Click to listen highlighted text! GSpeech
A- A A+
Vinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo Slider

Yangiliklar

ФУҚАРОЛАР МУТАСАДДИЛАР ҚАБУЛИДА

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тизимида мурожаатлар билан ишлашни такомиллаштириш мақсадида ҳафтанинг ҳар пайшанба куни соат 10:00 дан 12:00гача фуқаролар билан давом этиши белгиланган очиқ мулоқот шаклидаги қабулларнинг дастлабкиси бўлиб ўтди.

Дастлабки қабул жараёнларига бир неча фуқаро ташриф буюрди ва уларнинг мурожаати орқали соҳа фаолиятига оид қатор масалаларга ойдинлик киритилди.

Хусусан, фуқаро О.С 26-йўналиш фаолиятидан қониқмаётганини билдирган бўлса, фуқаро М.Ж эса 144, 188-йўналишлардаги автобуслар қатновидан норозилигини билдирди. Фуқаро Қ.М автобусларнинг техник ҳолати билан боғлиқ масалалар билан мурожаат қилди.

Жамият ва автобус саройлари раҳбарлари ҳамда мутасаддилар иштирокида ўтган қабул жараёнида кўтарилган барча муаммоларни ижобий ҳал этиш бўйича чоралар белгиланди.

Бундан ташқари раҳбар ва мутасаддилар “Жума — автомобилсиз кун”да мурожаатларда кўрсатилган йўналишлардаги муаммоларни бевосита жойида ҳам ўрганишга келишиб олдилар.

Juma, 06 Dekabr 2019

ФУҚАРОЛАР БИЛАН ЮЗМА-ЮЗ

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ раҳбарияти томонидан мурожаатлар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш, очиқлик, ошкоралик ҳамда шаффофликни таъминлаш мақсадида қатор саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда. Хусусан, соҳада мавжуд камчилик ҳамда муаммоларни янада кенгроқ ўрганиш мақсадида фуқаролар қабули кунларидан ташқари жамият раҳбарларининг ҳафтанинг ҳар пайшанба куни соат 10:00дан 12:00гача очиқ мулоқот шаклидаги қабулларни йўлга қўйди. Фуқаролар Жамият бош офисига келиб, соҳа фаолиятига оид ўзларини қизиқтирган масала ёки муаммолар юзасидан соҳа раҳбарлари билан юзма-юз мулоқот қилишлари мумкин.

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ манзили Тошкент шаҳри, Амир Темур 1 тор кўчаси, 6-уй.

Қабулга келишни истовчилар жамиятнинг 1062 ишонч телефонига қўнғироқ қилиб рўйхатдан ўтишлари ҳам мумкин.

Chorshanba, 05 Dekabr 2019

МУТАСАДДИЛАР МАСЪУЛИЯТНИ УНУТМАСИНЛАР!

Сўнгги йилларда транспорт воситаларининг сони кескин ортиши натижасида йўлларда ҳаракатланиш тобора мураккаблашиб бормоқда. Айниқса, жамоат транспорти, хусусан автобусларнинг ўз йўналишида эркин қатнови янада қийинлашмоқда.

Юзага келаётган тирбандликлар етмагандек, оралиқ ва шоҳбекатларнинг хусусий транспорт воситалари эгалари ҳамда ноқонуний такси хизмати билан шуғулланаётган сохта тадбиркорлар орқали эгаллаб олинаётгани, уларнинг автобуслар тўхтаб ўтишига кескин халақит бераётгани муаммони янада жиддийлаштирмоқда.

Бундан ташқари оралиқ бекатларнинг тадбиркорларга бириктирилиши натижасида у ерда турли хизмат кўрсатиш шахобчалари ва дўконлар пайдо бўлиб, йўловчилар кўчада қолмоқда. Айниқса, тонгги тиғиз вақтда бекатлар қулфлоғлиқ бўлиб, йўловчилар ташқарида, ҳатто катта йўл ёқаларига чиқиб кетмоқда. Бу эса автобуслар ҳамда йўловчиларнинг хавфсизлигига раҳна солмоқда. 

Албатта бундай салбий вазиятлар жамоатчиликда жиддий норозиликларни келтириб чиқармоқда. Буни Президент порталига ҳамда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг 1062 - ишонч телефонига бўлаётган мурожаатларда ҳам яққол кўриш мумкин. Айниқса, бундай вазиятларнинг ижтимоий тармоқларда кенг тарқаётгани ҳам муаммонинг нақадар асосли эканлигини кўрсатмоқда. 

Ана шундай ҳолатларни бартараф этишни сўраб, масалага мутасадди бўлган Тошкент шаҳар транспорт бошқармасига ва тегишли ташкилотларга бир неча маротаба мурожаат қилиниб, тақдимномалар киритилишига қарамай, бу борадаги муаммолар амалда ўз ечимини топмай қолмоқда. 

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, жамоат транспорти бўлган автобусларда бир кунда ўртача 600 мингдан ортиқ йўловчи ўз манзилига етказилади. Уларни хавфсиз ташиш эса “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ таркибидаги автобус саройлари зиммасидаги асосий вазифадир. Уни тўла амалга ошириш учун масъуллар томонидан шароит яратилмас экан, йўловчилар хавфсизлигида ҳамда автобусларнинг ҳаракатида кўнгилсизликлар содир бўлиши ҳеч гап эмас. Шу боис масалага алоқадор ташкилот ва муассасалар бунга жиддий эътибор қаратишларини, мавжуд муаммолар юзасидан керакли чоралар кўришларини сўраб қолардик.

Payshanba, 04 Dekabr 2019

12 ТА АВТОБУС ЙЎНАЛИШИ ВАҚТИНЧА ЎЗГАРДИ

Тошкент метрополитени Юнусобод йўналишининг иккинчи босқичини қуриш ишлари доирасида ер ости ўтиш йўли барпо этилмоқда. Шу  муносабати билан қурилиш давом этаётган ҳудуддаги Аҳмад Дониш кўчасининг Янги шаҳар кўчаси кесишмаси орасидаги (Юнусобод бозори ёнида) 3 томонлама ҳаракатланиш йўли ҳамда Аҳмад Дониш кўчасининг (“Уч бақалоқ” кафесидан) Юнус ота кўчалари кесишмаси орасидаги йўллар 2019 йил 12 декабрга қадар вақтинча  ёпилади.

Мазкур ҳудудлардан ўтувчи 5, 52, 60, 72, 82, 91, 96, 97, 140, 149, 152, 190-сонли йўналишлардаги автобусларнинг ҳаракат йўли вақтинча йўловчиларга қулай   ва ҳавфсиз бўлган ёндош кўчалар орқали ўтказилади.

Йўналишларнинг ўзгартирилиши муносабати билан ҳаракат ҳавфсизлиги  ва йўловчилар ташиш қоидаларига қатъий риоя этиш юзасидан ҳайдовчи ва чиптачилар ўртасида навбатдан ташқари йўриқномалар ўтказилди.

Dushanba, 02 Dekabr 2019

ЖАМОАТ ТРАНСПОРТИНИ АСРАБ-АВАЙЛАШ ҲАР БИРИМИЗНИНГ БУРЧИМИЗДИР!

Қиш фаслининг илк кунида “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ таркибидаги 8-автобус саройида бўлиб ўтган йиғилиш юртимизда кутилаётган тантаналар олдидан автосарой ва улардаги автобусларнинг санитария ҳолатини яна бир карра кўздан кечириш, бу борадаги муаммо ва камчиликларни бартараф этиш масалаларига бағишланди. Йиғилишда таъкидланганидек, тизимда санитария масалаларига жиддий эътибор қаратилиб, қатор саъй-ҳаракатлар амалга оширилаётганига қарамай бу борада автобус йўналишларида ўтказилган мониторингларда салбий ҳолатлар учрамоқда. Автобусларнинг тозалиги ва техник ҳолатига етарлича эътибор қаратилмаётгани танқидий таҳлил этилди. Ушбу масалада камчиликларга йўл қўйган раҳбар ва мутасаддилар қатьий огоҳлантирилди. Амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан вазифалар белгиланди, шу билан бирга йўловчилар томонидан йўл қўйилаётган қоидабузарликларга ҳам эътиборлироқ бўлиш, санитария меъёрларига амал қилмаган қоидабузарларга қарши чоралар кўриш таъкидланди.

Азиз йўловчилар ва пойтахтимиз меҳмонлари! Агар сиз автобусларда дилни хира қиладиган ҳолатларга дуч келсангиз “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ нинг 1062 ишонч телефонига хабар беринг. Зеро, сизнинг эътиборингиз соҳадаги муаммоларни хал этишда муҳим аҳамиятга эга.

Dushanba, 02 Dekabr 2019

КЕЛГУСИДАГИ ҲАМКОРЛИК МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

Қарийб икки ойдан ошиқ вақтдан буён пойтахт жамоат транспорти таркибида “Белкоммунмаш” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган электробус ҳаракатланмоқда. Уч ойга синов тариқасида 41-йўналишга қўйилган ушбу транспорт воситаси белгиланган муддатни деярли ўтаб бўлмоқда.

Ана шу синов муддатининг бориши, келгусидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш мақсадида “Белкоммунмаш” компанияси бош директори Король Владимир юртимизда меҳмон бўлиб турибди.

Компания директори ташриф давомида транспорт билан боғлиқ бир неча корхона ва ташкилот раҳбарлари билан музокаралар олиб бориши режалаштирилган.

Куни кеча Король Владимир ҳамда Белорусиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Маринич Леонид “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ раҳбарияти билан учрашди. Музокаралар давомида электробус ҳақидаги дастлабки хулосалар муҳокама этилди. Ҳар икки томон ўзларининг талаб ва таклифларини билдирдилар.

Король Владимир келгусида Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтириш ниятида эканлигини билдирди.

Меҳмонлар жамият ва унинг таркибидаги автобус саройлари ҳаёти билан ҳам яқиндан таништирилди. Истиқболдаги режалар ҳавола этилди.

Juma, 29 Noyabr 2019

ЙЎЛОВЧИЛАР УЧУН ЯНА БИР ҚУЛАЙЛИК

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ йўловчилар учун юқори даражада қулайлик яратиш мақсадида барча имкониятларни ишга солмоқда. Бу йўлда ҳамкорлар сафини ҳам кенгайтирмоқда.

Энликда жамиятнинг GPS назорат тизими автобуслар ҳаракати бўйича яна бир мобиль илова — 2GISга маълумотлар етказиб беради. Ушбу илованинг йўловчилар учун афзаллик жиҳати — унда нафақат автобуслар балки, йўналишли таксилар ҳақида ҳам маълумотларни онлайн тарзда билиш мумкин. Бу эса муқобил транспорт воситасини танлашда ҳамда манзилга тез ва қулай етиб олишда йўловчилар учун енгиллик яратади.

Juma, 29 Noyabr 2019

ЖАМИЯТ МУТАСАДДИЛАРИ МИНСКДА ХИЗМАТ САФАРИДА

Соҳада эришилган муваффақиятлар бўйича ўзаро тажриба алмашиш, хусусан, жамоат транспортида замонавий хизмат турлари, инновацион технологиялар билан яқиндан танишиш мақсадида “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ мутасаддиларидан иборат гуруҳ Беларус республикасининг Минск шаҳрида хизмат сафарида бўлиб турибди.

Жамият мутахассислари сафар давомида “Минсктранс” давлат корхонаси фаолияти билан яқиндан танишмоқдалар. Автобус саройлари фаолияти, уларда хизмат кўрсатиш сифати, соҳага инновацион янгиликларнинг қай даражада жорий этилгани, транспортларни масофавий бошқарув тизимидаги янгиликлар ва бошқа жиҳатлар ўрганилмоқда.

Сафар давоми меҳмонларга “Минсктранс” давлат корхонаси раҳбарияти ҳамроҳлик қилмоқда.

Сафар таассуротлари юзасидан батафсил маълумот берамиз.

Chorshanba, 21 Noyabr 2019

Page 1 of 31
Avtobus buyurtmasi
1062 Ishonch telefoni
mg.uz
my.gov.uz
tshtx.uz 

Foydali resurslar

edportal  fondbozori
gov.uz my.gov.uz
lex.uz cert.uz dc.uz
gis.uz strategy.gov.uz Ctrl+Enter

Aloqa uchun muloqotlar

Umumiy bo'lim
Tel.: (+998 71) 233-89-21
Faks: (+998 71) 233-34-40
Xorijiy hamkorlar bilan muloqot qilish uchun telefoni / Phone for communication with foreign partners: (+998 71) 233-52-63

Yangiliklarga obuna boling

Xozir saytda 2672 mehmon

Yandex.Metrika

Click to listen highlighted text! GSpeech