Нажмите, чтобы прослушать выделенный текст! GSpeech
A- A A+
Vinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo Slider

Новости

Бекатлар ва шох бекатлар хусусида

Сўнгги пайтларда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖга фуқаролардан келаётган мурожаатларнинг асосий қисмини Тошкент шаҳридаги бекатлар билан боғлиқ бўлган саволлар ташкил этмоқда.

Шуни инобатга олиб эслатиб ўтиш ўринлики, Тошкент шаҳридаги жамоат транспорти билан боғлиқ объектлар тегишлилиги бўйича қатор мутасаддиларга бириктирилган.

 

Хусусан, мавжуд 2179 та оралиқ автобус бекатларини назорат қилиш ва у ерларда зарур шарт-шароитларни яратиш ҳам бир неча ташкилотлар зиммасида.

 

462 та бекат шаҳар, 670 таси эса туманлар ободонлаштириш бошқарма ва бўлимларига бириктирилган. 121 та бекат “Автомагистрал” ИАЙКТБга қарашли. 761 та бекатга эса хусусий тадбиркорлар эгалик қилади. 163 та фрунцуз типидаги автобус бекатлари “JCDecaux” қўшма корхонаси тасарруфида.


Пойтахтдаги 32 та йирик шох бекат “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ назоратида. Улар ҳудуди бўйича автобус саройларига бириктирилган. Шохбекатларнинг орасталиги ва ободончилиги учун масъул ходимлар тайинланган. Бундан ташқари ҳар фасл олдидан ҳашар ва таъмирлаш ишлари ўтказилиб, ҳудуд тартибга келтирилади.

Азиз йўловчи!
Шохбекат ва бекатлардаги тозаликка эътибор беринг. Ён-атрофнинг орасталигига ўз ҳиссангизни қўшинг. У ердаги жиҳозларга зарар етказманг. Зеро, йўловчининг биргина ножўя хатти-ҳаракатини бартараф этиш қанчалар қимматга тушишини унутманг.

Вторник, 20 Август 2019

УМУМХАЛҚ ҲАШАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Ҳалқимизга хос хислатлардан бири бу поклик ва орасталикдир. Шу боис ҳам вақти-вақти билан халқ ўртасида ўтказиладиган ҳашар ва бошқа умумҳаракатлар одамларни ўзаро бирлашиб, меҳр-оқибатнинг кенг ёйилишига хизмат қилган. Ана шу анъанага кўра кеча юртимиз бўйлаб бошланган Умумхалқ ҳашарининг иккинчи куни хам "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ такибидаги корхоналарда ҳам катта иштиёқ билан давом этди. Тозалаш, орасталик ишлари билан бирга дарахтларга шакл берилиб, оқланди. Маиший чиқиндилар чиқариб ташланди. Бундан ташқари таъмир корхона ва цехлардаги меҳнат шароитлари яна бир карра яхшиланиб, тартибга келтирилди.

 

https://telegra.ph/UMUMHAL%D2%9A-%D2%B2ASHARI-DAVOM-EHTMO%D2%9ADA-08-18

Воскресенье, 18 Август 2019

УМУМХАЛҚ ХАЙРИЯ ҲАШАРИ

Жорий йил 17-18 август кунлари мамлакатимиз бўйлаб умумхалқ хайрия ҳашари эълон қилинди. Шу муносабат билан “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ҳамда унинг таркибидаги барча автосарой, уларга бириктирилган шохбекатлар ва таъмир корхонларида тозалаш ва орасталик ишлари бажарилди. Ён-атроф тартибга келтирилиб, чиқиндилар чиқариб ташланди. Бино ва иншоатларда енгил таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

 

https://telegra.ph/UMUMHAL%D2%9A-HAJRIYA-%D2%B2ASHARI-08-17-2

Суббота, 17 Август 2019

GPS назорати тизимига қасддан зарар етказган ҳайдовчиларга қатъий чоралар кўрилмоқда

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ таркибидаги автобуслар қатновини тўғри ташкил этиш, кўрсатилаётган хизмат сифатини янада яхшилаш мақсадида ўрнатилган GPS назорати тизимига қасддан зарар етказган ҳайдовчиларга қатъий чоралар кўрилиб ҳатто ишдан бўшатилаётгани ҳақида илгари ҳам бир неча бор хабар берганмиз.
8-автобус саройи тасарруфидаги 85-йўналишда қатновчи автобус ҳайдовчиси Т. Ғофуржон ҳам шу тарзда ишдан бўшатилди. У GPS трекер картасини олиб ташлаб, ўзи бошқараётган автобусни назоратдан яширмоқчи бўлгани учун у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.
Т. Ғофуржон 1994 йилдан буён ушбу автобус саройида ҳайдовчи бўлиб ишлаб келади. Ҳамкасблари ўртасида ҳам яхшигина обрў-эътибор қозонган.
Аммо, эришган ютуқлари унга белгиланган қонун-қоидаларни бузиш ёки четлаб ўтиш ҳуқуқини бермаслигини у вақтида тушуниб етмади.
Тизимда қатъий тартиб-интизомни йўлга қўйиш, қатновлари доимийлигини таъминлаш мақсадида ана шундай кескин чоралар давом эттирилади.

Пятница, 16 Август 2019

14 август куни 5-автобус саройи тасарруфидаги 99-йўналишда йўловчи ходиса

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ томонидан йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида белгиланган қонун-қоидаларга амал қилмаган ҳайдовчи ва чиптачиларга кескин чоралар кўрилмоқда.

Аммо, йўлда ҳаракатланишда ҳайдовчилар билан бирга йўловчилар ҳам тартиб қоидага амал қилишлари шарт. Айниқса, жамоат транспортидан тўғри фойдаланиш юз бериши мумкин бўлган нохуш ҳолатларнинг олдини олишда муҳим аҳамиятга эгалигини унутмаслик лозим. Бунга қуйидаги воқеа яққол мисол бўлади.

Жорий йилнинг 14 август куни 5-автобус саройи тасарруфидаги 99-йўналишда йўловчи аёл белгиланмаган жойда, яъни Қўйлиқ бозори яқинидаги Чирчиқ дарёсидан ўтган кўприк устида автобусни тўхтатишни талаб қилди. Ҳайдовчи унга бу ерда тўхташ мумкин эмаслиги, ҳаёти учун хавфлилигини ҳар қанча тушунтирмасин у қайсарлик билан ўз сўзида туриб олди.
Қўлидаги чақалоғи ҳамда салондаги йўловчиларни безовта қиларли даражада шовқин-сурон кўтарди. У ҳам етмагандек, баланд овоз билан ҳайдовчига босим ўтказиб, автобуснинг эшик ойнасини бир неча марта тепиб синдирди. Бу билан у ўзи ва бошқа йўловчиларнинг ҳаётини хавф остига қўйди. Автобусга зарар етказиш билан бирга аёлнинг ўзи ҳам ойна синиқларидан шикастланди.

Ушбу ҳолатни батафсил ўрганиш ҳамда чора кўриш мақсадида тегишли органларга хабар берилди. Ўрганиш натижалари бўйича қўшимча маълумот тақдим этамиз.
Қуйида воқеанинг видео шаклини кўриб ўзингиз хулоса қилишингиз мумкин.

АО «Тошшахартрансхизмат» применяет жесткие меры к водителям и кондукторам, которые нарушая ПДД, подвергают опасности пассажиров.

Однако, правилам дорожного движения и этикета в равной степени должны подчиняться и пассажиры. Важно предотвращать нежелательные инциденты в общественном транспорте. Случай, описанный ниже, ярко иллюстрирует один из таких инцидентов.

14 августа текущего года на маршруте 99 автопарка №5, женщина пассажир начала требовать остановить автобус в неположенном месте, точнее - на мосту над Чирчиком, недалеко от рынка Куйлюк. Водитель разъяснил ей, что остановка на этом месте является несанкционированной и может быть опасна для ее жизни. Однако, никакие доводы не были достаточны для пассажира.

В руках у женщины был грудной ребенок, который в следствие резких движений матери и её криков начал громко плакать, что ещё больше накаляло напряженную атмосферу в салоне. Несмотря на все попытки водителя объяснить пассажиру ситуацию, женщина продолжила требовать остановить автобус на очень высоких тонах, затем пнув несколько раз стекляную часть двери автобуса, разбила её.
Этим она подвергла свою жизнь и жизнь других пассажиров опасности. Сломав автобусные стекла женщина повредила и себя.

Компетентные органы были информированы для изучения этой непростой ситуации. После досконального выяснения всех обстоятельств, мы дадим более полную картину произошедшего.

Четверг, 15 Август 2019

"Тошшахартрансхизмат" акциядорлик жамияти Матбуот хизмати раҳбари Равшан Ёқубжонов йўловчилар ташиш тизимида кутилаётган янгиликлар ва тизимга оид мурожаатлар билан ишлаш тўғрисида сўзлаб беради.

"Тошшахартрансхизмат" акциядорлик жамияти Матбуот хизмати раҳбари Равшан Ёқубжонов йўловчилар ташиш тизимида кутилаётган янгиликлар ва тизимга оид мурожаатлар билан ишлаш тўғрисида сўзлаб беради. Бу ҳақидаги мақоламизни ўқинг.

(https://www.toshkent.uz/uz/news/toshshaarhizmat-azh-matbuot-hizmati-rabari-bilan-intervju)****

 

Среда, 14 Август 2019

"Тошшахартрансхизмат" акциядорлик жамияти Матбуот хизмати раҳбари Равшан Ёқубжонов йўловчилар ташиш тизимида кутилаётган янгиликлар ва тизимга оид мурожаатлар билан ишлаш тўғрисида сўзлаб беради. Бу ҳақидаги мақоламизни ўқинг.

"Тошшахартрансхизмат" акциядорлик жамияти Матбуот хизмати раҳбари Равшан Ёқубжонов йўловчилар ташиш тизимида кутилаётган янгиликлар ва тизимга оид мурожаатлар билан ишлаш тўғрисида сўзлаб беради. Бу ҳақидаги мақоламизни ўқинг.

(https://www.toshkent.uz/uz/news/toshshaarhizmat-azh-matbuot-hizmati-rabari-bilan-intervju)****

Среда, 14 Август 2019

2019 йил 15 августдан жамоат транспорти, хусусан, автобус ва метрода (йўналишли таксилар бундан мустасно) йўл ҳақи 16.7 фоизга оширилмоқда

Жамоат транспорти арзон ва қулайлиги билан аҳолини ижтимоий ҳимолашга хизмат қилади. Ушбу тизим давлат назорати ва кўмаги остида фаолият юритади. Шу боис ҳам жамоат транспортида йўл ҳақи тарифлари ҳар доим ҳам ўзгаравермайди.
Хусусан, пойтахт жамоат транспортида йўл ҳақи тарифи сўнгги марта 2016 йил 1 апрелда 1200 сўм этиб белгиланган эди. Ўтган қарийб уч йилдан ошиқ вақт давомида нарх-наво билан билан боғлиқ бир қатор иқтисодий ўсиш жараёнлари юз берди. Шунга қарамай йўл ҳақи тарифи ўзгармади.
Бироқ, сўнгги пайтларда ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари ҳамда эҳтиёт-қисмларнинг нархидаги кескин кўтарилиш хизмат сифатига салбий таъсир кўрсата бошлади.
Ана шу жиҳатларни инобатга олиб, Молия ва Транспорт вазирликлари ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ушбу масалани атрофлича ўрганиб чиқди.
Шунга асосан, 2019 йил 15 августдан жамоат транспорти, хусусан, автобус ва метрода (йўналишли таксилар бундан мустасно) йўл ҳақи 16.7 фоизга оширилмоқда. Яъни бир марталик тўлов 1400 сўм этиб белгиланди.
Йўловчиларга қулайлик яратиш ва уларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан янада ҳимоялаш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида ойлик йўл чипталарининг нархи ўзгаришсиз қолдирилди.

Среда, 14 Август 2019

Автобус бекати – автомобиллар учун тўхташ жойи эмас. Автобусная остановка не место для парковки автомобилей.

Автобус бекати – автомобиллар учун тўхташ жойи эмас.

Ҳар куни автобус ҳайдовчилари бекатга келишда у ердаги кириш йўлларини тўсиб қўйган автомобилларга рўбаро бўладилар. Автомобиллар бекат ва шохбекатларга жойлашиб автобусларнинг ҳаракатига халақит беради.
Пойтахтимизда автобус йўналишлари бўйича 2 179 та бекат мавжуд.
Бекатларни автомобиллардан бўшатиш мақсадида "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ ходимлари ЙПХ ЙҲХБ билан бирга мунтазам равишда тозалаш тадбирларини ўтказади. Бироқ, шунга қарамай бекатларни тураргоҳ қилиб олиш ҳолатлари ҳамон учрамоқда.
Йўл белгилари ҳақида эслатма:
5.12 - ишора белгиси автобус бекати мавжудлиги ҳақида огоҳ қилади.
3.27 – ишора белгиси йўналишдаги автобуслардан бошқа транспорт воситаларининг тўхташини таъқиқлайди.

Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Айниқса, автобуслар ҳаракатига ҳалал берманг. Зеро, унда ҳар биримизнинг яқинларимиз бўлиши мумкинлигини унутмайлик.


Автобусная остановка - не место для парковки автомобилей.

Ежедневно, водители пассажирских автобусов сталкиваются с препятствиями на своем пути в виде припаркованных автомобилей на территории остановочных пунктов и автостанциях.
В столице расположено более
2 179 остановочных пунктов через которые пролегают наши автобусные маршруты.
Операции по расчистке территорий предназначеных для наземного пассажирского транспорта регулярно проводятся сотрудниками АО "Тошшахартрансхизмат", а также совместными рейдами с инспекторами ДПС УБДД.
Немного о ПДД РУз.,
5.12 - указательный знак указывающий водителям транспортных средств о наличии Автобусной остановки.
3.27 - знак запрещающий остановку любых других транспортных средств кроме рейсовых автобусов в местах остановочных пунктов.

Уважаемые водители - соблюдайте Правила Дорожного Движения!

Вторник, 13 Август 2019

Поздравляем вас со светлым праздником Курбан хайит.

qurbon 2019

Дорогие соотечественники! Поздравляем вас со светлым праздником Курбан хайит. В этот славный праздник наполненный добротой желаем чтобы сбылись все ваши заветные желания. Пусть всегда  наше небо будет чистым, мирным, а семье сопутсвует благополучие и счастье и путь, который вы проезжаете вместе с нами комфортный и безопасный. С уважением, коллектив АК "Тошшахартрансхизмат"

Суббота, 10 Август 2019
Страница 2 из 14
Заказ автобуса
Телефон доверия 1062
mg.uz
my.gov.uz
tshtx.uz 

Полезные ресурсы

edportal  fondbozori
gov.uz my.gov.uz
lex.uz cert.uz dc.uz
gis.uz strategy.gov.uz Ctrl+Enter

Контакты для связи

Общий отдел
Тел.: (+998 71) 233-89-21
Факс: (+998 71) 233-34-40
Телефон для связи с иностранными партнерами / Phone for communication with foreign partners: (+998 71) 233-52-63

Подпишись на новости

Сейчас на сайте 2500 гостей

Яндекс.Метрика
Нажмите, чтобы прослушать выделенный текст! GSpeech