Click to listen highlighted text! GSpeech
A- A A+
Vinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo Slider

Yangiliklar

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ рахбарияти ўзлари таҳсил олган умумтаълим мактабларида бўлиб, устоз ва мураббийлар билан учрашдилар.

Илгари хабар берилганидек, юртбошимиз ташаббуси билан бошланган эзгу амал бугун мамлакат бўйлаб қулоч ёйди. Яъни, ёшларни китобхонликка кенг жалб этиш, мурғак қалбларда мутолаага бўлган муҳаббатни янада кучайтириш мақсадида барча корхона ва ташкилот, муассалалар раҳбарлари ўзлари таълим-тарбия олган мактабларга ташриф буюрмоқдалар. Ёшлар билан учрашиб, улардаги келажакка иштиёқ, ўзларига бўлган ишончни янада мустаҳкамлаш мақсадида ўқувчилар билан дилдан суҳбатлашмоқдалар.

Shanba, 27 Aprel 2019

Жамоат транспортида ҳаракат хавфсизилигини таъминлаш масалалари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Жамоат транспортида ҳаракат хавфсизилигини таъминлаш масалалари юзасидан “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ таркибидаги “18-автобус саройи”да кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Juma, 12 Aprel 2019

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ автобус саройларни йангилайди

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖга қарашли автобус саройлари тасарруфидаги йўналишларга янги автобусларни бириктириш, ҳаракат таркибини янгилашда аввало йўловчилар оқими, транспортга бўлган талаб ҳисобга олинмоқда.
Сўнгги келтирилган катта сиғимли “MAN” русумли автобусларнинг яна 5 таси 93-“Қўйлиқ-1 мавзеси – Юнусобод 9 мавзе” йўналишига қўйилди. 14 ҳаракат жадвали билан йўналиш автобус билан тўлиқ таъминланди. Ушбу йўналишдаги автобуслар қарийб 80 фоизга янгиланди.
Бундан ташқари 67-“Юнусобод 19 мавзе – Халқаро аэропорт” йўналишига эски "Исузу" русумли автобуслар ўрнига 8та жадвал асосида ўрта сиғимли SAZ LE 60 русумли янги автобуслар бириктирилди.
Автобуслар бугун 2 апрелдан йўловчиларга хизмат қила бошлади.

Seshanba, 02 Aprel 2019

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ “Яшил ташаббус” акциясида иштирок этди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ўтказилаётган “Яшил ташаббус” акциясида “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ва унинг такибидаги автобус саройлари ходимлари ҳам фаол иштирок этди. Жамият раҳбарияти бошчилигидаги қарийб юзга яқин кишидан иборат катта жамоа томонидан пойтахтнинг Юнусобод тумани Аҳмад Дониш кўчаси катта йўл чети ва ўртасида ажратилган майдонга 300 дан ортиқ манзарали дарахт ва гул ниҳоллари экилди.

Shanba, 16 Mart 2019

Тезкор хабар

Йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш, кўрсатилаётган транспорт хизмати сифатини янада яхшилаш мақсадида “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ раҳбарияти томонидан жамият таркибидаги автосаройлар томонидан йўналишларга чиқарилаётган автобуслар ўрганилмоқда. 12-автосаройдаги бир нечта автобуснинг санитария ва техник ҳолати талаб даражасида бўлмагани ҳолда йўналишга чиқариб юборилаётгани учун навбатчи муҳандис ишдан бўшатилиб, корхона бош муҳандисига эса хайфсан эълон қилинган эди.
Келгусида бошқа автосаройларда бундай беэътиборликка йўл қўймаслик мақсадида корхона муҳандисларининг вазифа ва йўриқномалари қайта такомиллаштирилди.
Автасаройлар муҳандис ва техник ходимлари иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда бу борадаги бажарилиши лозим бўлган ишлар кенг муҳокама этилди.
Автобусларнинг соз ва тоза ҳолатда йўналишларга чиқарилиши бўйича масъуллардан кафолат хатлари олинди.

Seshanba, 12 Mart 2019

Янги автобуслар бириктирилиши давом этмокда

der

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖга қарашли автобус саройлари тасарруфидаги йўналишларга янги автобусларни бириктириш, ҳаракат таркибини янгилашда аввало йўловчилар оқими, транспортга бўлган талаб ҳисобга олинмоқда.
Сўнгги келтирилган катта сиғимли “MAN” русумли автобусларнинг яна 5 таси 93-“Қўйлиқ-1 мавзеси – Юнусобод 9 мавзе” йўналишига қўйилди. 14 ҳаракат жадвали билан йўналиш автобус билан тўлиқ таъминланди. Ушбу йўналишдаги автобуслар қарийб 80 фоизга янгиланди.
Бундан ташқари 67-“Юнусобод 19 мавзе – Халқаро аэропорт” йўналишига эски "Исузу" русумли автобуслар ўрнига 8та жадвал асосида ўрта сиғимли SAZ LE 60 русумли янги автобуслар бириктирилди.
Автобуслар бугун 2 апрелдан йўловчиларга хизмат қила бошлади.

Seshanba, 02 Aprel 2019

Тошкент автопаркларида янги автобуслар

автобусқТошкент автопаркларида янги 8 та автобус!  Езги жазирамада эса шахар буйлаб совутиш тизимлари жорий этилган автобуслар юришни бошлайди. Бу ез шахарда яшовчи махаллий халк ва пойтахтимиз мехмонлари нафакат янги бизнес мажмуалар ва яшаш комплекслари, балким кулай хароратда автобусларимизда яшаш еки ишлаш манзилига ети олишдан бахраманд буладилар.

Yakshanba, 31 Mart 2019

ҲАР НАРСАДА ХОЛИСЛИК ЗАРУР

Кеча ижтимоий тармоқларда жамоат транспорти билан боғлиқ можараро акс этган видео тарқади. Унда ҳайдовчи ва чиптачининг кекса аёлга қўпол муомалада бўлиб, автобусдан тушириб юборганнини билдирувчи лавҳа намойиш этилган. Албатта, бу жамоатчилик ўртасида кенг муҳокаларга сабаб бўлди ва давом этмоқда. Оммавий ахборот воситаларида хабар берилганидек, бу воқеа “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ раҳбарияти томонидан тезкорлик билан ўрганилди ва йўловчига қўпол муомалада бўлган ҳайдовчи ва чиптачига интизомий жазо белгиланди.
Албатта, тизимда қатъий тартиб-интизомни жорий этиш, хизмат сифати, йўловчилар билан муносабатни янада яхшилаш мақсадида бундай ҳунук воқеаларга нисбатан жамият бундай буён ҳам қатъий чора кўришни давом эттиради.
Аммо, танганинг иккинчи тарафи бўлганидек, масаланинг бошқа жиҳатига ҳам теран нигоҳ, соғлом ақл билан баҳо бериш лозим бўлади.
“Йўловчи назорати” ҳамда бошқа ижтимоий тармоқ ва каналларда бидирилган фикрлар, мулоҳаза ва таклифларда юқоридаги воқеа юзасидан аксарият инсонлар ҳайдовчи ва чиптачини қоралаган. Албатта, қўпол муомала қилгани учун улар тўла айбдор. Бироқ, қонуний нуқтаи-назардан (қўпол муомалани инобатга олмаганда) транспортчилар тўғри йўл тутган. Боиси, аёлнинг бу тарзда иш тутиши ён-атрофга салбий таъсир эта бошлаган. Бундан аввалги ҳолатларда унинг йўл ҳақини тўламаганлигини кўрган бошқа йўловчилар ҳам бундай “имтиёзга” ўзларини ҳам лойиқ, дея ҳисоблай бошлашган. Шундай бўлсада бундай вазиятда ҳайдовчи ва чиптачи аёлга қонун талабини ширин сўз билан тушунтиришлари лозим эди.
Хўш, агар масалага фақатгина инсонийлик, одамийлик принцплари билан ёндашсак, у ҳолда бу борада белгиланган меъёрлар, қонунчилик талаблари нима учун керак?
“Тошшаҳартрансзимат” АЖ да ташкил этилган 1062-ишонч телефони ҳамда бошқа тармоқлар орқали жуда кўп мурожаатлар келиб тушади. Уларнинг аксариятида йўловчилар чиптачининг 100 сўм қайтим бермаганидан норози бўлиб мурожаат қиладилар. Албатта, бу масалалар ҳам беэътибор қолдирилаётгани йўқ. Қатъий қарши чоралар сабаб қайтим қайтармаслик ва бошқа муаммолар кескин камайишига эришилмоқда.
Шундай экан йўловчи ўз ҳуқуқларини билгани ҳолда мажбуриятини ҳам унутмаслиги керак.
Дунёнинг исталган мамлакатига борманг йўловчининг бирламчи вазифаси йўл ҳақини ўз вақтида тўлаш — бу ўзгармас қонун. У ҳох пенсионар ҳох бошқа тоифадаги йўловчи бўлсин (агар имтиёзга эга бўлмаса) бу мажбуриятни адо этиши шарт.
Бунга амал қилмаганларга эса қонунда белгиланган тартибда чора кўрилади. Мисол учун билетсиз йўловчига Германияда 60 евро, Францияда 100-170 евро, Италия, Польша, Чехия мамлакатларида эса 100 евро миқдорида жаримага тортилади. Бизнинг мамлакатимизда эса Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 144-моддасига асосан “...шаҳар ичида ва шаҳар атрофида қатнайдиган автобусда чиптасиз юриш энг кам иш ҳақининг ўндан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгилаб қўйилган.
Чиптасиз юришга уринган йўловчиларни тартибга солиш мақсадида бу ҳуқуққа эга бўлган аввалги “Ўзавтотранс” агентлигига (Ҳозирги Транспорт вазирлиги) ва унинг Тошкент шаҳар бошқармасига “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ раҳбарияти томонидан бир неча бор мурожаат қилинган. Аммо, шу кунгача бу каби йўловчилардан умуман жарима ундирилмаган. Автобусларда чиптасиз юришга уринаётган йўловчилар ҳамон кўплаб учрамоқда.
Юқоридаги каби ҳолатлар сабаб жамоат транспортида фақат ҳайдовчи ва чиптачиларни айблайверсак, қонуний талабни қўлламоқчи бўлгани учун уларга чоралар кўраверсак, эртага бу соҳада меҳрини бериб халққа хизмат қиладиган инсон қолармикин?
Ҳайдовчи ва чиптачиларнинг касбий муомала маданиятини юксалтириш борасида жамият томонидан бир қатор амалий ишлар қилинмоқда. Буни мурожаат ва шикоятларнинг камайганлигида ҳам кўриш мумкин. Бироқ эндиликда йўловчи маданиятини ҳам юксалтириш вақти келмадимикин?! Қачонгача сабабу баҳоналарни рўкач қилиб белгиланган тартиб-қоидани четлаб ўтаверамиз?
Ҳар ҳолда бир масалани баҳолашда ва муносабат билдиришда унинг барча жиҳатларига эътибор берилса, тарозининг икки палласини тенг кўрилса ҳолисликка шикаст етмасди.

Абдулазиз Йўлдошев
мустақил журналист.

Shanba, 02 Mart 2019

ЙТХ бўйича кўрсаткичлар

IMG 20190227 104256 937

“Тошшаҳартарсхизмат” АЖ таркибидаги автобус саройлари ҳайдовчилари айби билан ўтган 2018 йилнинг январь ойида 28 та автоҳалокат юз берган бўлса, жорий йилнинг шу даврида бирорта ҳам бундай ҳолат қайд этилмади.
Автобус ҳайдовчиларининг йўл қоидаларини бузиш ҳолатлари 2018 йилнинг январь ойида 204 маротаба кузатилган. Жорий йил январда эса 9 та мана шундай коидабузарлик бўлган. Яъни, 195тага камайган.

Payshanba, 27 Fevral 2019

Замонга монанд тарзда шаҳримиз кундан кунга чирой очиб, яшариб бормоқда.

photo 2019 02 18 11 28 24

Замонга монанд тарзда шаҳримиз кундан кунга чирой очиб, яшариб бормоқда. Қаерга қараманг ўзгача ўзгариш ва янгиланиш, бунёдкорлик авжида. Турли савдо мажмуалари, турфа уй-жойлар барпо этилмоқда. Бу албатта, кишиларнинг дунёқарашининг ўзгаришига, ҳаётга бўлган қизиқишининг ортишига сабаб бўляпти.
Албатта бу жараёнда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ жамоаси ҳам пойтахт аҳолисига муносиб хизмат кўрсатиш ҳаракатида.
Бошланган ҳафта ҳам ана шундай эзгуликларга бой бўлсин. Биз билан бошлаган сафарингиз баракали ва ҳайрли ўтсин.

Dushanba, 25 Fevral 2019
Page 2 of 28
Avtobus buyurtmasi
1062 Ishonch telefoni
mg.uz
my.gov.uz
tshtx.uz 

Foydali resurslar

edportal  fondbozori
gov.uz my.gov.uz
lex.uz cert.uz dc.uz
gis.uz strategy.gov.uz Ctrl+Enter

Aloqa uchun muloqotlar

Umumiy bo'lim
Tel.: (+998 71) 233-89-21
Faks: (+998 71) 233-34-40
Xorijiy hamkorlar bilan muloqot qilish uchun telefoni / Phone for communication with foreign partners: (+998 71) 233-52-63

Yangiliklarga obuna boling

Xozir saytda 1184 mehmon

Yandex.Metrika

 

Click to listen highlighted text! GSpeech