Click to listen highlighted text! GSpeech
A- A A+
Vinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo Slider

Халқаро ҳамкорлик "KOREA SMART CARD" тажрибаси ўрганилмоқда

Жорий йилнинг 28 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат ­Мирзиёев мамлакатда транспорт хизматини янада такомиллаштириш, сифат жихатидан янги бос­қичга кўтариш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказган эди.

 MG 2197

Унда соҳани ислоҳ қилиш, аҳолига транспорт хизмати кўрсатишда замонавий технологияларни жорий этиш, бунда соҳага оид хориж тажрибасини ўрганиш, бунинг учун ривожланган мамлакатларнинг етакчи компанияларини жалб этиш масаласи ҳам кўриб чиқилган эди. Шундан келиб чиқиб, "Тошшаҳартрансхизмат" акциядорлик жамияти хорижий компания ва фирмалар билан музокаралар олиб бормоқда. Бунинг натижаси ўлароқ пойтахтда транспорт соҳасини тубдан такомиллаштириш, айниқса, электрон тўлов тизимини  йўлга қўйиш режалаштирилган. Хусусан, мунтазам фойдаланиш мумкин бўлган ягона тўлов карталарини жорий этиш, жамоат транспортларида замонавий ва янги хизмат турларини йўлга қўйиш ва бошқа хизматларни жорий этиш назарда тутилган. Бунинг учун хорижлик ҳамкасблар тажриба алмашиш, малака оширишни йўлга қўйиш, замонавий технологияларни амалиётга жорий этиш бўйича ҳамкорлик қилиш ҳам келгусидаги саъй-ҳаракатлар режасидан ўрин олган.

 MG 2202

"Тошшаҳартрансхизмат"АЖ биносида жамият раҳбарияти ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги вакиллари иштирокида Жанубий Кореа республикасининг "Korea Smart card" Co.Ltd компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.  Суҳбат жараё­нида компания вакилларини мамлакатимиз, хусусан, пойтахт Тошкент шаҳрида транспортга бўлган эҳтиёж, уни қоплаш имкониятлари ва келгусидаги режалар билан таништирилди. Ўз навбатида "Korea Smart card" Co.Ltd компаниясининг юртимиз транспорт тизимини янада яхшилаш, унга замонавий технологияларни олиб кириш борасидаги таклифлари ҳам тингланди.

Бундай музокаралар яна қатор хориж компаниялари билан ўтказилиши режалаштирилган. Улар орасидан аҳолига қулайлик яратиш мақсадида энг мақбул ва маъқулини танлаб, ҳамкорлик йўлга қўйилади.

Ф. Файзираҳмонова

Avtobus buyurtmasi
1062 Ishonch telefoni
mg.uz
my.gov.uz
tshtx.uz 

Foydali resurslar

edportal  fondbozori
gov.uz my.gov.uz
lex.uz cert.uz dc.uz
gis.uz strategy.gov.uz Ctrl+Enter

Aloqa uchun muloqotlar

Umumiy bo'lim
Tel.: (+998 71) 233-89-21
Faks: (+998 71) 233-34-40
Xorijiy hamkorlar bilan muloqot qilish uchun telefoni / Phone for communication with foreign partners: (+998 71) 233-52-63

Yangiliklarga obuna boling

Xozir saytda 1470 mehmon

Yandex.Metrika

 

Click to listen highlighted text! GSpeech