Click to listen highlighted text! GSpeech
A- A A+
Vinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo Slider

ЭНГ ЗАМОНАВИЙ ВА ҚУЛАЙ ЭЛЕКТРОН ЙЎЛ ЧИПТАЛАРИ ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ

Хабарингиз бўлса, уч ой муқаддам "Тошшаҳартрансхизмат" акциядорлик жамияти томонидан шаҳар жамоат транспортида электрон карталар шаклидаги ойлик йўл чипталари синов-тажриба тариқасида жорий қилинган эди. Ўтган давр ичида валидатор ёрдамида текшириладиган ушбу йўл чипталари айтарли талабга жавоб беролмаётгани тўғрисида фикрлар кўпайди.

Уч ой давомида аҳоли электрон карталардан фойдаланиб келди. Бироқ газетамизнинг аввалги сонларида хабар қилганимиздек, электрон карталардан фойдаланишда бир қатор муаммолар ҳам учради. Яъни, электрон карталардан фойдаланувчилар одатда илгари ўр-ганиб қолган бир ойлик йўл чиптаси (проездной)ни кўрсатгандай бу электрон карталарни валидатордан ўтказмай автобуснинг орқа эшигидан кўрсатиб тушиб қочиб қолаётганларига бот-бот кўзимиз туша бошлади. Ваҳоланки, кўрсатма ва қоидага кўра, электрон карталар чиптачи қўлидаги валидатор қайдидан ўтказилиши лозим. Бу нарса йўловчилар сони ва бошқа тадқиқотлар учун ҳам муҳим эди. Баъзи ҳолларда эса, чиптачиларнинг ўзи ва-лидаторни олиб юришга эриниб, йўловчи қўлидаги электрон карталарни текширмаган ҳолатлар учради. Бунинг оқибатида мазкур электрон карта соҳиблари кейинги ойда картага пул ўтказмаларини юкламай, эски ойдаги тўлов билан юришлари одатий тус олди.

Хуллас, электрон ойлик йўл чипталари 1 октябрдан бекор қилинади. Йўловчиларни бундан огоҳ этиш учун жамиятга қарашли барча автобусларда эълонлар бериладиган бўлди. Ушбу жараённи кузатиш учун таҳририятимиз ходимлари ҳам автосаройларга боришди.

Қуйида жойлардан тайёрланган репортажни ҳукмингизга ҳавола қиламиз.

25 сентябрь соат тонги 4:30. "2-автобус саройи" МЧЖга ишчи-хизматчилар кела бошлади. Ичкари хонада нарколог шифокор Зикрилло Ҳайитбоев ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказиб, қўлларидаги йўл варақасига имзо қўйиб беряпти. Ташқарида автосарой тасарруф бўлими бошлиғи Отабек Хўжаев эълонларни автобусларга ёпиштириш учун тайёргарлик кўряпти. Навбатчи механик Саъдулла Убайдуллаев келди-кетдини қайд этиб бориш учун дафтарининг янги саҳифасини очиб, бугунги санани ёзиб қўймоқда.

Ниҳоят, автопарк дарвозасидан автобуслар чиқа бошлади. Бир автобусга, аниқроғи 24-йўналишдаги битта автобусга эълон ёпишитиролмай қолдик. Бироз чалғидик, кетиб қолди. Отабек бир ўзи қийналгани учун, ёрдамлашиб, қолган автобуслар салонига эълонларни елимлашга кўмаклашдик. Осон бўлади, деб дарвоза олдига туриб олдик. Ажиб манзара...

Дарвозадан чиқаётган ҳайдовчиларнинг деярли ҳаммаси ичларида "Йўлимизни берсин!" ёки "Эл хизматида уялтириб қўймагин!" деб дуо ўқиб юзига фотиҳа тортиб чиқиб ке-тишяпти. Барчалари айнан бир ерда, яъни дарвозадан чиқишда юзларига фотиҳа тортишяпти. Шунинг учун бу дарвоза атрофи яхши тилаклар, дуолар кўтариладиган ҳосиятли макон деган қарорга келдик...

Кейинги манзилгоҳ "7-автобус саройи" МЧЖда ҳам шундай манзарани кузатиш мумкин. Бу ерда ҳам тонгданоқ ҳамма сидқидилдан кундалик юмушга шўнғиди. Эълонни автобус салонига ўрнатишга улгуролмаганлар йўл-йўлакай жойига қўямиз деб уни икки донадан олиб йўлга отланишди...

Шундай қилиб, навбатдаги манзил "Тошшаҳартрансхизмат" АЖга қарашли "18-автосарой" МЧЖга ташриф буюрдик. Бизни мазкур муассаса бош инженер вазифасини бажарувчи Равшан Шарипов қарши олиб, автосарой худудидаги тунги навбатчилигидаги фидойи ишчи-хизматчиларнинг фаолиятлари билан бирма-бир таништира кетди. Шу тариқа гувоҳи бўлганимиздек, айнан паллада шаҳримиздаги барча автосаройларда кечаётгани янглиғ, бу ерда ҳам давом этарди.

Таъмирлаш цехидаги усталар муҳандислар томонидан аниқланган автобуслардаги носозликларни бартараф этиш билан, ювиш цехидаги ишчилар автобусларнинг томи-ю ғилдиракларидан тортиб, салонларигача ялагудек тоза ҳолга келтириб ювиш билан, ёқилғи қуйиш шохобчаси оператори билан ёқилғи қуювчиси эса машиналарга хизмат кўрсатиш билан овора эдилар. Қизиқ-да, хозиргина ортимизда қолдириб келганимиз-шаҳарнинг аҳолиси ширингина уйқу нашидасини сураётган бир паллада, бу ерда ишлар қизғин, ҳаммалари ўз ишлари билан андармон, бизларга эътибор ҳам қилмай вазифаларини бажаришаётган эди. Яна бир ёқда навбатчи ошпазлар тунги ишчи-хизматчилар ғамида қозон атрофида. Автобус саройи дарвозасидан эса кўзни яшнатувчи, кўркам автобуслар ҳали замон шовқинга тўладиган шаҳарга йўл олди...

Бу тонги репортаждан мақсад – ҳайдовчи, чиптачи ва чипта сотувчиларнинг фикрини ўрганиш эди. Улар бир овоздан бу электрон йўл чипта билан боғлиқ амалиётда том маънода муваффақиятга эришилмаганини билдиришди.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, мазкур тизимни чуқурроқ ўрганиш, таҳлил қилиш мақсадида ахборот технологиялари соҳасидаги етук мутахассислар жалб қилинди. Электрон тизимнинг йўловчи учун қай даражада қулайлиги, ижобий ва салбий жиҳатлари ўрганилди.

Бу шуни кўрсатдики, тиғиз вақтларда чиптачи ва йўловчиларга бирдай ноқулайликлар юзага келди. Дейлик, чиптачи кимгадир бир марталик чипта бериши баробарида бошқа йўловчининг электрон чиптасини қўлидаги қурилма – валидаторда қайд этиши ва бунга баъзан улгурмай қолиши, оқибатда, кутиб қолиш ва ўзаро ишончсизлик юзага кела бошлади.

Ана шундай вазиятда йўловчилар томонидан электрон чипталардан ноқонуний тарзда фойдаланиш ҳолатлари ҳам кўплаб кузатилди.

Ана шуларни инобатг олиб, қолаверса, электрон ойлик чипталарининг синов муддати якунига етганлиги муносабати билан мазкур амалиёт тажрибада ўзини тўла оқламади, деган тўхтамга келинди.

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ томонидан жамоат транспортларида автомат тўловни жорий этиш бўйича етакчи хорижий фирма ва компаниялар билан музокаралар олиб борилмоқда. Бунга Жанубий Корея, Сингапур, Россия, Белоруссия ва Япония каби давлатлар билан олиб борилаётган музокараларни мисол қилиб келтириш мумкин.

Ўрганишлар чўзилмаслиги аниқ. Боиси, "Тошшаҳартрансхизмат" акциядорлик жамияти мутасаддилари чет эллик мутахассисларни жалб қилган ҳолда Тошкент шаҳар транспорт тизимини тубдан ривожлантириш юзасидан ишлаб чиқилаётган Страгетегияга мувофиқ янги автоматлашган тўлов тизимини жорий йилнинг ўзидаёқ бошлашни режалаштирган.

Шукур ЖАББОР,

Алишер НАРЗУЛЛО,

Бахтиёр АҲМЕДОВ

"Пойтахт транспорти" газетаси махсус мухбирлари

Avtobus buyurtmasi
1062 Ishonch telefoni
mg.uz
my.gov.uz
tshtx.uz 

Foydali resurslar

edportal  fondbozori
gov.uz my.gov.uz
lex.uz cert.uz dc.uz
gis.uz strategy.gov.uz Ctrl+Enter

Aloqa uchun muloqotlar

Umumiy bo'lim
Tel.: (+998 71) 233-89-21
Faks: (+998 71) 233-34-40
Xorijiy hamkorlar bilan muloqot qilish uchun telefoni / Phone for communication with foreign partners: (+998 71) 233-52-63

Yangiliklarga obuna boling

Xozir saytda 1463 mehmon

Yandex.Metrika

 

Click to listen highlighted text! GSpeech