Click to listen highlighted text! GSpeech
A- A A+
Vinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo Slider

Yangiliklar

БЕФАРҚ БЎЛМАНГ!

 DSC06591

Жамоат транспорти ишини яхшилаш нафақат соҳа ходимларининг вазифаси, балки, ҳар бир йўловчининг бурчидир. Хусусан, уларда ҳаракатланганда дуч келган муаммоларга бепарво бўлмаслик, транспорт воситаларини техник ҳамда санитар жиҳатдан асраб-авайлаш ҳам хизмат сифатининг кўтарилишига сабаб бўлади.

Яна бир муҳим жиҳат борки, у билан йўловчилар жамоат транспортининг моддий таъминоти яхшиланишига муносиб ҳисса қўшишлари мумкин. У ҳам бўлса жамоат транспортларида чипта билан юришдир.
Аксарият ҳолларда йўловчиларнинг йўл ҳақини тўлаб, чипта олмасликлари ёки талаб қилмасликлари ҳам нақд пул айланмасида шаффофликнинг йўқолишига сабаб бўлишини ҳамма ҳам бирдек тушунавермайди.
Айниқса, бунда автобусларда йўловчиларнинг чиптасиз ҳаракатланишлари жуда кўп кузатилади. Ана шундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси томонидан “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тасарруфидаги йўналишларда турли тарғибот тадбирлари амалга оширилмоқда. Автобус салонларида йўловчиларни бу масалага бепарво бўлмасликларига тарғиб қилувчи чақириқлар жойлаштирилмоқда.
Азиз йўловчи!
Сиз ҳам бунга арзимас масалаладек муносабатда бўлманг. Жамоат транспортидан фойдаландингизми, чипта олишни унутманг. Чипта беришдан бош тортган чиптачи ёки ҳайдовчи ҳақида “Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг “1062” ишонч телефонига хабар беринг.
Пойтахт жамоат транспорти ишининг яхшилинишида ҳар бир муносабатнинг муносиб ҳиссаси бор.

Seshanba, 11 Fevral 2020

МОНИТОРИНГ

5

Аввал хабар берилганидек, жорий йилнинг январь ойидан пойтахт жамоат транспортлари — “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тасарруфидаги автобус ҳамда “Тошкент метрополитени” йўналишларида автоматлаштирилган тўлов тизими жорий этила бошлади.
Ушбу янги тизимнинг маромда ишлаб кетишини таъминлаш, бу борада юзага келаётган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиб бориш мақсадида Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси ҳамда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ мутасаддилари доимий равишда автобус йўналишларида мониторинглар ўтказиб боришмоқда. Ўрганишлар давомида атобуслардаги махсус ускуналар (валидатор) орқали автомат тўловларни электрон карталардан қабул қилиш бўйича учраётган муаммолар, бу борада ҳайдовчи ва чиптачи томонидан йўл қўйилаётган камчиликлар аниқланиб, бартараф этилмоқда.
Азиз йўловчилар!
Агарда сизга транспорт хизмати кўрсатаётган автобусларда автомат тўловни қабул қилиш бўйича бирор муаммо ёки камчилик кузатсангиз, бу ҳақда (78) 140 08 08 телефонига хабар қилишингизни сўраймиз. Зеро, хизмат сифатини яхшилашга ўз ҳиссамизни қўшишимиз ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиздир.

 

Seshanba, 11 Fevral 2020

МАШАҚҚАТЛИ МЕҲНАТ САМАРАСИ

Ҳар бир касбнинг ўзига хос мураккаб жиҳатлари бор. Жамоат транспорти, айниқса, автобуслар ҳаракатини тўғри ва сифатли тарзда йўлга қўйиш ҳам кўзга кўринмайдиган мураккаб жараёнлардан иборат. Масалан, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тизимидаги автосаройларда автобусларнинг кундалик санитар ва техник ҳолатини меъёрида сақлашга масъул бўлган 700 дан ортиқ ишчи-ходимлар меҳнат қилмоқда. Уларнинг машаққатли меҳнати сабаб пойтахт кўчаларида автобуслар қатнамоқда.

Юзга яқин автобус ювувчилари ёзнинг иссиғию, қишнинг совуғига қарамай ўз вазифаларини сидқидилдан бажармоқдалар. 600 нафардан ортиқ усталар эса автобусларнинг соз ҳолда йўналишга чиқишини таъминлашмоқда.

Азиз йўловчилар!

Автобусларда юрганингизда ана шу инсонларнинг машаққатли меҳнатини унутманг. Транспорт воситаларига зарар етказманг ёки унинг ифлосланишига йўл қўйманг. Зеро, автобуслар халқ мулки, уни асраб-авайлаш барчамизнинг бурчимиздир.

Payshanba, 05 Fevral 2020

ҲАРАКАТ ВА ЙЎНАЛИШ ЖАДВАЛЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИЛДИ

Пойтахтимизда кенг кўламда давом этаётган қурилиш ишлари ва бунёд этилаётган мавзе ва турар жой массивлари шаҳар инфратузилмасини тубдан янгиламоқда. Айниқса, бундай катта хажмдаги бунёдкорликлар йўл ва транспорт хизмати кўлами кенгайишига ҳам сабаб бўлмоқда.

Шундан келиб чиқиб “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ аҳоли талаб ва таклифларини инобатга олган ҳолда ўз тасарруфидаги йўналишларни мувофиқлаштириб бормоқда. Талаб юқори бўлган автобус йўналишлари ҳаракати ва жадваллар сонига ўзгартиришлар киритилмоқда.

Жорий йилнинг февраль ойидан бошлаб яна қатор йўналишлар ўзгартирилади. Жумладан, 2-автобус саройига қарашли 49-“ТТЗ – Дўстлик метроси” йўналиши ҳаракати тўғри йўналишда Авиасозлар кўчасининг “Авиясозлар саройи” бекатидан Авиасозлар, Қорасув, Алимкент, Элбек кўчалари орқали “Дўстлик” метросигача этиб ўзгартирилди.

63-“Қорасув 1-мавзе – Юнусобод 9-даҳа” йўналиши эса Олтинтепа кўчасидан Хирмонтепа, Буюк ипак йўли ва Мирзо Улулғбек кўчалари орқали ўтадиган бўлди.

83-“Юнусобод 6-даҳаси – Экскаватор заводи” йўналиши эндиликда Янги Юнусобод кўчасидан Янги шаҳар, Чинобод, Амир Темур ва А.Дониш кўчалари орқали ўтади.

199-“Экскаватор заводи – Жисмоний тарбия институти” йўналиши автобуслари ўз ҳаракатини “Жисмоний тарбия институти” бекатидан Қанғли, Феруза, Навоий кўчалари орқали “Оқ қовоқ” маҳалласидан давом эттиради. Бу йўналиш эндиликда “Экскаватор заводи – Оқ қавоқ маҳалласи” деб юритилади.

Шунингдек, 4-автобус саройига қарашли 8-“Сергели 7-даҳаси – Чилонзор 25-даҳаси” йўналиши автобуслари ҳам эндиликда Шокирариқ, М.Турсунзода, Меҳригиё Паркент йўли, ТҲАЙ ва М.Турсунзода кўчалари орқали Сергели 7-даҳа АШБга қадар ҳаракатланади.

Бундан ташқари йўловчилар мурожаатларидан келиб чиқиб, 2-автобус саройи тасарруфидаги 14,24,60,63,89,96- ҳамда 4-автобус саройининг 8,32,38,57,80,84,122,135-йўналишларнинг жадваллари сонига ҳам ўзгартиришлар киритилди. 

Payshanba, 29 Yanvar 2020

ШАҲАР ЖАМОАТ ТРАНСПОРТИГА ХУСУСИЙ СЕКТОР ЖАЛБ ЭТИЛДИ

Муҳтарам Юртбошимиз олиб бораётган ислоҳотларда жамиятдаги ҳар бир жабҳада хусусий сектор улушини кенгайтириш масаласи кенг илгари сурилмоқда. Жумладан, пойтахт жамоат транспортида кўрсатилаётган хизмат сифатини яхшилаш, рақобат муҳитини шакллантириш учун соҳага хусусий тадбиркорларни кенг жалб этиш мақсадида қатор самарали саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, “Тошшаҳартарснхизмат” АЖ негизида йўловчи ташиш билан шуғулланувчи хусусий корхоналар фаолиятини кенг йўлга қўйиш мақсадида дастлабки қадам ташланди. 

“Alixan trans servis” масъулияти чекланган жамиятига шу кунгача “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ томонидан хизмат кўрсатиб келинган 129-“Авиясозлар шаҳарчаси — Юнусобод 17 мавзе” йўналиши тендерга қадар ушбу корхонага бириктирилди.

Корхона томонидан йўналишга Хитойда Германия технологияси асосида ишлаб чиқарилган “Asia star” русумли 11 та автобуслар қўйилди. Ушбу автобусларнинг двигатель қисми “Евро5” стандарти асосида ишлаб чиқарилган. Газ ёқилғиси билан ҳаракатланувчи мазкур транспорт воситаси 70 та йўловчига мўлжалланган бўлиб, барча қулайликларга эга. Жумладан, кондиционер, пандус (ногиронлиги бўлган шахсларнинг чиқиб тушишлари учун мўлжалланган йўлак), 5 та кузатув камералари, монитор, двигателда ёнғинга қарши ишловчи автомат тизим билан жиҳозланган. 

Мазкур корхона фаолияти шаҳар йўналишида тўла ўрганилади ва бошқа йўналишларга ҳам хусусий секторни кенг жалб этиш чоралари кўрилади.

Yakshanba, 19 Yanvar 2020

14 ЯНВАРЬ ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ

Азиз юртдошлар! Бугунги қутлуғ сана - Ватан ҳимоячилари куни барчамизга муборак бўлсин. Аслида ватанни ҳимоя қилиш уни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш юртнинг ҳар бир фарзанди вазифасидир. Аммо, ушбу шарафли вазифанинг асосий қисмини ҳарбийларимиз ва бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари амалга оширадилар. Уларнинг кечани кеча, совуқни совуқ демай юрт ҳимояси, унинг осойишталиги учун қалқон бўлишлари сабаб бугун барчамиз тунлари ором олиб, кундузлари хотиржаммиз. Шу сабабли ҳам уларни қанча улуғласак, қанча эъзозласак шунча оз. Барчангизга соғлик-саломатлик, оилангизга фаровонлик, бахт тилаймиз. Юртимизнинг ҳар бир фарзанди сиз каби мард, жасур ва фидойи бўлсин.

Байрам муборак бўлсин!

Seshanba, 14 Yanvar 2020

ЙЎЛ ҚАҲРАМОНЛАРИ

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ҳайдовчилари орасида “Бу касбда чидаганлар ишлайди” деган ақида бор. Ҳақиқатан ҳам ҳам шундай. Иссиқни иссиқ, совуқни совуқ демай, бир кунда турли феъл-атворли минглаб кишилар билан муомала қилишга ва йўлнинг машақатлари-ю турли тасодифлари ва воқеа-ҳодисаларга тайёр кишиларгина бу касбни эгаллайдилар.

Нурилло Ашимов ҳам ана шунадай ҳайдовчилардан. У бир неча йилдан буён 89- автобус йўналишида йўловчиларга хизмат қилади. Йўлда турли воқеа ходисаларга кўникиб кетган Нурилло бу сафар ҳам ўзини йўқотмади.

Кун тушликка яқинлашиб қолганди. Автобус Паркент бозори атрофида ҳаракатланаётганди. Шу пайт йўловчилардан бирининг тўсатдан мазаси қочиб, хушсиз ҳолга келди. Хушёр ҳайдовчи дарҳол автобусни йўл четида тўхтатиб, чиптачи Достон Тожибоев билан йўловчига ёрдамга шошди. Уларнинг вақтида кўрсатган биринчи тиббий ёрдами билан йўловчи П.Д омон қолди. 

Албатта, ҳар бир хайрли иш эътирофсиз қолмайди. Йўловчилар ҳайдовчи ва чиптачига ижтимоий тармоқлар орқали тўхтовсиз ўз миннатдорчиликларини билдиришмоқда. “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ раҳбарияти ҳам ўз навбатида уларнинг бу хизматларини моддий ва маънавий тақдирлади.

Chorshanba, 09 Yanvar 2020

ХАЛҚИМИЗ СУЙГАН САНЪАТКОРЛАРИМИЗДАН ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИГИ

Ассалому алайкум! қадрдонларим! Мана шонли умримиздан яна бир йил билан хайрлашмоқдамиз. Нима дердик, энг яхши тилакларимни билдираман. Ким нимани ният қилган бўлса шу бошланаётган йилда илойим амалга ошсин. Айниқса, транспортчиларнинг меҳнатини яхши қадрлашимиз керак, ҳаммамиз кўчада юрамиз-ку, биламиз уларнинг захматли хизматларини. Шу маънода ана шу қадрдонларимизнинг барча ўйлаган ниятлари кириб келаётган Янги йилда ўзлари кутганидан ҳам ортиқ бўлиб амалга ошаверсин! Одам яхши ният қилаверса барибир шунга эришар экан. Барчамизга Янги йил қутлуғ бўлсин!

Матёқуб МАТЧОНОВ,

актёр

Барча юртдошларимизни Янги йил билан чин қалбимдан табриклайман. Ўйлаган ният­ларингиз амалга ошсин. 2020 йил орзуларга бой йил бўлсин. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин. Айниқса, пойтахтимиз Тошкент тобора гўзаллашиб, шаҳримиз ҳуснига-ҳусн қўшиб бормоқда. Йўллар, кўчалар, кўприклар, ҳиёбонлар эса бунга яққол мисол бўла олади. Жамоат транспорти хизмати вақтида келиб, одамларни керакли манзилларига олиб борса қандай яхши. Байрам кунлари безатилган чиройли автобуслар йўловчиларга беминнат хизмат қиладилар. Мен ана шу фидойи касб эгаларини Янги йил байрами билан яна бир бор табрик­лайман. Дастурхонлари тўкин-сочин, хонадонларидан файзу-барака аримасин дейман.

Саида РАМЕТОВА,

Ўзбекистон Миллий Академик драма театри актрисаси

Мана бир йил бир пасда ўтиб, яна бир янги йилни қаршиламоқдамиз. 2020 йил ҳаммамиз учун энг эсда қоларли қувончларга бой йил бўлишини истардим. Ким нима орзу ниятлари бўлса ҳаммаси 2020 йилда ижобат бўлишини тилаб қоламан. Янги йилда янги режалар мақсадлар билан қарши олайлик шунда ҳамма орзу ният­ларимиз ижобат бўлади. Энг асосийси, тинчлик ва соғлик тилайман. Қолганларини ўз кучимиз интилишимиз билан эришишимизга Аллоҳдан куч-қувват, соғлиқ сўраб қоламан!

Дилором КАРИМОВА,

актриса

Ассалому алайкум қадрдонлар, азиз транспортчилар! Мана 2019 йилнинг хам охирги ҳафтаси, кунлари, дакикалари, сониялари утиб бормокда... Бу йилда ушалмаган энг эзгу орзу ниятларимизга келаётган йилда эришиб юрайлик! Ҳар доим мартабангиз бунданда улуғ бўлсин, олингу олдирманг, иззатда, ҳурматда, обруда бўлинг! Ҳамиша оилангизда меҳр-оқибат, севги муҳаббат, бахт саодат ҳукм сурсин! Фарзандларингиз ҳар доим сизга фақат раҳмат, ҳурмат, обрў эътибор олиб келадиган бўлишсин! Ота – онангизни умрларига Аллохим умр, соғлиқларига соғлиқ қўшсин! Бундан юқори чуққиларни забт этиб, олға қадам ташлаб юринг! Аллоҳим бераридан қолдирмасин. Келаётган янги йил оилаларимизга бахт, омад, тинчлик, хотиржамлик олиб келсин!

Янги 2020 йилингиз муборак булсин!!!

Тоҳир САИДОВ,

актёр

Ассалому алайкум, онажонлар, отажонлар, транспортчи азизларим! Кириб келаётган янги йил билан барча ҳамюртларимизни табриклайман. 2020 йил ҳаммамиз учун барокатли, тинчлик йили бўлсин. Фарзандларимиз бахтиёр бўлсин. Болалар кулгиси ҳар бир хонадонда янграсин. Ота-оналаримиз, таълим берган устозларимиз соғ-омон бўлишсин. Шулар қаторида “Тошшаҳартрансхизмат” акция­дорлик жамиятига қарашли корхоналарда ҳалол меҳнат қилиб келаётган барча жамоат транспорти вакилларини, уларнинг оила аъзоларини ҳам ушбу байрам билан табриклайман. Ўзбегимни боши ҳамиша тўйдан чиқмасин. Биз санъаткорлар эл-юртга хизмат қилишдан чарчамайлик. Илоҳим юртимизга кўз тегмасин. Ўзбекистон доимо биринчилардан бўлсин ҳамма нарсада!

Абдулла ҚУРБОНОВ,

хонанда

Кириб келаётган янги 2020 йил барчамиз учун баракали ва қувончли йил бўлсин! Тинч-­осойишта юртимиз барча соҳасида ижобий ўзгаришлар авж олиб, ватанимиз дунёга танилишини тилайман! Транспорт соҳасида фаолият юритаётган юртдошларимизни бош­ланажак йил­­­да масъулиятли ишлари бароридан келишига тилакдошман. Барчангизни хушчақчақлик, кўтаринки кайфият асло тарк этмасин! Касби транспорт билан боғлиқ қадрдон юртдош­­ларим, барчангизга Янги йил қутлуғ бўлсин!

Ҳурмат билан, Зуҳра СОЛИЕВА

Авваламбор, барча юртдошларимизни янги кириб келаётган – 2020 йил билан чин қалбимдан таб­риклайман. Эски йилда амалга ошмаган ишлари янги йилда амалга ошишини тилаб қоламан. 2020 йил Транспортчилар учун жуда ҳам омадли келсин! Шу фурсатдан фойдаланиб, Янги йил барокатли келишини ният қиламан. Олдимизда турган улкан имкониятларни қўлга киритишимизни тилаб қоламан. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин. Барча юртдошларимизни яна бир бор кириб келаётган Янги йил билан чин қалбимдан табриклайман!

Асқар ҲИКМАТОВ,

актёр

Ассалому алайкум ҳурматли юртдошлар,  транспортчи қадрдонлар! Барча-барчангизни айни дамда кириб келаётган Янги йил байрами билан чин қалбимдан муборакбод этаман. Азиз транспортчиларимиз, ҳаётингиздан сев­­ги-муҳаббат, меҳр ва қадр ҳеч қачон йўқолмасин. Хонадонларингизда яхшилик ва файз уфуриб турсин. Биздек йўловчиларга сидқидилдан хизмат қилишдан чарчаманг!

Шаҳзода МУҲАММЕДОВА,

актриса

Барча транспортчи ходимларни кириб келаётган янги 2020 йил билан чин қалбимдан муборакбод этаман. Хонадонингиздан қут-барокат, тинчлик ва тотувлик ҳеч қачон аримасин. Қалбингизда неки орзу ва тилаклар, эзгу ниятлар бўлса Тангрим барчасини ижобат қилсин. Юртимизда транспорт соҳаси бўйича олиб борилаётган ислоҳотларда ўз ҳиссангизни қўшишда бардавом бўлинг. Барча транспорт соҳасида ўз фаолиятини олиб бораётган юртдошларимизни кириб келаётган Янги 2020-йил билан чин қалбимдан муборакбод этаман. Хонадонингиздан қут-баракот, тинчлик тотувлик ҳеч қачон аримасин. Қалбингизда неки орзу тилаклар, эзгу ниятлар бўлса Тангрим барчасини ижобат қилсин. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, Юртбошимиз омон бўлсинлар. Яна бир бор айём муборак. Энг эзгу тилаклар сизлар учун!

Зоҳиршоҳ ЖЎРАЕВ,

хонанда

Қадрли ҳайдовчилар, транспортчи ходимлар! 2020 йилда шундай бахтли бўлингки, бахтдан қочиб омадга қоқилинг. Қувончга суяниб туриб шодлик сўқмоқларидан юринг, чарчаганда меҳр чашмасидан, омад ариқларидан сув ичиб ҳаёт йўлларида хушнуд давом этинг. 2020 йилда қадрингиз нондак азиз, қалбингиз қордак нафис бўлсин, ҳаётда шундай яшангки ҳамма сизга ҳавас билан боқсин! Келаётган янги йил муборак бўлсин!

Зафар АСҚАРОВ,

театр актёри

2020 йил барчангизга сиҳат саломатлик, бахт, меҳр-муҳаббат ёр бўлишини тилайман. Хонадонингиздан яхши кунлар аримасин. Наин­­ки орзу-ҳаваслар бўлса, бекаму кўст амалга ошсин. Албатта янги йилда яқинларингиз сафи кенгайсин. Касбим тақозоси билан тунлари шаҳримиз кўчаларини кўп кузатганман ва бугун ҳам шунга гувоҳ бўлиб турибман. Жамоат транспорти бир маромда, тартиб билан ҳаракатланса, кўчаларимизда одамлар эркин, хотиржам юради. Сирасини айт­ганда, ҳар бир шаҳарнинг жамоат транспорти маълум маънода унинг қиёфасини белгилайди.

Азиз жамоат транспорти ходимлари халқимизга хизмат қилишдан чарчаманг! Йўловчилар дуосини олиб юринг. Янги йил оилангизга яхшиликлар олиб келсин.

Фирдавс ПАЗЛИДДИНОВ,

хонанда

Shanba, 28 Dekabr 2019

ҚЎЛБОЛА ЖИҲОЗЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИЛМОҚДА

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тасарруфидаги йўналишларда қатновчи автобусларга ҳайдовчилар томонидан меъёрларга зид бўлган жиҳозларни ўрнатишга қарши қатъий кураш олиб борилмоқда. Айниқса, сўнгги вақтларда юқори децибелли сигналлар (воздушка) ўрнатилган автобуслардан бундай воситалар олиб ташланмоқда. Сўнгги ҳафтада қарийб 20 дан ортиқ автобусдан ана шундай меъёрга зид воситалар ечиб олинди.

Бундан ташқари ўзбошимчалик билан автобус ойналарини қорайтириш ҳолатлари ҳам аниқланмоқда. Қонунан рухсат этилмаган бундай ҳатти-ҳаракатлар 30 га яқин автобусда кузатилди ва ҳолат бартараф этилди.

Шунингдек, ҳар куни жамият ва автосаройларнинг ҳаракат хавфсизлиги бўлими ходимлари йўналишларда ўрганиш ўтказиб, хавфсиз ҳаракатланишга халақит берувчи, ҳайдовчилар томонидан ўрнатилган қуюқ тусдаги пардалар ҳам олиб, йўқ қилинмоқда.

Аниқланган барча ҳолатлар бўйича ҳайдовчилар огоҳлантирилмоқда. Йўл қўйилган ноқонуний ҳатта-ҳаракатларни такрорий содир этган ҳайдовчиларга эса интизомий чоралар қўлланмоқда.

Payshanba, 11 Dekabr 2019
Page 1 of 32
Avtobus buyurtmasi
1062 Ishonch telefoni
mg.uz
my.gov.uz
tshtx.uz 

Foydali resurslar

edportal  fondbozori
gov.uz my.gov.uz
lex.uz cert.uz dc.uz
gis.uz strategy.gov.uz Ctrl+Enter

Aloqa uchun muloqotlar

Umumiy bo'lim
Tel.: (+998 71) 233-89-21
Faks: (+998 71) 233-34-40
Xorijiy hamkorlar bilan muloqot qilish uchun telefoni / Phone for communication with foreign partners: (+998 71) 233-52-63

Yangiliklarga obuna boling

Xozir saytda 1815 mehmon

Yandex.Metrika

 

Click to listen highlighted text! GSpeech