Click to listen highlighted text! GSpeech
A- A A+
Vinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo Slider

МАҚСАД БИТТА – АҲОЛИГА СИФАТЛИ ХИЗМАТ ҚИЛИШ

Пойтахтда транспорт соҳасини тубдан такомиллаштириш, йўловчиларга сифатли транспорт хизмати кўрсатиш мақасадида кенг қамровли ишлар йўлга қўйилмоқда. Хусусан, "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ ўз тасарруфидаги автосаройларда қатъий тартиб-интизомни таъминлаш, жамоат транспортларида санитария қоидаларига амал қилинишини, ҳайдовчи ва бош­қа хизматчиларнинг муомала маданиятини юксалтириш мақсадида чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқди.

 1

 

Унга мувофиқ жойларда маъмурият назоратчиси фаолияти йўлга қўйилди. Бундан ташқари, "Тошшаҳартранс­хизмат" АЖ раҳбари ва маъмурият вакилларидан иборат махсус гуруҳлар тузилиб, ҳар куни ўрганишлар олиб борилмоқда.

Мамлакатимизда янги ўқув йили бошланиши муносабати билан жамоат транспортига бўлган талаб ҳам ортади. Бу эса транспорти хизмати хавфсизлиги, санитария талабларига тўлиқ амал қилишни тақазо этади. Албатта бу ўз-ўзидан соҳа мутасаддилари зиммасига янада катта масъулият юклайди. Шуни инобатга олиб "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ раҳбарининг махсус буйруғи чиқарилди. Унда хизмат сифатини яхшилаш бўйича барча меъёрлар белгилаб берилган.

Шунга қарамай, жойлардаги ўрганишлар натижаси ҳали тизимда ўз ечимини кутаётган масалалар борлигини кўрсатмоқда. Хусусан, жа­мият раҳбари бошчилигидаги гуруҳ жорий йилнинг 6 сентябрь куни бир неча танлов асосида 1,5,12 автосаройлардан эрта тонга йўналишга чиқаётган автобусларни ўрганганда уларнинг аксарияти техник носозлиги, антисанитария ҳолатдалиги, ҳайдовчилар махсус кийимдамаслиги, чиптачиларнинг иш вақтида ўз жойида эмаслиги каби қатор камчиликлар аниқланди.

photo 2018 09 06 16 59 15

photo 2018 09 06 16 59 29

Бу албатта, автосарой маъмурияти ва масъулларининг ўз ишига совуққонлик билан қараганлиги натижасидир.

Ушбу масала "Тошшаҳартрансхизмат" АЖда бўлиб ўтган йиғилишда атрофлича муҳокама этилди.

Юқоридаги каби камчиликларга барҳам бериш, автосаройлар раҳбар ва масъул шахс­ларини хушёрликка чақириш, ўз ишига масъулият билан ёндашишга ундаш мақсадида камчиликларга йўл қўйган 1,5 ҳамда 12-автосарой навбатчи механиклари ўз вазифасидан озод этилди. Мазкур корхона раҳбарларига хайфсан эълон қилинди. "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ бош муҳандиси келгусида бундай камчиликлар қайтарилмаслиги бўйича қатъий огоҳлантирилди.

Бу жараён мунтазам давом эттирилади. Мақсад ягона – аҳолига сифатли ва ҳар тарафлама қулай транспорт хизмати кўрсатишдир.

Ўз мухбиримиз

Avtobus buyurtmasi
1062 Ishonch telefoni
mg.uz
my.gov.uz
tshtx.uz 

Foydali resurslar

edportal  fondbozori
gov.uz my.gov.uz
lex.uz cert.uz dc.uz
gis.uz strategy.gov.uz Ctrl+Enter

Aloqa uchun muloqotlar

Umumiy bo'lim
Tel.: (+998 71) 233-89-21
Faks: (+998 71) 233-34-40
Xorijiy hamkorlar bilan muloqot qilish uchun telefoni / Phone for communication with foreign partners: (+998 71) 233-52-63

Yangiliklarga obuna boling

Xozir saytda 2053 mehmon

Yandex.Metrika

 

Click to listen highlighted text! GSpeech