Click to listen highlighted text! GSpeech
A- A A+
Vinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo Slider

БЕКАТ "ПАРКОВКА" ЭМАС

Жорий йилнинг 10 сентябрь куни, соат тахминан 06:41ларда "Тошшаҳартрансхизмат" АЖнинг "Тоштрансдиспетчер" УК Назорат тафтиш бўлими ходими М. Озбекова Шайхонтоҳур тумани "Чорсу меҳмонхонаси"  автобус бекатида ўз вазифасини бажараётган пайтда ана шундай вазиятга дуч келди.

Снимок

Гап шундаки, бекатда тўхтаган 68-йўналишли автобуснинг йўлини тўсган ва бекатнинг қоқ ўртасига тўхтаган "Матиз" русумли, давлат рақами 01 F 836 ХА бўлган автомобиль ҳайдовчисини огоҳлантирган М.Озбекова сўкишу ҳақоратларнинг ёмғири остида қолди. "Матиз" ҳайдовчиси М. Озбековага куч ишлатгани эса ўлганнинг устига чиқиб тепган билан баробар бўлган.
Албатта, ҳеч бир ҳуқуқбузарлик жавобгарликсиз қолмайди. "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ мазкур ҳолат юзасидан Ички ишлар идорасига мурожаат қилиб, бу воқеада айбдор бўлган шахсга нисбатан қонунчиликка асосан чора кўрилишини сўради.

Снимок.JPG2
Ушбу ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ томонидан чора кўрилди, дейилади бошқарма матбуот хизмати томонидан берилган маълумотда. Ҳуқуқбузар Зангиота туманида яшовчи 26 ёшли Ҳикматулла М. эканлиги аниқланди. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 128-моддаси ("Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши") ҳамда ҳайдовчилик гувоҳномаси талони йўқлиги боис Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 135-моддасига (Йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариш) асосан баённомалар тузилди. Бундан ташқари, Шайхонтоҳур тумани маъмурий ишлар бўйича суди томонидан Ҳикматулла М.га Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддасида (Майда безорилик) назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этган деб топилиб, унга нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ кўринишидаги жазо тайинланди.
– Ҳар бир инсон уйидан чиқаётганда Ватани, оиласи олдидаги масъулиятини ҳис этсагина инсонлар ўртасида меҳр-оқибат, бир-бирини ҳурмат бўлади, – дейди М.Озбекова. – Юртига манфаати тегади, виждони пок бўлади.
Шу ўринда бир мулоҳазани айтиб ўтиш ўринли деб ўйлаймиз. Ён-атрофимизда бўлаётган бундай кўнгилсизликларга ҳеч биримиз бефарқ бўлишга маънан ҳаққимиз йўқ. Боиси, жамиятни ислоҳ қилиш йўлида кечаётган бугунги жараёнлар барчамиздан уларга нисбатан дахлдорликни ҳис этиб яшашга ундамоқда. Ана шу мақсадга эришсакгина юқоридаги каби турли салбий воқеа-ҳодисаларга барҳам беришимиз мумкин бўлади.

 

Avtobus buyurtmasi
1062 Ishonch telefoni
mg.uz
my.gov.uz
tshtx.uz 

Foydali resurslar

edportal  fondbozori
gov.uz my.gov.uz
lex.uz cert.uz dc.uz
gis.uz strategy.gov.uz Ctrl+Enter

Aloqa uchun muloqotlar

Umumiy bo'lim
Tel.: (+998 71) 233-89-21
Faks: (+998 71) 233-34-40
Xorijiy hamkorlar bilan muloqot qilish uchun telefoni / Phone for communication with foreign partners: (+998 71) 233-52-63

Yangiliklarga obuna boling

Xozir saytda 2125 mehmon

Yandex.Metrika

 

Click to listen highlighted text! GSpeech