Click to listen highlighted text! GSpeech
A- A A+
Vinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo Slider

Синов тариқасида вақтинча йўлга қўйилган электрон ойлик йўл чипталарининг натижаси

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ томонидан жорий йилнинг 20 июнидан бошлаб, қоғоз шаклидаги ойлик йўл чипталари билан биргаликда, 3 ой муддатга синов тариқасида электрон ойлик йўл чипталари (ЭОЙЧ) жорий этилган эди.
Мазкур электрон тизимни чуқурроқ ўрганиш мақсадида ахборот технологиялари соҳасидаги етук мутахассислар жалб қилинди. Шу тариқа, ушбу электрон тизимнинг йўловчи учун қай даражада қулайлиги, ижобий ва салбий жиҳатлари чуқур ўрганилди.

2

 

Ўрганиш натижасида, синов тариқасида йўлга қўйилган ЭОЙЧ йўловчилар учун улардан фойдаланишда бирмунча ноқулайлик туғдираётгани, бу эса эътирозларга сабаб бўлаётгани маълум бўлди. Шу билан бирга, тиғиз вақтларда йўловчи томонидан тўлов амалга ошириш жараёнида чиптачига ҳам бир марталик тўловни ҳам ЭОЙЧ қўлидаги қурилма (терминал)да қайд этиш юкланганлиги, аммо бу жараён унинг кунлик режасига таъсир қилмаганлиги сабабли салбий натижа кўрсатди. Шу билан бирга, автобусларда электрон чипталарни назорат қилиш борасида юзага келган ноқулайлик натижасида йўловчилар томонидан бундай йўл чипталаридан ноқонуний тарзда фойдаланган вазиятлар ҳам кўплаб кузатилди. Жумладан, аҳоли томонидан ўтган ойда фойдаланилган ЭОЙЧ шаҳобчага олиб келиб, қайта маблағ юклаш жараёни сусайиб, натижада корхона ҳисобига келиб тушадиган маблағ кескин камайишига олиб келди. Бундан ташқари ЭОЙЧни жорий этиш жараёнида дастурий муаммолар ҳам вужудга келди.
Электрон тўлов тизимини жорий этилишидан кўзланган асосий мақсад эса ҳайдовчидан кунлик режани ечиш, чиптачи ишини осонлаштириб, ҳайдовчидан фақатгина хавфсизликни таъминлаган ҳолда йўловчиларга сифатли сервис орқали хизмат кўрсатиш ҳисобланади.
Бироқ масалага нотўғри ёндашилгани сабабли, синов тариқасида ўтказилган тизим асосий муаммо бўлган нуқтада эмас, аксинча меъёрида ишлаб келаётган ойлик йўл чипталари сотиш тизими устида жорий этилгани бўлди.
Ана шундай ҳолатлардан келиб чиқиб, қолаверса, электрон ойлик чипталарининг синов муддати якунига етганлигини инобатга олиб, тизим фаолияти келаси ойларга узайтирилмади.
Албатта, бу тизимдаги мазкур, электрон тўлов тизими масаласига нуқта қўйилди дегани эмас. Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 28 август куни транспорт тизимини такомиллаштириш бўйича ўтказган йиғилишида соҳа мутасаддилари олдига қўйган вазифалардан келиб чиққан ҳолда, жамият томонидан жамоат транспортларида автомат тўловни жорий этиш бўйича хорижнинг етакчи компания ва фирмалари билан музокаралар олиб борилмоқда. Хусусан, Жанубий Корея, Сингапур, Россия, Белорусия, Япония каби давлатларнинг бу борадаги тажрибалари ўрганилмоқда.
“Тошшаҳартрансхизмат”АЖга чет эллик экспертларни жалб қилган ҳолда, Тошкент шаҳар транспорт тизимини тубдан ривожлантириш юзасидан ишлаб чиқилаётган Страгетегияга мувофиқ янги автоматлашган тўлов тизимини жорий йилда бошлаш режалаштирилган.
Шуни ишонтириб айтиш керакки, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ томонидан олиб борилаётган ҳар қандай ишлар ва барча ғоя ва янгиликлар, шаҳримиз аҳолиси ва меҳмонлари учун шарт шароитларни яхшилаш ва йўловчиларга қулайликлар яратишга қаратилган.

Avtobus buyurtmasi
1062 Ishonch telefoni
mg.uz
my.gov.uz
tshtx.uz 

Foydali resurslar

edportal  fondbozori
gov.uz my.gov.uz
lex.uz cert.uz dc.uz
gis.uz strategy.gov.uz Ctrl+Enter

Aloqa uchun muloqotlar

Umumiy bo'lim
Tel.: (+998 71) 233-89-21
Faks: (+998 71) 233-34-40
Xorijiy hamkorlar bilan muloqot qilish uchun telefoni / Phone for communication with foreign partners: (+998 71) 233-52-63

Yangiliklarga obuna boling

Xozir saytda 2073 mehmon

Yandex.Metrika

 

Click to listen highlighted text! GSpeech