар рўй-рост маълум қилинганди. Шунга қарамай айрим ОАВларда жамият фаолиятига нотўғри баҳо беришга қаратилган, манбаси аниқ бўлмаган хабарлар тарқамоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бугун соҳада барчага маълум бўлган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилмоқда. Хусусан, пойтахтда транспорт соҳасини ислоҳ қилиш ҳукумат эътиборидаги масалага айланган. Ўтган йили Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Тошкент шаҳрида жамоат транспорти хизмати сифатини яхшилашга қаратилган 129-сонли қарор қабул қилинди. Унда асосий эътибор тизимга замонавий технологияларни жорий этиш билан бирга автосаройларни янги автобуслар билан тўлдириш белгиланган.

Хусусан, 2017-2019 йилларда жамият таркибидаги автосаройларга жами 770 та ўрта сиғимли "Исузу" ва юқори сиғимли "Ман" автобуслари келтирилади. Айни кунга қадар 50 та янги автобус йўналишларда қатнай бошлади. Жорий йил сўнгига қадар яна 160 та автобус келтирилиши режалаштирилган. Бундан буён автосаройлар таркибига келиб қўшиладиган автобуслар пандус (ногиронлиги бўлган шахсларнинг автобусга чиқиб тушишлари учун мўлжалланган йўлак) ҳамда кондиционер ва ёнғинга қарши ускуна билан жиҳозланган бўлади.

Тизимда хизмат сифатини ошириш мақсадида автосаройларда ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари "Бош муҳандислар куни", чоршанба "Тасарруф этиш куни", пайшанба – "Профилактика куни" шанба эса "Ҳайдовчилар куни" сифатида белгиланган. Ушбу кунларда амалга ошириладиган ишлар ҳам махсус буйруқлар орқали қатъий белгилаб қўйилган.

Транспорт тизимидаги ҳар бир нохуш ҳолат жамиятда ўтадиган йиғилишларда кенг муҳокама этиб борилмоқда. Жумладан, содир бўлаётган кўнгилсиз ҳодисалар мутасаддиларнинг ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндашганлиги оқибатида юзага келаётгани ўрганишлар давомида аниқланмоқда.

Келгусида ана шундай ҳолатларни келтириб чиқараётган омилларни ўз вақтида бартарф этиш, шунингдек, нохуш ҳодисалар қайта такрорланишига шароит яратиб берган масъул ходимларга нисбатан ўрнатилган тартибда тегишли чоралар кўриш бўйича Жамият буйруғи ишлаб чиқилди.

Унга кўра барча автосаройлар ва таъмир хизмат бўлимлари раҳбарлари, бош муҳандислар, таъмир ва сервис ўтказилишига маъсул техник муҳандислар қаттиқ огоҳлантирилди. Шунингдек, буйруқда барча чора-тадбирлар аниқ белгилаб қўйилди. Ушбу ҳужжатнинг энг асосий муҳим жиҳати шундаки, автобусларга бундан буён 15 минг километр эмас, балки ишлаб чиқарилган йили ва ҳолатига қараб 12 минг километр масофани босиб ўтгач сервис хизмати кўрсатилади. Унда яна бундан буён автобусларда ёнғинларга йўл қўймаслик бўйича автосарой раҳбарлари, бош, навбатчи, шунингдек, таъмирга масъул техник муҳандислар, сервис хизмати бошлиқларининг жавобгарлигини кучайтириш назарда тутилган. Бундан ташқари буйруқда таъмирни амалга оширган авточилангарлар ва ҳайдовчиларнинг моддий жавобгарлиги ҳам белгилаб қўйилди. Ўз ишига масъулиятсизлик билан қараган барча мутасаддиларга қатъий чоралар кўрилади.

Барча соҳада бўлгани сингари пойтахт транспорти тизимида ҳам йиллар давомида қатор муаммолар тўпланиб қолган. Айниқса, соҳада хизмат қилаётган турли

даражадаги ходимларнинг боқимандалик кайфиятига берилгани ҳам ҳақиқат. Биз гувоҳи бўлаётган кўнгилсизликларнинг асл сабаби ҳам шу.

Жорий йилнинг 28 август куни Муҳтарам Юртбошимиз томонидан ўтказилган йиғилишда ҳам соҳага танқидий баҳо берилиб, мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан муросасиз чоралар кўриш белгиланган эди. Шундан келиб чиқиб, бугунги шиддатли ислоҳотлар жараёнига мос кадрларни танлаш ва тайинлаш, боқиманда, иш самарадорлигига тўсиқ бўлаётганларидан воз кечишни вазиятнинг ўзи тақазо этмоқда. Шунга мувофиқ, тизимда ҳам етук кадрларга эҳтиёж сезилмоқда. Шу боис ҳам ўз вазифасини уддалай олмаётган, бугунги талабга жавоб бермаётган, соҳани замонавийлаштириш, уни бошқаришда компьютерлашган тизимга ўтишга тўсқинлик қилаётган, онгу шуурини ўзгартиришни истамаётган кадрлар вазифасидан озод этилмоқда. Ва бу қатъий чоралар бундан буён ҳам давом эттирилади. Президентимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар, раҳбар кадрлар олдига қўйилаётган талабларга ҳамоҳанг тарзда ҳаракат қиладиган, бугунги жадал жараёнларга жавоб бера оладиган, асосийси, касбини севадиган, соҳани ривожлантириш учун бор куч ва билимини сарфлайдиган кадрлар жалб этилади.

Бугунги кунда пойтахт транспортини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш мақсадида яна бир муҳим тизимни ривожлантириш, шу орқали мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этишга эътибор қаратилмоқда. Хусусан, GPS тизими орқали автобуслар ҳаракати, уларнинг қатъий белгиланган жадвалга амал қилишининг назорати кучайтирилмоқда. Шу мақсадда жорий йилнинг 28 июль куни жамиятнинг махсус буйруғи ҳам қабул қилинди. Унга кўра, эндиликда ушбу тизимдан самарали фойдаланиш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар белгиланган. Жумладан, бундан буён GPS назорати мунтазам фаолият юритиши таъминланади. Асоссиз равишда GPS трекерларини ўчириш ёки унинг назоратини четлаб ўтишга ҳаракат қилиш ҳолатларига йўл қўйилмайди. Энг муҳими келгусида автобусларни назорат қилиш ва бошқариш мазкур тизим орқали тўла компьютерлаштирилади. Онлайн назорат тизимидан инсон омилининг четлашиши эса бугун кўпчиликнинг эътирозига сабаб бўлаётган камчилик ва муаммоларни бартараф этишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Тўғри, бугун транспорт тизимида ҳали ечимини кутаётган масалалар бисёр. Шунинг учун ҳам бугун "Тошшаҳартрансхизмат" АЖда кенг миқёсда ислоҳотлар бошланди. Кескин ва аёвсиз чоралар кўрилмоқда. Унинг самараси бир ёки икки кунда кўзга ташланмаслиги мумкин. Мазкур жараёнларда эса кенг жамоатчиликнинг кўмаги, албатта, муҳим аҳамиятга эга. Шу маънода жамият эшиклари барча учун ҳамиша очиқ. Айниқса, оммавий ахборот воситалари вакиллари бугун амалга оширилаётган ишлар,

кўрилаётган чора-тадбирлар билан бевосита жамият тасарруфидаги корхона ва автосаройларнинг ўзида танишишлари мумкин. Бунинг учун ҳеч қандай монеълик йўқ. Энг муҳими, тизим ҳақидаги маълумотларни турли ишончсиз манбаалардан эмас, балки соҳа мутасаддиларидан олсалар турли миш-мишлару асоссиз гап-сўзларга ўрин қолмасди.

Равшан РУСТАМ ўғли

Avtobus buyurtmasi
1062 Ishonch telefoni
mg.uz
my.gov.uz
tshtx.uz 

Foydali resurslar

edportal  fondbozori
gov.uz my.gov.uz
lex.uz cert.uz dc.uz
gis.uz strategy.gov.uz Ctrl+Enter

Aloqa uchun muloqotlar

Umumiy bo'lim
Tel.: (+998 71) 233-89-21
Faks: (+998 71) 233-34-40
Xorijiy hamkorlar bilan muloqot qilish uchun telefoni / Phone for communication with foreign partners: (+998 71) 233-52-63

Yangiliklarga obuna boling

Xozir saytda 2036 mehmon

Yandex.Metrika

 

Click to listen highlighted text! GSpeech