Click to listen highlighted text! GSpeech
A- A A+
Vinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo Slider

Yangiliklar

Эълон

Ҳурматли йўловчилар ва жамият мутасаддилари!

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ GPS назоратида олиб борилаётган техник профилактика ишлари сабаб жорий йилнинг 28, 29, 30 июнь кунлари тунги 22:00дан тонгги 6:00га қадар тизимда узилишлар бўлишини маълум қилади.

Бундай ноқулайлик учун “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ барча йўловчи ва мутасаддилардан узр сўрайди.

Shanba, 29 Iyun 2019

Ҳурматли журналистлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари!

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ жамоаси барчангизни 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан самимий муборакбод этади.

Зиммангиздаги масъулиятли, аммо шарафли вазифангизни виждонан бажаришингизда сизга куч-қувват, сиҳат-саломатлик ва ижодий баркамоллик тилайди.

Ўзбек журналистикаси Президентимиз таъбири билан айтганда ҳақиқий тўртинчи ҳокимият даражасига кўтарилишида ҳамда жамоатчилик назоратининг юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигига хизмат қилишида албатта, сизнинг беназир ҳиссангиз бор.

Бу йўлда сизга ҳамиша омад тилаймиз. Қаламингиз доимо ўткир бўлсин.

photo 2019 06 29 19 48 06

Chorshanba, 27 Iyun 2019

АВТОБУСЛАРДА КОНДИЦИОНЕР ТИЗИМИ

 

photo 2019 06 29 19 47 54Хабарингиз бор, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ таркибидаги автосаройларга келтирилган охирги 160 та катта ва ўрта сиғимли “МАN” ҳамда “SAZ LE 60” русумли янги автобуслар кондиционер билан жиҳозланган. Улар бугун йўловчилар хизматида.

Yakshanba, 23 Iyun 2019

ЖАМИЯТ АВТОБУСЛАРИ БОЛАЛАР ХИЗМАТИДА

114

Аввал хабар берилганидек, июн ойидан болаларнинг ёзги дам олиш оромгоҳларидаги ҳордиқ мавсуми бошланди. Бу эса транспорт тизими мутасаддилари зиммасига масъулият юклайди, деганидир. Бунда тоғли, соя-салқин масканларда жойлашган оромгоҳларга болажонларни етказиш ва олиб келишда ҳавфсизликни таъминлаш энг асосий вазифадир.

Dushanba, 10 Iyun 2019

ШОХБЕКАТ БОШҚА ЖОЙГА КЎЧИРИЛДИ

kuyluk

Аввал хабар қилганимиздек пойтахтимизда олиб борилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари жамоат транспорти ҳаракатига ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмаяпти.

Juma, 17 May 2019

Қонун барча ташувчи учун баробар, уни четлаб ўтишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ

Истаймизми йўқми, транспорт тизими ҳамиша жамоатчилик эътиборида. Айниқса, жамоат транспорти, унинг ютуқ ва камчиликлари одамларнинг диққат марказида бўлади. Шу маънода бугун пойтахт транспорти тизимида амалга оширилаётган ишлар, қўлга киритилаётган муваффақиятлару, йўл қўйилаётган камчиликлар — барчаси эътиборда. Айниқса, кун сайин ижтимоий тармоқларнинг ривожланиб бораётгани, шу орқали жамоатчилик назоратининг янада жонланаётгани, албатта, соҳанинг ривожланишига, ундаги муаммоларнинг ўз вақтида бартараф этилиб, айбдорларга нисбатан чора кўришга асос бўлмоқда.

Juma, 31 May 2019

ТРАНСПОРТ ТИЗИМИ “ЎЛИБ ҚОЛГАН” ЭМАС

Яқинда «Кун.уз» сайтида «Картошка эмасмиз» сарлавҳали мақола эълон қилинди. Унда пойтахт жамоат транспортининг муаммолари кўтарилиб, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ фаолиятига салбий муносабат билдирилган. Мақолани ўқиган киши гўёки пойтахт жамоат транспорти тизими мутлақо ҳаракатдан тўхтаган деган хулоса чиқариши учун атайин уриниш бордек, назаримизда. Ёки муаллиф (афсуски мақола муаллифнинг исм-шарифи ҳам кўрсатилмаган) умуман жамоат транспорти тўғрисида маълумотга ва ўз фикрига эга эмас. Акс ҳолда қарийб 6 000 дан зиёд ходим меҳнат қилаётган ва бугун тармоқ автокорхоналари томонидан бир кунда 600 000 йўловчига транспорт хизмати кўрсатаётган “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ҳақида бирёқлама фикр билдириб, йўловчиларда салбий муносабатни уйғотишга ҳаракат қилинмаган бўларди.

Dushanba, 20 May 2019

Xotira va Qadrlash kuni

Hurmatli fahriylar! “Toshshahartransxizmat” AJ Sizni Xotira va Qadrlash kuni bilan tabriklaydi!
Gʻalaba va tinchlik yoʻlida mashaqqatli mehnatingiz uchun minnatdorchiligimizni izhor etib qolamiz.
Yillar oʻtib bormoqda, biroq, jasoratingiz, mardligingiz va qahramonligingiz hech qachon unutilmaydi.
Sizga va oila aʼzolaringizga uzoq umr, sogʻlik va xotirjamlik tilab qolamiz.

Lutfan taʼzimimizni qabul qiling.

Chorshanba, 09 May 2019

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ рахбарияти ўзлари таҳсил олган умумтаълим мактабларида бўлиб, устоз ва мураббийлар билан учрашдилар.

Илгари хабар берилганидек, юртбошимиз ташаббуси билан бошланган эзгу амал бугун мамлакат бўйлаб қулоч ёйди. Яъни, ёшларни китобхонликка кенг жалб этиш, мурғак қалбларда мутолаага бўлган муҳаббатни янада кучайтириш мақсадида барча корхона ва ташкилот, муассалалар раҳбарлари ўзлари таълим-тарбия олган мактабларга ташриф буюрмоқдалар. Ёшлар билан учрашиб, улардаги келажакка иштиёқ, ўзларига бўлган ишончни янада мустаҳкамлаш мақсадида ўқувчилар билан дилдан суҳбатлашмоқдалар.

Shanba, 27 Aprel 2019

Жамоат транспортида ҳаракат хавфсизилигини таъминлаш масалалари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Жамоат транспортида ҳаракат хавфсизилигини таъминлаш масалалари юзасидан “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ таркибидаги “18-автобус саройи”да кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Juma, 12 Aprel 2019
Page 3 of 30
Avtobus buyurtmasi
1062 Ishonch telefoni
mg.uz
my.gov.uz
tshtx.uz 

Foydali resurslar

edportal  fondbozori
gov.uz my.gov.uz
lex.uz cert.uz dc.uz
gis.uz strategy.gov.uz Ctrl+Enter

Aloqa uchun muloqotlar

Umumiy bo'lim
Tel.: (+998 71) 233-89-21
Faks: (+998 71) 233-34-40
Xorijiy hamkorlar bilan muloqot qilish uchun telefoni / Phone for communication with foreign partners: (+998 71) 233-52-63

Yangiliklarga obuna boling

Xozir saytda 1785 mehmon

Yandex.Metrika

 

Click to listen highlighted text! GSpeech